“ХАЛҚ БЎЛ ЭЛИМ!”
Муҳаммад Юсуф 1954 йилнинг 26 апрелида Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги Қовунчи қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, Тошкент Рус тили ва адабиёти институтида ўқиди. Шоир дастлаб “Китобсеварлар “жамияти, ”Тошкент оқшоми” газетаси, 1986 -1992 йилларда Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида ишлади. 1992 – 1995 йилларда “Ўзбекистон овози “ газетаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида фаолият олиб борди. 1995 – 1996 йилларда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида ўқиди.
Муҳаммад Юсуфнинг дастлабки шеърлари 1976 йилда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида босилган. Ўзбекистон халқ шоири, марҳум Эркин Воҳидов ёзганидек,”…Муҳаммаджон туғма истеъдод соҳиби эди. У бу истеъдодни ривожлантирди, ўзига талабчан эди. У пайтларда унинг шеъриятда тахаллуси йўқ. Муҳаммаджон Юсупов номи билан ижод қиларди. Мен “Ёшлик“ журналининг бош муҳаррири эдим. У вақтлар ёш шоирларнинг битта, таниқли шоирларнинг уч – тўрт шеърларига жой ажратардик. Муҳаммаджоннинг шеърлари бу қобиқни ёриб чиққан, унга бир саҳифа ажратгандик.
У жуда тез оғизга тушди. ”Тошкент оқшоми”, ”Ўзбекистон овози” газеталаридаги фаолияти эса уни бошқа оламга олиб кирди. Унинг танқидий йўналишдаги “луқмалари”, кичик – кичик қатралари, бир қатор мақолалари Мақсад Яхшиев номи билан газеталар саҳифаларида тез – тез кўзга ташланадиган бўлди. Сал кейинроқ у Муҳаммад Юсуф номи билан элга танилди”.
1989 – 1990 йилларда газеталар саҳифаларида шоир шеърларига тўлиқ саҳифалар ажратиларди. Чунки, бу шеърлар ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинар, шеърхон кўнглини ларзага соларди. Эсимда, 1990 йилда “Муштум” журналида босилган шоирнинг бир саҳифалик шеърларини қўшнилар билан қўлма қўл ўқиганимиз. Айни шу кунларда Охунжон Маъдалиев ижро этган “Туркман қиз“ қўшиғини каттадан кичиккача хиргойи қилгани. Чунки унинг барча шеъри бирдек кўнгилга оҳанграбо куйдек яқин, мафтункор эди – да!
Шоирнинг биринчи китоби – “Таниш тераклар” 1985 йилда чоп қилинган. Кейин “Булбулга бир гапим бор”, ”Илтижо”, ”Ҳалима энам аллалари”, ”Ишқ кемаси”, ”Кўнглимда бир ёр”, ”Бевафо кўп экан”, ”Ёлғончи ёр”, ”Эрка кийик”, ”Осмонимга олиб кетаман” каби ўнлаб тўпламлари нашр этилди ва тезда ўз ўқувчисини топди. Шеърият ихлосмандлари