Бахтнинг олис манзили. Нуриддин Исмоилов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Нуриддин Исмоилов
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-343-03-0
Скачать книгу
дегандек елка қисди.

      – Яхши, – деди аёл, – сизлар бир-бирингизга яқин одамларга ўхшайсизлар. Маслаҳатлашиб олинглар, беш минутдан кейин яна гаплашамиз.

      Улар ошхонага қандай кирган бўлишса, шу тахлит чи-қиб кетишди.

      – Нима қилай? – сўрадим Нормат акадан.

      – Ўзинг биласан. Лекин, тўғриси, қолганинг ҳам маъ-қул. Битга таланиб, эшакдай ишлаганингдан кўра, бу ҳовлида маза қилиб юрганинг тузук. Унақанги оғир иш буюришмаса керак. Бир соатда ҳаммасини тахлаб ташлаб, кейин дам олиб ётсанг ҳам бўлаверади. Отанг ҳам хавотир олмайди. Меникига ўхшаб қишлоқда болаларинг чирқиллаб қолгани йўқ. Булар ёмон одамларга ўхшамайди. Муомаласини кўрдингми? Анави қизи даҳшат экан. Тўғриси, мениям ичим куйиб кетди. Афсус, худди хотинсиз қолиб кетадигандай уйланиб олибман-а! Лекин сен йўлини топсанг, куёв қилиб олишиям мумкин.

      Шу гапнинг ўзи менга етиб-ортди. “Ҳаммасидан кечсам кечаманки, шу қизни бир бало қилиб илинтираман”, деган ўй ўтди хаёлимдан ва эру хотин қайтиб келган ҳамон розилигимни билдирдим.

      Шундай қилиб, Нормат ака кетди. Мен бўлсам, бир дунё орзуларга берилганимча қолдим.

      Аввал яп-янги кийим-бош беришди. Сўнг ҳаммомни кўрсатишди. Бир яйраб чўмилдим, бир яйраб чўмилдим – у ёқ-бу ёғи йўқ. Ўзиям баданимдаги кир бир жойларимда ўрмалаб юрган майда махлуқларга қўшилиб тушиб кетди.

      Янги кийимларни кийиб ҳаммомдан чиққанимда, учиб кетгудай шаҳдим бор эди. Кайфиятим чоғлигини айтмасам ҳам бўлаверади. Яна денг, йўлакда анави соҳибжамол билан дуч келиб қолдим, шундоқ ёнгинамдан менга ним табассум инъом этиб ўтиб кетди. Ў-ў, ўлиб қолаёздим. Худди уни биринчи бор кўрганимдагидай юрагим тез уриб кетди.

      Ошхона ёнида бизни кутиб олган аёл мен учун ажратилган хонани кўрсатди. У… Яхшиси, келинг, биринчи қаватни ўзим кўрганимча таърифлаб берай.

      Ташқаридан киришингиз билан катта залга рўпара бўласиз: эни саккиз-тўққиз метр, бўйига ҳам шунча, қандайдир айлана шаклида. Ҳинд киноларини кўрган бўлсангиз, тасаввур қилаверинг, шуларникига ўхшаб кетади. Ундан иккинчи қаватга зина бор. Тағин, кираверишда чап қўл томонга эшик очилган – бу ошхона. Нормат ака иккаламиз овқатланган жой. Тўғридаги эшикни очсангиз, йўлак келади. Ҳаммом шу ёқда, чамамда, ҳожатхонаям бор. У ерда иккита эшикни кўрдим, бироқ улардан қаёққа кирилади, очиғи, ҳозирча билмайман. Менга беришган хонага ўнг томондаги эшикдан кирилар экан. Уйдаги бошқа хоналар сингари бу ер ҳам алоҳида таъмирланган, оёқ остида чўғдай гилам. Тўрда юмшоқ каравот. Мендай қишлоқ боласига бундан ортиқ яна нима керак? Ўзимни жаннатга тушиб қолгандай ҳис қилдим. Қувончим ичимга сиғмай кетди.

      Орадан ярим соатча ўтиб, хонадон аъзолари билан танишув маросими бўлди. Уй бекасининг исми Индирахон экан. Лекин у исмини айтишимни бошданоқ тақиқлади, “Опажон”, деб чақирасиз”, деди табассум билан. Менга нима фарқи бор? Опажон дейманми ёки бошқами, унга ёқса бўлди-да. Шу пайтгача у ёқ-бу ёқни кўрсатиб юрган аёл асли рус экан, ўзбекчани биздан кам билмаскан, исми Соня, бироқ уни уй