Амир Алишер. Шуҳрат Сирожиддинов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Шуҳрат Сирожиддинов
Издательство: Adabiyot
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-3836-3-8
Скачать книгу
иложи йўқ эди. Темурийлар тарихига соя туширмаслик тарафдори бўлган Мир Алишернинг Бойқаро хонадони ва ўз ота-боболари исмларини тилга олмай ўтишининг сабаби шу билан изоҳланиши мумкин.

Ҳусайн ва Алишернинг оталари ҳақида

Мирзо Бойқаронинг икки ўғли бўлган: Ғиёсиддин Мансур ва Муҳаммад. Бойқаро Мирзо хонадонининг Қандаҳордан кейинги ҳаёти манбаларда қайд этилмаган. Шу боис Бойқаро Қандаҳордан чиқарилган 1417 йилдан Ҳусайн туғилган 1438 йилгача бўлган оралиқда уларнинг қаерда яшагани ва Алишерларнинг оиласи билан бирга кечирган ҳаётлари тафсилоти бизга маълум эмас. Бизнингча, унинг оиласи Самарқандга кетмаган бўлса керак. Акс ҳолда, Искандар Мирзо тарихини ёзган Натанзий бу ҳақда тўхталган бўларди. Бироқ айрим маълумотларни назарда тутиш ҳам хато бўлмайди. Худди шу йил Суюрғатмиш Мирзо Шоҳрух Мирзо томонидан Кобул ва Ғазни ерларига ҳоким қилиб тайинланади. Бойқаро Мирзонинг онаси Мулкат Оқо ўғли Суюрғатмиш Мирзо билан Кобулга кўчиб келади35. Суюрғатмиш Мирзо ҳижрий 830 йил муҳаррам ойининг 16-кунида (мил.1426 йил 17 ноябрь) вафот этади36. Мулкат Оқонинг ҳижрий 844 (мил.1440) йилгача ҳаёт бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак37, Бойқаро Мирзо Самарқандга жўнатилгандан сўнг Мулкат Оқо ўз набираларининг бирдан-бир таянчига айлангани аниқ. Бойқаро хонадони аъзолари Кобулга келтирилган бўлиши эҳтимолга яқин. Буви тириклигида Ғиёсиддин Мансур Амир Темурнинг қизидан туғилган Султон Ҳусайн ибн Амир Муҳаммад ибн Амир Мусонинг қизи Феруза Бегимни ўз никоҳига олади. Феруза Бегимдан Бойқаро (1430–1487), Ҳусайн (1438–1506) ва бир қиз дунёга келади.

Мулкат Оқо Кобулда вафот этган. Унинг жасади Балхга келтирилиб, ўзи қурдирган мадраса ҳовлисида дафн этилган38. Малика умрининг охирги йиллари Ҳиротда яшаганми, йўқми, номаълум, аммо Ҳусайн 842 йилнинг муҳаррам ойида (мил. 1438 йил июль) Ҳиротнинг шимоли-шарқий томонидаги Мулкат Оқога тегишли Давлатхона номли қўрғонда туғилгани39 ҳақидаги маълумот бу сулоланинг Ҳирот билан борди-келдиси узилмаганини билдиради.

Алишер ва Ҳусайн болаликдан бирга тарбияланганлар. Буни замондошлари ҳам, уларнинг ўзлари ҳам тасдиқлайдилар. Ушбу факт уларнинг ота-боболаридан давом этиб келаётган сулолавий яқинлик ҳеч қачон узилмаганини билдиради. Ғиёсиддин Мансур ҳижрий 849 (1445–1446) йил вафот этади40. Шундан тасаввур қилиш мумкинки, Шоҳрух вафот этган 1447 йилдан кейинги даврда сулола бошида Феруза Бегим ёлғиз қолган. Унинг яқин суянчиғи Алишерлар оиласи бўлган. Ферузабегим узоқ умр кўрди ва ўз жигарбанди Ҳусайн тахтга чиққанидан сўнг бир неча ой ўтиб, ҳижрий 874 муҳаррам ойининг 14-кунида (мил.1469 йил 25 июль) вафот этди41.

Манбаларда Ҳусайннинг отаси Ғиёсиддин Мансур, Алишернинг отаси Ғиёсиддин Кичкина тарзида қайд этилган. Айрим замонавий тадқиқотларда унинг бўйи паст бўлган деган нотўғри фикрга ҳам борилган.

Фахрийнинг Ғиёсиддин Кичкина ҳақидаги маълумотларидан икки муҳим хулоса чиқариш мумкин. Биринчиси, Фахрий бизга маълум

35

Матлаи саъдайн, 343. Шу ерда Суюрғатмиш ўзи билан барча оила аъзоларини ва яқинларини олиб кетганлиги айтилади.

36

Матлаи саъдайн, 480.

37

Матлаи саъдайн, 104.

38

Файзиев, 301.

39

Ҳабиб ус-сияр, 670; Лубб ат-таворих, 145а .

40

Матлаи саъдайн, 372; Лубб ут-таворих, 145а.

41

Матлаи саъдайн, 644; Лубб ут-таворих,145а.