Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм. Ибадулла Самандарович Байджанов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Ибадулла Самандарович Байджанов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Справочники
Год издания: 0
isbn: 9785005115829
Скачать книгу
сарой турмуш маданияти ва ёзув йўқ бўлиб боради, меҳнат қуролларини темирдан ясашга ўтилиши натижасида меҳнат унумдорлиги анча ўсади, деҳқончилик ва чорвачилик ривож топади. Савдо-сотиқда эса айирбошлаш воситаси қорамоллар ҳисобланган.

      Архаик даврга хос хусусияти шундаки, Юнонистонда уч аср давомида қишлоқдан шаҳарга, уруғ-қабилачилик, патриархат муносабатларидан классик қулчилик босқичига ўтиш учун замин етилади.

      Шаҳар – давлат ижтимоий ҳаётининг асосий шакли бўлиб қолади. Давлат тузумининг шакллари – монархия, олигархия, аристократик ва демократик республика бўлган. Юнонлар финикияликларнинг ёзуви асосида 24 ҳарфдан иборат ўз алифболарини яратганлар. Бу алифбода ҳам ундош, ҳам унли товушларни ифодаловчи 24 харф бўлган.

      Юнонистонда таълим тизимининг ютуғи туфайли полиснинг эркин кишилари орасида саводсизлар йўқ эди. Жамият қадриятлари ва аҳлоқий нормалар шакллана боради. Бунда ватанпарварлик ва фуқаролик муҳим ўрин тутган. Ўз шаҳрини ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи ҳисобланган. Худди шу даврда инсон танаси билан руҳ ўртасида уйғунликни ифодаловчи идеал инсон тўғрисидаги ғоя шаклланади.

      Фалсафа ва бошқа фанлар вужудга келади. Фалсафа фанига Фалес, Пифагор эса математикага асос солади. Аввал ёғочдан, кейинчалик тошдан фойдаланиб ясаладиган монументал ҳайкалтарошликка асос солинади. Шулардан кўпроқ тарқалгани: 1) яланғоч ҳолдаги эркакларнинг ҳайкаллари – «курос»; 2) тикка турган аёллар ҳайкаллари – «кора».

      Поэзия соҳасида Гомернинг «Иллиада» ва «Одиссея» достонлари яратилади. Кейинроқ шоир Гесиод томонидан «Теогония» ва «Аёллар каталоги» поэмаларида антик мифология ўзининг классик даражасига кўтарилади. Антик шоирлар орасида Архилох (лирик поэзия асосчиси), ҳамда шоира С.О.Лесбос ижодлари алоҳида ўрин тутади. Гўзаллик, севги, ҳузур-ҳаловатни куйлаган Анакреонта ижоди А.С.Пушкин ижодига ҳам катта таъсир кўрсатган.

      «Греция мўъжизаси» номи билан тарихга кирган классик даврда (эр. авв. V—IVасрлар) қадимги юнон цивилизацияси ва маданияти яшнаб энг юқори чўққига чиқди. Бу даврда юнонлар эронликлар устидан ғалабага эришгач, иқтисодиёт, савдо кенг ривожланади. Афина Ўрта Ер денгизида энг катта савдо марказига айланади. Афина, Миср, Карфаген, Крит, Сурия, Финикияликлар билан савдо алоқаларини олиб боради.

      Юнон фалсафаси юқори даражага кўтарилади. Шу даврда антик давр ақллилик даҳолари Суқрот, Платон, Аристотель каби буюк файласуфлар яшаб ижод қилганлар. Суқрот биринчи бўлиб инсон ҳаёти, яхшилик, ёмонлик, адолат каби муаммоларни мушоҳада қилишга асосий ўрин берди.

      Суқротнинг шогирди Платон (эр. авв. 429—347 йй) Афина аристократиясининг вакили эди. У эр. авв. 385 йили Академия номи билан файласуфлар мактабини ташкил қилган. Платон ўзининг идеал давлат тўғрисидаги ғояларини мунозара шаклида ёзган. Унингча идеал шаҳар давлатни оиласи, хусусий мулки бўлмаган файласуфлар бошқариши зарур эди.

      Идеал шаҳарнинг аҳолиси жангчилар ва оддий халқ (ҳунармандлар ва деҳқонлар) га бўлинар эди. Келиб чиқиши чет эллик