Муҳаммад Юсуф ва Ғайбулла Ас-Салом. Шерхон Кораев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Шерхон Кораев
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-5442-0-8
Скачать книгу
Бундай жиддий “давра”га дадил кириб бориш, ўз овозига эга бўлиш осон иш эмасди. Аммо Муҳаммад Юсуф ўзининг бир қарашда оддий, халқона сатрлари билан бу “давра” дан муносиб ўрин эгаллай олди.

      1991 йили Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида “Сенга интилдим” номли шеърий тўпламим чоп этилди.Ўша китобимга Муҳаммад Юсуф муҳаррирлик қилган, уни аввал шоир сифатида ардоқлаган, қадрлаган бўлсам, кейин нозиктаъб муҳаррир ва ажойиб инсон сифатида яқиндан билганман.

      Ундаги ажойиб фазилатлар, хислатлар шеърларига кўчган.Мактаб даврида хотира дафтари тутмаган синфдошларни топиш қийин. Ана шу дафтарларда эса Муҳаммад Юсуфники бўлмаган шеърни учратиш мушкул.

      Қўшиқчиликка алоқадор одам борки, барчаси Муҳаммад Юсуф ижодига доимий мурожаат қилиб келади.Ўзи буни жуда ёмон кўрса ҳам уни “қўшиқчи – шоир” сифатида таърифлашарди. Ҳозирги кунда “қўшиқчи – шоир” деганда фақат “бозор” учун ёзадиган, тўйларни “гуллатадиган” шоирлар тушунилади. Аммо ўз вақтида қўшиқнинг сифатини кўтарган шоир – Муҳаммад Юсуф эди.

      Бугунги келиб, “қўшиқчи – шоир” номи унга ёпишмай қолди. У ШОИР эди, ШОИРлигича қолди…

      Унинг дўстларидан бири, шоир Хуршид Даврон Муҳаммад Юсуф ҳақида шундай дейди:”Муҳаммаджон бу дунёдан кетгандан кейин янги Муҳаммад Юсуф яратишга уринишлар бўлди.Ундай катта юрак, катта қалб, покизалик бўлмагандан кейин унинг ўрнини эгаллаш жуда қийин бўлади. Унинг қолипида шеър ёзиш осон. У ясаб кетган қолипда нечта одам халқ шоири бўлди. Муҳаммаджоннинг шеърлари халқчил, тили ҳам содда ва ёқимли. Шунинг учун унинг шеърлари ўзбек шеъриятида ўзининг ўрнини бировга бериб қўймайди”.

      Муҳаммад Юсуф шеърларида яқин тарихнинг энг оғриқли, дардли кунлари нафаси уфуриб туради:

      Ўтган кунинг – ўтган кундир,

      Ўз бошингга етган кун.

      Қодирийни берган замин,

      Қодирийни сотган кун.

      Қўлин боғлаб,

      Дилин доғлаб,

      Етаклашиб кетган кун,

      Воҳ болам, деб айтолмаган

      Дудуғимсан, Ватаним.

      Ёки ўзи адабиёт оламида донг таратиб улгурган, аммо онаизоридан хабар олишга ярамаган “ноқобил” фарзанднинг таволлосини эшитинг;

      Оҳ, менинг ортимдан оввора онам,

      Бир парча юраги минг пора онам.

      Ҳар балони кўриб ёруғ дунёда,

      Тошканни кўрмаган бечора онам,

      Боланг бўлиб бир бор бошлаб келдимми,

      Энди мен ҳам сенга ўғил бўлдимми!..

      Унинг шеърларидаги диққатни тортадиган яна бир жиҳат – ўзбекка хос ор, номус, ғурур бўй кўрсатиб туради. Хусусан, унинг “Ўзбек” шеърида буни яққол кўриш мумкин;

      Сен пахта терардинг етти букилиб,

      Пайкалингда эдинг, эй онажоним.

      Ўзбекмисиз, дея ғалати кулиб,

      Мендан сўраб қолди бир танноз хоним..

      Саҳардан шомгача мўлтираб, кўзинг.

      Кўрмай қолгунича чопдинг далангни,

      Ўғирлик қилмасанг, айт ахир ўзинг,

      Қандай боқаяпсан шунча болангни…

      Бир боплай дедиму тилимни тийдим,

      Майли, одам қуриб шунга сўз дейми.

      Ўзбекни ер танир, Осмон танийди.

      Таннозлар қаёқдан билсин ўзбекни!

      Ҳа, Муҳаммад Юсуф ўзбекнинг ана шундай куюнчак ва ўктам шоири эди…

Исмоил ТЎХТАМИШЕВ, шоир

      МУҚАДДИМА

      Унда мен бола эдим. Аммо шоир Муҳаммад Юсуф билан танишиш орзусида яшардим. Газета, журнал ҳамда радио ва телевидениедаги шоирнинг ҳар бир чиқишини катта қизиқиш билан ўқиб,эшитиб кўриб борардим. Омадни қарангки,ТошДУ( ҳозирги ЎзМУ) да ўқиган давримда Муҳаммад Юсуф билан кўришиш, учрашиш,суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлганман.Ўқишдан ажралмаган ҳолди газетада ишлаганим учунми , бу машҳур инсондан тез – тез интервью олишга тўғри келарди – да! Ё ишхонаси ё уйига қўнғироқ қилардим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига борганимда эса худди туғишган ака – укалардек суҳбатлашиб қолардик. Унинг интервьюси чиққан газетанинг ушбу сони эса матбуот дўконларида “яшин тезлигида” сотилиб кетарди. Чунки халқ бу одамларни чуқур тушунадиган, биладиган, англаб етадиган оддий, камтар ва камёб инсонга ва унинг ҳар бир сўзига муштоқ эди.

      Шоир ”Хурсаной опа” шеърида “Кимда ғам кўп бўлса – у менинг онам!” дейди шартта танимаган,билмаган, кўрмаган инсонига қарата. Аммо у бу халқнинг ҳар бир вакилини ўзига яқин олади! Онам дейди, акам, укам, опам, синглим дейди у. Ҳамма ўзимники, бегонаси йўқ. Аслида ҳам шундай. Муҳаммад (с.а. в.) мусулмон – мусулмонга биродар, яъни қариндош деганлар. Шунинг учун бу диёрда ҳамма опа- сингил, ака – укадир.

      Муҳаммад Юсуф ўзбекка шундай чиройли таъриф берадики, уни ҳар қандай одам тушуна етади: Албатта унинг қиёси йўқ,аммо меҳри бир дарё,кимга ўхшайди деб савол бериб юрманг, чунки бу дунёда унинг ўхшаши йўқ. Ўхшаса ўзига ўхшайди ўзбек. Унинг бу дунёда яшашдан мақсади битта; дунёда болам деб яшайди ўзбек. Ўзбек ҳаммага яхшилик