Муҳаммад Юсуф ва Ғайбулла Ас-Салом. Шерхон Кораев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Шерхон Кораев
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-5442-0-8
Скачать книгу
Улуғбек ҳақидаги қўшиқни эшитган пайтларидаёқ тушган эди. ”Халқ шоири” унвонини ҳам мамнуният билан унга ўзлари топширган эдилар”.

      Самарқандга борсам мен агар,

      Улуғбекни кўриб қайтаман.

      У қон йиғлаб турар ҳар сафар;

      Мен дардимни кимга айтаман?…

      ОРЗИҚИБ КУТИЛАДИГАН ШЕЪР

      Муҳаммад Юсуф гапирганда, шуни айтиш лозимки, унинг ҳар бир сўзи юракдан отилиб чиқар, гўёки сўзга жон кирарди, Ватан ва ёр ишқи билан йўғрилган ҳар бир сатр қўшиққа айланиб кетарди. Хонандалар концертидаги ва анжуманлардаги чиқишларини йиғилганлар тўлқинланиб, уни гулдурос олқишлар билан қарши олишарди. Шоир давраларга файзу барака бағишларди. У ўқиган шеър дил торларини чертиб, ҳеч кимни бефарқ қолдирмасди. Концертлар назм ва наво кечасига айланиб кетарди. Таниқли хонанда, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова концертида ўқиган шеърларини эшитган “Истиқлол” санъат саройида йиғилганлардан қарсак чалмагани қолмаган эди, ҳисоби. Ургут шаҳрида ёзилган “Озода” номли шеърини оласизми, ёки “Туркман қизга” бағишланган сатрларини айтасизми, барча барчаси шеърият мухлислари қалбидан чуқур жой олганди. Чунки, у минглаб кишилар кўнглидаги дардни ифодалар, уни ҳис қила оларди – да. Шу ўринда таниқли адабиётшунос ва танқидчи Озод Шарафиддинов фикрини келтириб ўтмоқчиман; ”Муҳаммад Юсуф қўшиқлари билан эмас, аввало халқ дардини баралла айтган, юрт муҳаббатини ҳеч кимга ўхшамаган мисраларда таърифлаган шеърлари билан танилди, шуҳрат қозонди.

      Муҳаммаднинг шеърлари бир қарашда жуда содда, жўн ёзиладиганга ўхшаб туюлади. Аммо унга ўхшатиб ёзиб кўринг – чи? Қўлингиздан келмайди. Унинг осон ёзиладиганга ўхшаб кўринган мисралари мухлисларини йиғлатди, кулдирди, ўз оғушига тортиб олди”. Халқона оҳанглар ҳар бир кўнгилни жизиллатар, туғёнга келтирарди. У туркман қизни мадҳ этиш орқали ўз юртини қизларини иболи, ҳаёли, аҳлоқли ва одобли бўлишга чақирарди.

      Айланаман, Шарқни кезиб айланаман,

      Иболи бир ёр тополмай ўйланаман,

      Ўз юртимнинг сулувлари тил уқмаса,

      Узун кўйлак туркман қизга уйланаман.

      Аслида туркман қиз бир баҳона, – дейди шоир “Содда Муҳаммадман…” номли шеърида, – сизлар тимсолингизда ўзбек момоларга хос латофатли ва хаёли Кумушбибиларни кўриш эди, халос.

      Юртим сулувлари, сизга йўқ тараф,

      Қошингизда ўсма юрса сирғалиб,

      Узун сочингизни ўрсангиз тараб,

      Боқса деган эдим, ой ҳам суқланиб.

      ОНАМ ЙИҒЛАР ,ОНАМ У

      Шоир билан мулоқотда бўлганингизда суҳбатига тўймасдингиз. Туғилган кунларидан бирида(1999 йил 26 апрель) дўстим Файзулло Эшқулов билан шоирнинг Дархондаги уйига бордик. Муҳаммад Юсуф ҳамишадагидек дўстлар, ёш-шоирлар даврасида эди. У ёшлардан ҳамиша ўз ёрдамини аямасди. Гапирса ҳам бўладиганини, дангалини айтар, ёзса ҳам айлантирмасдан гапнинг лўндасини битарди.

      Унинг яхши кўрган қўшиқларидан бири Ғиёс Бойтоев ижросидаги “Онам у” қўшиғи эди. Шоир уйида