Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдужаббор Обидов
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-577-83-1
Скачать книгу
мақтаган, пул мукофотлари топширганлар ичида Оловиддин ҳам бор эди. Унга яхши пахта терими учун олтмиш сўм мукофот беришди. Ҳарна. Ишхонадаги маоши ўз йўлига кетаверади. Яна унинг номига биринчилар қаторида мақтов қоғози ёзилди.

      Акобир кечки дастурхон атрофида бу хабарни айтганида ёнида онаси ва хотини бор эди.

      − Пахтани ҳам худди колхозчидек теради. Ҳатто маҳаллий теримчиларга бас келаяпти, правленияда ҳам унинг тиришқоқлигини тан олишди, − деганча онасига қаради.

      − Меҳнатда тоғаси роса тоблаган. Ўзиям чаққон, ўт, олов-а, − деб четга бошини буриб, гап қўшди онаси: − ўғил деган шундай бўлишини орзу қилгандим. Акобир оғзидаги луқмани зўрға ютиб, аччиқланиб онасига қаради:

      − Ойи, сизга нима етишмайди? Нолиманг.

      Қалдирғоч уларнинг суҳбатларига қўшилмас, жим ўтиришни одат қилган. Бундай гина, дашномли норозиликка хос иддаоларни қайнанаси кўп қилади. Лекин ўғлини яхши кўради. Ишдан сал кеч қолса, егани ичига тушмайди. Ўзи ухлаб қолиши мумкин, лекин қайнанаси тиқ этса эшикка қараб, гоҳо тонггача кўз юммай илҳақ.

      У қайнанасининг бу йигит ҳақидаги «роса чиниққан экан-да, нима иш қилса чиппа ёпишади», деган мақтовларига бироз қулоқ бердию, яна бепарволикка изн берди, унга ўз хаёллари оғуши маъқул. Қалдирғоч ўзи қизлигидан ўй суришга мойил. Чиройли жойлар, кўркам дала, тоғ-қирларда очилган лолаларми, гулларни териб чамбарак ясаб бошига қўндириб олса, ёнидан оқ, новвотранг отлар югурласа, югурганда майсаларни эзғиламай, худди сув остида сузган бегемотлар каби ҳаракатланса, туёқлари тупроқни тўзғитмай учсалар.

      Шундай ўйлардан сўнг, отларнинг қанотлари пайдо бўлсаю, Қалдирғоч оппоқ отда қип-қизил кийимда, янада хушрўй, юзларида қувонч ва шодлик барқ уриб турган давридагидек сийратда бўларди. Шамолда енгсиз халат остидан кийган ҳарир, юпқа кўйлаги ҳилпирайди. Сочлари шамолда ёйилиб, кетма-кет юзларига урилади. Бир қўли от юганида, бир қўли билан сочларини юзидан суриб, кўзларини очади. Узоқларда тенгсиз чиройли манзаралар, яшил боғроғлар, фақат улардаги мевалар ҳеч қаерда учратмаган ранг, шаклу шамойилга эга. Уларни қўл узатиб узиб олишга чоғланса, мевалар чиройли қизчаларга айланиб қолади. Шунда у янада шошади....

      Бундай ўйлар неча бор хаёлидан ўтган, балки тушида кўргандир. Охири тушу ўй қўшилиб у анча хаёлпарастликка юз тутинди. Уй-жойдаги бир хил муҳит, бир хил иш, турмуш касри урди. Бир томони кечаю кундуз Яратганга қилган илтижолари инобатсиз колганидан, сўраган ниятлари амалга ошмай, фарзандсизлик номи унинг дийдасини қотириб, унча-мунча нарсага ҳайратланмаслик, кулмаслик, чеҳрани очмасликни ўзига қоида қилиб олган. Бу кеча она-бола ўртасида бошланган норозилик саҳарлаб давом этиб, қаттиқ айтишувга айланди.

      Оловиддин бақириқ-чақириқдан уйғониб кетди. Деразадан бўйнини чўзиб қулоқ солса, кампир ўғлига дашном бераяпти. Бўйнига сочиқ ташлаб, сойга йўл олди. Қайтиб келса, ҳамон кампирни жағи тинмаганди. Уларнинг қошига беихтиёр юрди.

      Унинг қулоғига: «Мунча лоқайд бўлмасанг, бултур ҳам ҳосил ерда қолиб, чириб кетди. Икки тоннача картошка тешиб чиқадими? Ҳеч