Келиннома. Рахима Шомансурова. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Рахима Шомансурова
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-07-578-8
Скачать книгу
эришмасалар жуда қаттиқ изтироб чекадилар. Эрингизнииг (бу сўзни сизга нисбатан биринчи марта ишлатаяпман, лекин бундан бу ёқ сизга энг яқин кишингизни сифатлашга бундан ортиқ маъноли сўз топа олмадим) изтироби – сизнинг изтиробингиздир, она қизим! Унга далда беринг, анча идрокли қизсиз, руҳини кўтариб, кўмаклашинг.

      Йўқ, йўқ, хаёлингизга бошқа нарсалар келмасин. «Далда беринг», «кўмаклашинг», деганда асло қайдадир эшитган, айрим беҳаё ёзувларда тасвирлангандек «Мен ҳам бу соҳада анойилардан эмасман» қабилида иш тутиб, ташаббускорликка интилишни назарда тутаётганим йўқ. Бундай беандишалик, бир китобда ўқиганим бор эди, ҳарамида юзлаб канизаклари бўлган подшоҳни ҳам ориятига тегаркан. Билиб-билмай, тушуниб-тушунмай қилган бундай беандиша ташаббускорлик оқибати, худонинг ўзи асрасин, эрингизнинг кўнглини синдиради, дилига шубҳа илони киради, шавқи кетади, сизга ҳаёсиз аёлга қарагандек қарай бошлайди.

      «Далда беринг»нинг маъноси аксинча, мулойим, итоаткор, майин бўлиб, энг асосийси Тангри сизга жуфт қилиб берган кишингизга ишончингиз кўп эканини билдириб, рағбат беринг. Эрга аёл рағбатидан, итоатидан ортиқ мукофот бўлмас. У ҳам сиз бошингиздан кечираётган кечинмаларни кечиради, унинг бир умрлик йўлдоши эканлигингизни билади, сизни тушунади, сизни ўзи учун ҳам аяй бошлайди…»

      Ишонинг, она оғзидан меҳр ва ишонч ҳамда самимият билан айтилган ўгитларни қизларжон қулоғила эшитибгина қолмасдан, қалбининг энг чуқур ерига жойлайди ҳам. Зеро, Момо Ҳаводан бери шундай бўлиб келаётганига ишонч сизга бугун қувват бермаяптими ахир?!

      Айтишларича, биринчи қовушув кечаси қизларнинг онасини дард тутармиш… Янги аёлнинг дунёга келишида оналарнинг масъулияти катталигини ич-ичларидан ҳис килганлари учун шундаймасмикин? Аллоҳдан уларга Отабек ва Кумушнинг висол кечасини сўранг. Илоҳим қизингиз қалбининг тўри ўз эгасини, бир умр керагини, тоабад тирагини топгани рост бўлсин!

      КЕЛИН – ПАЙВАНД

      Ўзбекчиликда қудалардан ортиқ ҳурматли ва иззатли меҳмон бўлмайди. Қудалар ўғил-қиз туфайли юзага келадиган янги қариндошлардир. Жондан азиз қизларимизни «бегона» жойга ишониб узатамиз. Эвазига ўзимиз ҳам ўғлимизга умрлик йўлдош сифатида тўйгача «биров» бўлиб ҳисобланган кишиларнинг фарзандларини оиламизга аъзо қилиб олиб келамиз.

      Ҳар иккала ҳолда ҳам тўйгача юракнинг бир чеккасини увуштириб «биров» бўлиб турганлар тўйдан кейинроқ ака-ука, эгачи-сингилдан ҳам яқин қадрдонларга айланиб кетишади, яқиндагина «бегона» бўлиб турган қудалар оиланинг эъзозли аъзоси бўлиб қолишади. Уларнинг ҳар галги учрашуви, дийдор кўришуви ана шу қадрдонлик туйғуси билан йўғрилади, азизлик нурига, меҳрига, эъзозига айланади.

      Буларнинг ҳаммаси келин ва куёвнинг пайвандлиги оқибати. Дарҳақиқат, куёвнинг пайвандлиги шундаки, у «ёв»лик қилмай, келинга дуруст муомала қилиб, унинг куёв хонадонидаги илк даври – ҳали кўплар билан танишмаган, кўпчиликнинг феълу атворини билмаган, янги тушган