Селенунт акрополи композициясида полихромия қўлланилган, тарҳида мунтазамлик мавжуд, шаҳарни Карфаген бир неча марта бузган. Пестум шаҳри, буюк Грецияда жойлашган, шаҳар ўртасида думалоқ бассейн бўлган.
Олимп муқаддасгоҳи Алтис дейилган. мил. ав. 776 йилда дастлабки олимпия ўйинлари ўтказилган, бу жойда асосий ибодатхона Зевсга бағишланган эди. Зевс саждагоҳида ёрқин олов ушлаб туришган, ибодатхона қаршисида «ехо» стоаси бўлган. кейинчалик акора пайдо бўлади, Алтис ёнида 40 минг ўринли стадион бўлган, яқинидаги Алфей дарёси ёқасида ипподром бўлган.
Алтис атрофида гимнасий, палестра булевтерий каби иморатлар бўлган, шаҳарнинг ўзи кичкина эди, Олимпия ўйинларига қуллар киргазилмаган, Алтис архаика даврида тузилган бўлсада, мунтазам эмас, балки эркин тархли қилиб қурилган.
Мил. ав. VII—VI аср денгизчилик, савдо-сотиқ, аҳолининг ўсиши колонизация ривожига олиб келди, дастлабки колонизация маркази Эвбея ороли эди, кейин Коринф, Мегара ва Родос шаҳарлари колонияларини қурдилар, баъзан колонияларнинг ўзлари ҳам ривожланиб, колония туздилар.
Милетликлар 80 колония (янги шаҳарлар) қурдилар, шу жумладан Қора денгизда Истрия, Одесса, Олвия, Феодосия, Пантикапей, Диоскуриада шаҳарларини барпо этдилар. Янги шаҳар учун керакли шартлар қуйидагилар ҳисобланган: кема учун кўрфаз яқинлиги, тоза сув, унумли ер, муҳофаза учун рельеф қулайлиги, шамоллар тарзи, ёмғир сувларининг оқиши учун нишаблик ва бошқалар.
Милетлик Гипподам мил. ав. V асрда ижод этган меъмор ва математикдир. шаҳарсозликдаги мунтазамлилик мил. ав. VII—VI асрларда ҳам маълум эди. Этрусклар ва Финикияликлар ҳам уни ишлатганлар, лекин Гипподам уларни янгича функциялар ва эстетик мазмунда қўллаган. Арасту маълумотига кўра, Гипподам Пирей шаҳри қурилишида қатнашган, у Милетни қайта қурган (А. Геркан бўйича). иккала шаҳарда янги ва умумий хусусиятлардан бири шундан иборатки, уларда зоналар, савдо маркази, жамоат маркази ва икки даҳага ажратилган.
Пирейда Гипподам номли майдон икки бандаргоҳ орасида ташкил этилган, ғарброқда омборхона ва порт ҳудуди мавжуд, даҳалар шимоли-шарқда ва жануби-ғарбда жойлашган, Бошқа иккинчи умумий жиҳати асосий кўча жануби-ғарбдан шимоли-шарққа йўналганлигидан иборат, кварталларнинг нисбатлари Гипподамгача чўзинчоқ эди, кейин эса квадратга яқинлашди, Гипподамга иккиламчи кўчалар эни 3,5 м бўлган. Милетдаги асосий кўча – 7 м, Пирейда —15 м эди демак, мавқейи муҳимроқ кўча эни 2 баробар энлироқ қилиб олинган.
Милет шаҳри маркази икки йўналишда ривожланган: биринчи йўналиш бўйича – гимнасий, стадион, парк жойлашган; иккинчи йўналиш бўйича – савдо ва жамоат марказлари (икки агора, ўртасида булевтерий, фуқаролар қасам ичишлари учун саждагоҳ ва яна гимнасий) жойлашган эди, тахмин бўйича шимолий кварталлар