Дарё. Абдукаюм Йулдошев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдукаюм Йулдошев
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-03-762-5
Скачать книгу
қониқтирмайдиган жиҳатлар ҳам йўқ эмас. Жумладан, деярли барча персонажларнинг руҳият олами индивидуаллаштирилгани ҳолда уларнинг тилига ўзига хослик беришга етарлича эътибор қилинмаган. Деярли барча қаҳрамонларнинг тили муаллиф тилидан сезиларли фарқ қилмайди. Шунингдек, Тошкентда врачликка ўқиган Гулнозанинг отаси ва Ўктабр ота касал бўлиб қолгандаги ҳолати тасвири профессионал тиббиётчининг тутумига мутлақо ўхшамайди. Айниқса, Тоҳирга туҳмат қилаётган Бердиқулнинг жароҳати қанчалик даражада эканини врач сифатида аниқлашга уринмагани ҳам тимсол табиатига мувофиқ эмасдай. Ўктабр чолнинг отаси Мэлс Мэлсович тарзида номлангани ҳам ишончсизроқ чиққан. Ёзувчи ёлғон эътиқодга эргашишнинг суяк суришини, миллат тозалигига эътиборсизликнинг ёмон оқибатларини кучайтириб кўрсатиш ниятида сохталикка йўл қўйгандай. Негаки, 1940 йилда уч ёшларда бўлган Ўктабр чолнинг отаси Мэлс деб аталганига ишониш мумкиндир, лекин унинг отасининг ҳам оти Мэлс бўлиши мантиққа унчалар мувофиқ келмайди. Зеро, нафақат XIX аср охирлари, балки ХХ юзйилликнинг 30-йилларигача ҳам бу тўртала «доҳий» ўзбекларга деярли нотаниш эди.

      Нима бўлганда ҳам Абдуқаюм Йўлдошнинг «Дарё» романи муаллифнинг улкан истеъдоди, қайноқ меҳри, заҳматли меҳнати натижасида дунёга келган бадиий жиҳатдан бақувват, қизиқарли ва ўқишли асардир. Унда дарёли юртда яшашга лойиқ чинакам одам бўлиш учун одам бўлиб туғилишнинг ўзигина етарли эмаслиги, балки ҳар бир шахс одамийлик учун курашнинг азобли ва мушкул йўлини босиб ўтиши кераклиги маҳорат билан таъсирли тасвирлаб берилган.

Қозоқбой ЙЎЛДОШ

      ДАРЁ

Санжар Бобоевга

      Она Дарё минг, миллион йиллардан бери тўхтамай оқаяпти; яна минг, миллион йиллар оқади. Биз йўқ эдик, Дарё бор эди. Биз келдик, Дарё бор. Биз ўтамиз, Дарё қолади. Вақт сув каби оқиб ўтади, деймиз, ваҳоланки, аслида Дарё вақт каби оқиб ўтаверади. У неча-неча минглаб, юз минглаб инсонларга жон бахш этди, сувга зорларнинг ташналигини қондирди, саҳроларни бўстонга айлантирди; яна бағрида балиқларни парваришлайди, уларни бизга тақдим қилади. Дарё ҳаёт мисоли: сиртдан сокин кўринган сув қаърида не-не пўртаналар, не-не гирдоблар, не-не шиддатли оқимлар яширин. Дарё бизнинг беминнат онамиздай меҳрибон, ғамхўр. Шунинг учун биз уни Она Дарё деб атаймиз. У тириклик ибтидоси. Унинг интиҳоси йўқ…

      I боб

      Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида дарё бўйидаги қамиш босиб ётган маконга улкан бульдозерлар, кранлар, юк машиналари, цистерналар келтирилди. Борлиқни тутган техникалар ўкиришига ошиғич тарзда ўрнатилган палаткалару қуёш тиғида ёниб кетгудай исийдиган ғилдиракли темир вагонларда яшай бошлаган, очиқ ҳавода наридан-бери ясалган қўлбола стол-ўриндиқларда, алюмин коса-кружкаларда овқатланиб, чой ичиб кетаверадиган ишчилар ғала-ғовури қўшилди.

      Орадан уч ой ўтар-ўтмас кечқурунлари ёнидан ўтишга ҳайиқиб туриладиган қамишзорлару одам бўйи бегона ўтлар ўсадиган, кундузлари мол боқилиб,