Бахтнинг олис манзили. Нуриддин Исмоилов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Нуриддин Исмоилов
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-343-03-0
Скачать книгу
тоғорадаги котлетдан бир донасини олиб оғзимга солдим.

      – Жинни бўлма, – деди Сора опа бошини сараксарак қилиб, – гап эшитасан.

      Мен унга жавоб бермай, иштаҳа билан оғзимдаги луқмани чайнай бошладим. Сора опа овқатни ўзи сузди, ўзи меҳмонларга олиб кирди, ора-сира ўқрайиб қараб қўйганини айтмаса, менга деярли эътибор бермади. Негадир кайфим бу сафар унча ошмади. Лекин иштаҳам карнай, худди стол устидаги меҳмонлардан ортган салатларни, котлетлару колбасаларни биров тортиб оладигандай шошиб-пишиб оғзимга тиқардим. Бу пайтда аёлларнинг гапсўзларини, суйкалишларини ҳам унутдим ҳисоб.

      Орадан ўн дақиқа ўтдими ёки зиёдроқми, билмайман, бир пайт икки юзи олмадай қизарган Индира опа келиб қолди. Уни кўришим билан, бўшашиб ўтирган эсам-да, ўрнимдан турдим. “Бу анаконда яна заҳрини сочса керак”, деб ўйладим.

      – Сора, – деди у хизматчи аёлга, – биз Нодиржон билан гаплашиб олишимиз керак.

      “Тамом, ҳозироқ паттамни тутади”, хаёлимдан ўтди. Сора опа чиққач, кобранинг кўзлари менга кулиб боқди ва секин ёнимга келди. Сўнг мутлақо кутилмаганда бўйнимдан иккала қўлини ўтказиб юзимдан ўпиб қўйдида:

      – Маладес! – деб ҳиринглади. – Синовдан зўр ўтдингиз, энди мени подвадить қилиб қўймайсиз. Ишончим комил. Но, Гуля сизни яхши кўриб қолди. Она проста безума от тебя. Балки…

      Унинг ўрисча-ўзбекча аралаш гапларини чала-чулпа тушундим. Лекин хурсанд бўлмадим, Индира опа мени қандайдир буюмга ўхшатаётгандай эди. Лекин дардимни бу сафар ҳам ичимга ютдим. Сассиз-садосиз, мутедай туришим Индира опага ёқди, мени ачомлаб, ўпди-да, чиқиб кетди.

      Мени бошқа безовта қилишмагач, хонамга кириб ётдим. Лекин ҳадеганда кўзим илинавермади. У ёнбошимдан бу ёнбошимга ағдариламан. “Қанийди, Гуля билан Индира опанинг ўрнига мени Нигора қучоқлаб ўпганида эди”, деб ўйлайман. Ўзимча ҳузурланиб жилмаяман. Хаёлан Нигоранинг ўпичидан лаззатланиб ҳамма нарсадан воз кечиб юборгудай ҳаяжонга тушаман. Бир маҳал тўлқинланиб, ўрнимдан сапчиб турдим-да, кийимларимни кийиб хонадан чиқдим. Ошхонага бордим. Сора опа ўтирибди, ниманидир ковшаб.

      – Ҳалитдан ухлаб қолмагин, – деди у ялинчоқ овозда, – бир ўзим қийналаман дастурхонни йиғиштиришга.

      Рости, унга ичим ачиди. Бир ўзининг бўйнида қанча иш бор? Ҳаммасини саранжом-саришта қилиши керак. Жонига тўзим берсин бу аёлнинг.

      Ҳартугул, меҳмонларнинг базми узоққа чўзилмади. Қиқирлашиб, хохолашиб, бир-бирини суяб меҳмонхонадан чиқишди.

      – Анави йигитнинг гули қаерда? Ҳеч қурса, хайрлашайин.

      Бу Гуляхоннинг овози эди. Дарров ўзимни панага олдим. Индира опа рус тилида алланималар деди. Шу билан енгилтак жувоннинг уни ўчди.

      Дастурхонни йиғиштиришнинг ўзига икки соатдан мўлроқ вақт кетди. Сора опа иккаламизнинг қўлимиз қўлимизга теккани йўқ. Оёғимни судраганча хонамга бориб, ечинишгаям ҳолим келмай каравотга чўзилдим. Билмадим, қаймаҳал, бошимни, елкамни, кейин қўлимни биров силагандай бўлди. Қулоғимга иссиқ нафас урилганини ҳам сездим. Туш кўраяпман, шекилли, деб ўйладим. Силаётган қўл ҳаракати аста-секин