Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм. Ибадулла Самандарович Байджанов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Ибадулла Самандарович Байджанов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Справочники
Год издания: 0
isbn: 9785005115829
Скачать книгу
шаҳри мил. ав. III асрда Атталла даврида жуда ривожланди унинг тархида мунтазамлик йўқ. Икки – юқори ва қуйи агораси мавжуд. Гимназий уч сатҳда, ўрта баландликда, тепада акропол жойлашган асосий йўл жанубий дарвозадан бошланади ва Акрополга олиб боради Акрополда Троянон, Алина ибодатхоналари, кутубхона, сарой бўлган акрополдаги кутубхона катталиги жиҳатидан Искандарияникидан катта эди. Иъcргамда акропол бир-бири билан боғлиқ бўлган елпиғичсимон ансамбллардан иборат паст-баландлиги уларни бирлаштирди Акрополнинг ғарбий тарзи 27 км наридаги денгиздан яхши кўринган. Рим даврида қурилган троян ибодатхонаси мувозанатни бузди. Пергам юнон шаҳарсозлигининг юксак намунасидир.

      Ассос шаҳри Пергамдан шимолда жойлашган. Акрополи бешинчи террасадан ўрин олган. узунлиги 120 м эди, ғарбда ибодатхона, шарқда булевтарий қурилган эди. Ибодатхонани савдо майдонида жойлашиши Эллинизм шаҳарсозлигида янгилик бўлган, майдоннинг қисқа томонидан жойлашиши ҳам Рим республикасига оид усулдир.

      Эллинизм шаҳарсозлигининг аҳамияти қуйидагилардан иборат:

      – майдонларни бадиян ташкил этиш (устунлар қатори, портик перистел ва бошқалардан ишлаб чиқилди);

      – турли сатҳлардаги ансамбллар тузиш муаммолари ҳал этилди;

      – ободонлаштириш юқори даражада кўтарилди (шу билан бирга бой ва камбағалларнинг уйлари орасида кескин фарқ бўлган);

      Миср Эллинизми. Эрамиздан аввалги 332 йилда Македониялик Искандар армияси Мисрга кириб келди. Эрон хукмдорлигидан азоб чеккан Мисрликлар Искандар қўшинларига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмадилар аксинча, Миср коҳинлари Искандарни қўллаб-қувватладилар ва уни Амоннинг меҳрибон фарзанди Ре деб эълон килдилар. Искандар Мисрнинг Нил делътасида янги шаҳар барпо этди унинг номи Александрия деб аталган.

      Бу шаҳар мунтазам режага эга билган IV асрнинг охирида Александрия Юнон шарқ дунёсининг энг йирик савдо ва маданият марказларидан бирига айланди. Катта қурилиш Мисрда Искандар вафотидан сўнг унинг ворислари Македонияликлар сулолаларининг шоҳлари Птломейлар вақтида олиб борилди истило этилган ерларда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида Птломейлар Миср ҳудоларини ҳурматлаганлар ва улар шарафи учун ибодатхоналар қурдирганлар.

      Ибодатхоналар архитектурасида эса қадимги санъат анъаналарини қайта тиклаганлар. Миср Эллинизми даври архитектурасининг энг ёрқин намунаси бу Эдфудаги Гора ибодатхонасидир, унинг барча хоналари пилон, очиқ ҳовли, кириш ва гипостиль заллари, муқаддас ва сиғиниш хоналари худди янги подшолик ибодатхоналаридаги каби симметрик равишда бир чизиққа жойлашган.

      Эрамиздан аввалги 122 йилда Птолемей IX гипостиль зал олдига катта 18 устунли, деворлари релъефлар билан безатилган кириш зали қурдирган. Ўз навбатида унинг ворислари: Птолемей X, XI ва XII лар ибодатхона атрофини ташқи девор билан ўраб, кириш зали олдида очиқ ҳовли ва пилон яратганлар, натижада очиқ ҳовли деворлари билан ибодатхона деворлари орасида бемалол ҳаракат қилиш мумкин