Дарё. Абдукаюм Йулдошев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдукаюм Йулдошев
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-03-762-5
Скачать книгу
ёқтиргани ҳолда уни пичинг ва қочириқлари билан қийнаб ҳузурланадиган Ноила, борингки, романдаги деярли барча тимсоллар ечилиши ўта қийин ҳаётий ва айниқса, руҳий изтироблар оғушида кўрсатилади.

      Айниқса, романдаги Бердиқул образи ўзининг чигал тақдири, маънавий қиёфасини ташкил этган ахлоқий сифатларнинг аралаш-қуралашлиги, тақдирининг фожиавийлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бундай кишиларга баҳо бериш ғоят мушкул, уларни тушуниш имконсиз. Асарда кайфиятининг етовида юрганидан исталган дақиқада қарорини ўзгартириши мумкин бўлган, эзгу мақсадга эзгу воситалар билан бориш кераклигини тан олмайдиган беқарор шахснинг қонсиз фожиаси ёзувчи томонидан бутун мураккаблиги билан кўрсатилади. Бердиқулнинг маънавий олами ўзаро келиштириб бўлмайдиган турли хулқий тўқималардан ташкил топган. У – дадил, сўзидан қайтмайдиган, адолатпарвар, қасд қилган ниятига эришмаса тинчимайдиган йигит. Аммо ўзгани тинглаш ва тушунишга уринмаслик ҳамда ўжарлик бу шахснинг энг катта нуқсонидир. Шу сабаб Бердиқулнинг қисқагина умри адоқсиз ғалвалар ичида кечади.

      Ёзувчи Бердиқул табиатидаги ҳар бир товланишни мантиқий ва руҳий жиҳатдан чуқур асослашга эришган. Тимсол ички динамизмининг ҳар бир босқичи теран ҳис этилгани образ тасвирининг максимал даражада ҳаётий ва таъсирли чиқишини таъминлаган. Асарнинг бошида ҳеч қандай гап-сўзсиз Тоҳирга ташланиб, уни калтакламоқчи бўлганида Бердиқул ўзини суюклиси учун курашаётган ошиқ ҳисоблайди. Лекин суюклини севишгина етарли бўлмай, унга севилиш ҳам кераклигини ҳисобга олмаган йигит Тоҳир билан Жамиланинг тўйи куни маст бўлиб жанжал чиқарганда ва оқсоқолларнинг ишораси билан йигитлар уни молхонага қамаб қўйишганда, у суйганидан айрилган жабрдийда эди. Аламидан маст бўлиб, бировларни уриб майиб қилиб қамалиб кетганида эса аламзадага эврилганди. Қамоқдан чиққач, унга атай бирор ёмонлик қилмаган Тоҳирга панд бериш учун Самад ва Қаҳҳор сингари қонунбузар кимсаларни ҳимоя қилиб, инспекторнинг қайиғига ўт қўйганида у чинакам жиноятчи бўлади. Рустамнинг тарафига ўтиб, Тоҳир мени уриб оғир ярадор қилди деб, ёзиқсиз инспекторга туҳмат қилиб касалхонага ётиб олганида у ёвуз кимсага айланади. Персонаж табиатидаги мутлақо қарама-қарши жиҳатлар унинг гўё Тоҳир етказган жароҳат учун милицияга шикоят қилмаслик эвазига Гулнозадан пора ундириш ниятида айтган: «Ўзингни ўйламасанг, яқинларингни ўйларкансан. Онангни… Шунақа гаплар. Лекин мен бу гапларни сизнинг раҳмингизни келтириш учун айтмадим. Сиз ҳозир мени сотиб олишга уриняпсиз. Мен бўлса ўзимни қимматроқ сотишга ҳаракат қилаяпман. Бу бизнес, холос. Айтиб қўяй, савдомиз келишса-келишмаса то бу дунёда тирик эканман, мени бебахт қилган, фариштадай қизнинг умрига зомин бўлган Тоҳирни тинч қўймайман», – деган гапларида яққол намоён бўлади.

      Шахс руҳияти мантиғига зуғум қилмаган адиб кўп ўринларда Бердиқулда ҳеч қачон йитмайдиган инсоний сифатлар ҳам борлигини кўрсатишдан қочмайди. Бердиқул иши битмаган