Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм. Ибадулла Самандарович Байджанов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Ибадулла Самандарович Байджанов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Справочники
Год издания: 0
isbn: 9785005115829
Скачать книгу
Шарк файласуфи Абу Наср Фаробийнинг Х асрда ёзган «Геометрик шаклларнинг нафислиги ҳақидаги маънавий гўзал усуллар ва табиий сирлар китоби» меъморларда катта қизиқиш уйғотди. Унда Фаробий энг яхши мутаносибликлар ҳақидаги ижодий изланишларни, гўзал нисбатларда қараб чиққан ва санъат асарларининг хандасавий уйғунлиги билан боғлик бўлган гўзаллик сирларини очиб берган.

      Фаробийнинг ушбу асарини рус тилига таржима қилган олимлар бу асарни Абул Вафо Бузжонийнинг Фаробийдан кейин ёзган «Ҳунармандларга хандасавий ясамалардан нималар зарурлиги ҳақида"ги китобига деярли тўлиқ мос келишини айтиб ўтган.

      Ушбу китоб муқаддима ва ўн бобдан иборат бўлиб, уларда геометрик шакллар ва уларнинг ясалиш услублари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, етти бурчакларни таркибий қуриш, кўпбурчакларни шаклнинг берилган томони ва бошқа параметрлари бўйича ясаш; айлана ичига тенг томонли учбурчак, квадрат, беш, олти, етти, тўққиз ва ўн икки бурчакларни чизишга асосланган ясалишлар ҳамда хандасавий қуриш бўйича бошқа зарур маълумотлар келтирилган. Фаробий ўзининг «Фозил шаҳар аҳолисининг қарашлари ҳақида"ги рисоласида «шаҳарни ҳам, уйни хам инсон қоматига таққослаш зарур» деб ёзади [6.– 34 б]. Бу билан олим фозил шаҳарнинг соф инсон қоматига ҳамоҳанг ва мос тарзда қурилишини орзу қилади. Унинг фикрича, «гўзаллик ва фойдалилик”ни бир- биридан ажратиб бўлмайди, уларнинг қўшилиши эса уйғунликка олиб келади [6.– 35 б].

      Маълумки, Шарқда нафақат бинокорлик санъати, балки боғ- истироҳатчилик ҳам кенг ривож топган. Хиротлик Розил Херавий ХVI асрда агротехника ва меъморий боғларни яратиш бўйича саккиз бобдан иборат ажойиб асар ёзди.

      Унинг саккизинчи боби «Дарахтларни боғ режасига мослаб экиш ҳақида» деб аталиб, унда боғларни мунтазам режа асосида тўғри бурчакли бўлишлиги, уфк томонларига ориентацияланиши, боғ девор билан айлантирилган ва периметри бўйлаб тўғри қатор толлар экилишига кўрсатма берилган [17.– 89 б].

      Бош хиёбоннинг боғ саройига туташтирилиши зарур. Боғ худудини тежамли суғориш ва боғ ичига сув олиб кириш, хиёбонлар бўйлаб ариқ ўтказиш, сарой (кушк) олдига ховуз бунёд этиш масалаларига алоҳида эътибор берилган. Боғ атрофи ички тарафидан ариқ билан айлантирилиши зарур бўлган.

      Боғ экинлари учун манзарали ва мевали дарахтлар таклиф этилган. Гуллар турини танлаш масаласи шундай ечилганки, токи боғда гуллар эрта баҳордан то кеч кузгача узлуксиз очилиб турсин [8.-74 б].

      Меъморлар ва боғбонлар учун нафақат ана шундай рисолалар ёзилган, балки Х-ХV асрларда меъморлар томонидан тайёрланган чизмалар, «намунавий"лойиҳа ўрамлари ҳатто махсус мураккаб (альбом) лар ҳам мавжуд бўлган. Илк бор Н.Б.Бакланов томонидан ўрганилиб нашр этилган ХVI аср Бухоро меъморининг чизмалари фикримизнинг далилидир. Унда Г. А. Пугаченкова айтганидек, хонакох, сардоба, карвон сарой ва работларнинг бир неча намунавий лойиҳалари, шунингдек, ғишткор безаклар, гирихлар ва муқарнасларнинг чизмалари ҳам акс эттирилган [18.-67 б].

      Хуллас, шуни таъкидлаш зарурки, ўрта асрдаги Ўрта Осиё меъморчилиги