Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдужаббор Обидов
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-577-83-1
Скачать книгу
индамади. Кампир:

      – Мен ҳозир, сен кетмай тур, − деди.

      Бир зум ўтмай, Оловиддин кампир узатган косадаги сутни аста-секин ҳўплаб ичаркан, кампир қуюқ дуо қилди. Бошқа кунлар ҳам, пахтазордан вақтли қайтган дамларда, кампир айтса-айтмаса, Оловиддин у ёқ-бу ёқни тозалаб, молларга қараб қўядиган бўлди.

      Кампир эса, уни эрталаб нонуштага чақирадиган одат чиқарди.

      Оловиддин юқорида, ёнидаги кўрпачада кампир, тўғрисида, қуйида, янга ўтираркан, йигитнинг нигоҳи беихтиёр унинг юз тузилишига тушганда қош-кўзларини қиёслаб, «бекорга Қалдирғоч деб номлашмаган экан», деб ўйларди. Янганинг қошлари узун, кўзлари қора, лекин у ортиқча чўғланмай, сипо боқарди.

      Бироқ унинг бу ҳолати йигитнинг ғурурига тегиб, негадир янганинг у билан очилиб гаплашишини, ҳазил-ҳузул гапларига қўшилиши, дилдан суҳбат қуришини кун ўтган сари истаб борар, меҳрини қозонишни, мақтов ёки олқишини эшитиш, хайрихоҳлигини уйғотиш учун бу ҳовлидаги эркаклар қиладиган барча майда-чуйда ишларни бажаришга тайёр эди. Чунки бир гал бирга тамадди қилишаётганда, янганинг «ойи, ҳовлига сув сеполмаяпман, ариққа қачон сув келади? Ўғлингизга айтмайсизми», деган сўзи қулоғига кирди. У эртасиёқ ариқнинг боши тарафга юриб, юз эллик метрлар нарида ариқ тўсилиб қолиб, бор сув ўша ердаги қўшни уйидан сойга оқиб ётганини билди. Бир соатлар ҳаракат қилиб, бир неча арава тупроқ аралаш тошни суриб, ариқни сув оқадиган қилиб очди. Лойқаланиб оққан сувдан кейин тоза, зилол сув тонгга яқин яна ҳовлиларидан оқаркан, янга челак-челак сув олиб, ҳовлининг тупроғи билқиллаган жойларига сепганда ва ювингани чиққан Оловиддинга биринчи бор миннатдор қараб қўйганда, кўнгли янада унга суст кетди.

      Нонушта вақтида кампир дуода раҳматини қайта-қайта айтаркан, сўз орасида, «бу шерикларинг ичида электрга тушунадигани йўқми? Бўлмаса Акобир, ўқиган-у, лекин ток деса бир чақиримга қочади, юраги бу ишга дов бермайди», деди.

      − Ўзим тушунаман. Нима қилиш керак? − деб сўради Оловиддин.

      − Молхонани, ҳаммомни чироғи ёнмайди.

      − Ҳозироқ кўриб қўйишим мумкин, фақат инструмент топиладими, − деди йигит кўз қирини янгага ташлаб.

      − Ертўлада бор. Ана, келин кўрсатади.

      − Юринг, бошланг-чи, − деб Оловиддин янгани шоширди.

      Ертўла унчалик чуқурмас, деворларининг пастки қисми ердан иборат, бир метрлар баландлик бўйлаб сўл, ўнг ва тепа тарафда туртиб чиққан ер токча вазифасини ўтарди. Пастгина эшикдан кираверишдан, ҳовли тарафга, ўнгда кичик дарча очилган бўлсада, қоронғироқ. Оловиддин кириш билан эшикни қўйиб юборган эди, бандига боғланган, чўзиладиган тасма қисқариб, эшик юзига ёпилдию ертўланинг бу қисми бутунлай зимистонда қолди. Оловиддин, аввалига қоронғуликка ўрганмай, кўзини юмиб бир-икки қадам қўйганди, янганинг мана топдим, деган овозидан ўгирилди. Шу тобдаёқ биқинига қадалган отверткани учини сезди. У чўзилиб отверткали қўлни ушлаб олди, четга суриш ўрнига, нияти бузилиб, янгани биқинига қўл юбориб, ўзига тортди. Янганинг яқиндан нафаси келиб турганди, энди тамоман бағрига урилди. Оловиддиннинг