Адабиёт- миллат виждони. Нўъмон Рахимжонов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Нўъмон Рахимжонов
Издательство: Adabiyot
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
адл кўтарди ва ухлаётган ипак қуртидай қотиб қолди хотини. Тунчироқнинг кўкимтир хира ёруғида қўрқинчли кўринарди унинг ҳолати. Дарҳол ўрнимдан туриб бағримга боссам, балки фалокатнинг олдини олган бўлармидим деган ўй сизғириб ўтди миясидан, аммо сусткашлиги, қийин вазиятларда бирдан қарор қабул қилолмаслиги яна панд берди. “Кимё!.. Кимё!..” демоқчи бўлди, дунёдаги ҳамма нарсадан қадрли бўлган шу сўз миясидан бўғзига тушиб улгурмай кутилмаган ҳолат рўй берди: Ўрнидан отилиб турди Кимё, уйда кийиб юрадиган халатини кийим илгичдан юлқиб олиб елкасига ташлади-да, ташқарига чиқиб кетди. Қарсиллаб ёпилди эшик. “Кимё!.. Қаёққа боряпсан? Кимё!” деганча тўнини ёпинди-ю шошқин ҳаракатлар билан икки қўллаб эшик тутқичига ёпишди Тиркаш Бешим. Гоҳ ўнгга, гоҳ чапга буралди, кичкина учбурчак тилини ёғоч кесакининг тешикчасига тиқиб турадиган тутқич. Шошганда лаббай топилмас деганларидек, аслида, тутқични бекорга бураётганини англаб, эшикни итариб очди, остонага тўқишиб мункиб кетди. Тўлин ой ёруғида худди қор ёғгандек оқариб кўринарди ҳовли юзаси. Атофга аланглади, оғилтом соясига, тандирхона пардагиридан тушиб турган қоронғиликка тикилиб қаради, хотинининг номини айтиб чақирди ва ҳовлини зир айланиб қидирди. Тўлин ой бус-бутун ёритиб турган торгина ҳовли ўртасида қаддини бироз букканча қотиб турди бир муддат, сўнгра уйдан қўлфонарини олиб чиқиб, юрак ҳовучлаганча оғилга кирди. Безовталаниб пишқирди эшаги. Тандирхонага ўтди. Қорайиб оғзини катта очганча турган тандирдан бўлак ҳеч нарса йўқ. Қандайдир хаёл илинжи билан тандирнинг ичига ҳам фонарини тутиб қаради. Ҳеч қаерда йўқ эди Кимё…

      Ногоҳ ёдига келган ҳолат таъсирида югуриб том ортига ўтди. Дарвоқе, бундай “ҳолат”нинг нималигини ва қачон, қай тарзда рўй беришини унинг ўзидан бошқа ҳеч ким билмасди. Касалманд юраги ва ўнг қулоғининг яхши эшитмаслиги “ҳолат”га аниқ ташхис қўйиш имконини бермасди. Тўғрироғи, ҳеч қандай зарурати ҳам йўқ эди бунинг.

      – Чап томонинг билан ётсанг, гурсиллаган товуш эшитиладими? – деб сўраган эди ўша кеча хотинидан.

      – Ҳаммага ҳам эшитилади, – жавоб қилди Кимё.

      – Меники бошқачароқ-да, – деди Тиркаш Бешим.

      Бироз жимликдан кейин уйқусираган овози эшитилди аёлнинг:

      – Сизда сенусовая бродикардия бор-да.

      “Йўқ, сен билмайсан, бу бошқачароқ гурсиллаш” демоқчи бўлди, аммо унинг уйқусираган товуш билан гапирганини эслаб ором олишига халақит бермаслик учун индамади. Ўша товушни эшитиш, унга аниқлик киритиш учун чап ёни билан ётди. Ва эшитди ўша товушни. Нимадир худди юрак уришидай бир маромда гурсилларди. Гоҳида тўхтаб қоларди. Хотини айтган бродикардиядами ёки стенокардиядами шундай бўлади-да, юрак бир маромда урмайди. Гоҳида гурсиллашларни системага солиш, яъни неча марта ургандан кейин тўхташини ва қанча вақт оралиғида яна ҳаракатга келишини, бир дақиқада неча марта гурсиллашини санаб ётар ва бир қолипга солиб, хулоса чиқаришга уринарди Тиркаш. Хотинида ғайритабиий ҳолат рўй берган ўша кечада ҳам шундай тажриба билан машғул эди. Юрагининг гурсиллаши том орти�