Адабиёт- миллат виждони. Нўъмон Рахимжонов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Нўъмон Рахимжонов
Издательство: Adabiyot
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
– дарбадар шоир Сулах ибн Сулайхнинг оти.

      12. Дулдул – ҳазрати Алига тортиқ этилган учар от.

      13. Ғиркўк – Гўрўғлининг севимли оти.

      14. Дўнан – ўзбек халқ достонларидаги от.

      15. Россинант – ғамгин қиёфали рицар Ламанчлик Дон Кихотнинг оти.

      16. Болевар – О.Генре қаҳрамонларининг оти.

      17. Яхмум – чавандозлар кушандаси деб ном олган от. У шоҳ Нўъмон ал-Мунзирга тегишли бўлган.

      Машҳур шахсларга тегишли бўлган номдор тулпорлар жуда кўп эди, аммо отлар подшоси Буроқ кенгашиб олиш учун рўйхатда кўрсатилганларнинг ўзи етарли, деб ҳисоблади. Мезбонлик қилиш Букефал зиммасига юклатилди. Чунки учрашув манзили учун барча отларга маълум бўлган Юнонистондаги Авгий отхонаси танланган эди. Инсоният тарихида: патрот топган, қаровсиз ва кўримсиз деган маънони англатувчи мазкур отхона Кўкўғлонга ёқмади. Натижада бу борада мунозара бошланиб, ҳар ким ўз фикрини айтди. Жумладан, отлар номи билан боғлиқ бўлган Хоразмдаги Ҳазорасп, Қашқадарё вилоятида жойлашган Отяйлов, Аспижаллоб, Аспдухтар деган жой номлари тилга олиниб, таъриф ва тавсиф қилинди. Уч бора қуръа ташланди ва ҳар сафар Аспдухтар қишлоғининг номи қайта-қайта чиқаверди. Қанотли тулпорлар ана шу масканга тўпланишга қарор қилдилар.

      3

      Аспдухтар. 22 декабрь. Кеч соат 9.

      Анжуманга чорланган отларнинг асосий қисми белгиланган муддатда мажлисгоҳга етиб келган бўлиб, улар отлар подшоси Буроқнинг ташрифини кутишар ва жониворлар орасида энг “сўзамоли” бўлган Наххаманинг ривоятларига қулоқ тутиб турардилар. Наххама ўз хожасидан умр бўйи ғазал тинглайвериб, фикрини шеърий усулда баён этишга одатланган, насрни назарига илмас ва бу усулда сўз айтганларга менсимайроқ қарарди. “Шеър мулкида танҳо эди менинг тўрам” деб бошлади у гапни ва шундай давом этди:

      Илҳом келса унутарди таомни ҳам,

      Чавандознинг остидаги тулпор мисол.

      Ўйнаб-ўйнаб шеър тўкарди йўрға қалам,

      Ҳайё-ҳайт деб чўлу саҳро кезар эдик.

      Адам мулки ичра бўлиб собитқадам,

      Ўтрик деманг, тан олади буни Пегас,

      Биргаликда кавшаганмиз неча бор хас.

      Ўз номини эшитган Пегас яқинроқ келиб Наххамага зеҳн солди. Иккиланиброқ бўлса ҳам унинг сўзини маъқуллади. “Ҳа, дунё шоирларининг севгилиси бўлмиш менинг фариштам бу тулпорнинг хожаси билан гоҳ-гоҳ мулоқотда бўларди. Бир сафар Сулах ибн Сулайх Саҳройи Кабирни кезиб юриб, бир шеър ўқиганди. Агар янглишмасам, саҳрони Наххаманинг сағрисига, “Қулқудум” булоғини унинг кўзига, Наххаманинг ёлини шамолда тебранаётган саксовулга ўхшатган эди.

      – Менинг ҳақимда кўплаб ғазаллару қасидалар битилган, – деди Пегаснинг таърифидан руҳланган Наххама, – отларга таъриф беришда тенгсиз шоир Абу Дуад билан Ал Уманийнинг барча ғазалларида фақат мен тилга олинганга ўхшайман…

      4

      Қаттиқ пишқириқдан Наххаманинг сўзи бўлинди. Ҳамма ўгирилиб чавандозлар кушандаси Яхмумга қаради. Унинг важоҳати Наххамани сескантириб юборди. Яхмум қулоқларини дикрайтириб ёлини силкитди. Думи таралиб, кўзлари ола-кула