Юз йиллик қотиллик қиссаси. Хуршид Дўстмуҳаммад. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Хуршид Дўстмуҳаммад
Издательство: Adabiyot
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-6133-1-7
Скачать книгу
бўлмасам, у кишини сув қилиб ичган, уни ортидан доктор, профессор бўлиб юрганлар қолиб, ким менга рўпара қилди, ука, сени?!

      Темур муддаосини охиригача айтиб улгурмаганидан хижолат чекди.

      – Мен, – деди фурсатдан фойдаланиб, – сиздан Беҳбудийни эмас, Раҳим Мақсудовни сўрамоқчи эдим.

      – Раҳим Мақсудов? Қанақа Раҳим…

      – Қизилтепалик ёзувчи.

      – Юракни ўпирдинг-ку, бола, – деб юборди Ашур Жўра ўрнидан дик этиб туриб. – Бор, ичкари киргин-да, ош-пошингни еб ол. Кейин гаплашамиз. Бор! Раҳим Мақсудов, деб мени ўтакамни ёрдинг-ку, болам!

      – Ўша ёзувчини танийсизми? Телефони?..

      – Ёзувчимас у, журналист. Рай-йонда журналист-т! Ёши бир жойга борган, кекса… яхши инсон!

      – Беҳбудий ҳақида китоб ёзган экан…

      – Қанақа китоб?! Тўғри, туман тарихини ёзган, китобининг ичида бир чимдим Беҳбудийни тилга олган бўлса олгандир, илло, Беҳбудийни астойдил ўргана бошлаган одам – Бегали Қосимов, Наим Каримов! Ана шу домлаларни танийсанми? Китобларини ўқиганмисан?

      Темур бош чайқади.

      – Беҳбудийга қизиқсанг, ишни Бегали Қосимовга, Наим Каримовга қизиқишдан бошлагин. Тушундингми?.. Ҳозир сафсатани бас қилайлик-да, ичкари кир, ош еб кет. Э, барака топгур-а!

      Темур ичкари томон икки қадам юрди-ю, тўхтади, ортига ўгирилиб, Ашур акадан яна ниманидир сўрамоқчи бўлиб, оғиз жуфтлаган эди, Ашур Жўра уни гапиртирмади.

      – Э, мен бир болалар журнали редактори бўлсам, ҳозирги мишиқи гўдаклар Беҳбудийни биладими? Отасига қизиқмайди-ку, Беҳбудийга бошини оғритадиган бола қайда?! Э, бор дедим, ошга ўтир, ҳа, Ҳожибой жўрам айтгандек, ошга ўтир, ука!

      Ашур Жўра шундай деб бошини сараклатганича бояги зина тепасида меҳмонларга пешвоз чиқиб, илтифот кўрсатишда давом этаётган табассуми ўзига ярашган дўмбоққина шеригининг ёнига кетди.

      – 10 –

      Темур юз берган танишувни эслаб, кулиб юрди. Шуғулланаётган иши юзасидан таниган-билганлари қанча кўпайса, шунча яхши – бири бўлмаса, бошқаси калаванинг учини топишга кўмаклашар ахир! Зиммасидаги вазифани адо этмоқлиги йўлида нокерак одам, нокерак маълумот йўқ, битта рақам бўлса ҳам, гувоҳ одамнинг битта маълумоти бўлсаям – қимматли, зарур, асқатиб қолиши ҳеч гап эмас. Ҳатто, ҳеч нарса билмайман, беҳбудийшунос эмасман деган Ашур Жўра ҳам ўзи истамаган ҳолда, бир нечта маълумот берди. Раҳим Мақсудов ёзувчи эмаслигини, журналистлигини айтди, у беҳбудийшунос эмаслигини айтди, ёзганда ҳам, Бегали Қосимов, Наим Каримов китобларидан фойдаланган бўлишига ишора қилди. Ва… кейин Темур бир гапни эслаб, юраги жиз этиб ачишгандек бўлди. Ашур Жўра ҳазилвон эканми ё жиддий гапирдими, ҳарқалай, ош еб чиқаётганида имлаб, Темурни ёнига чорлади.

      – Сен ош еб чиққунингча, мен ўйладим. Болалар журналига Беҳбудийнинг болалиги ҳақида мақола заказ қилгандим. Пичоққа илинадиган маълумот топилмади. Тушуняпсанми, ҳазратнинг болалигига доир хотира йўқ, ҳеч кимда йўқ! Аслида эса, ўрганишни болалик чоғларидан бошлаш керак, болалигини билмасанг, Беҳбудий қаердан пайдо бўлганини қаёқдан аниқлайсан?! Шуни дилингда