Амир Алишер. Шуҳрат Сирожиддинов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Шуҳрат Сирожиддинов
Издательство: Adabiyot
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-3836-3-8
Скачать книгу
етарли маълумот берилмаганига ишонч ҳосил қилдик. Давлатшоҳ Самарқандий ўз тазкирасида Навоийнинг отаси тўғрисида жуда қисқа тўхталади. “Навоийнинг отаси Абулқосим Бобурнинг ишончли кишиси – Чиғатой улуси улуғларидан эди”, дейиш билан кифояланади. Айни пайтда у Навоийнинг отаси ҳарбий бўлганини таъкидлаб ўтади5.

Шуниси таажжублики, Навоий ҳаётлик пайти ва унинг ҳомийлигида яратилган барча асарларда Навоийнинг ота-боболари борасида юқоридаги маълумотларга қўшимча бўладиган факт йўқ. Ҳатто Навоий буюртмасига асосан ёзилган тарихий асарлар – “Равзат ус-сафо” ва “Хулосатул-ахбор”да ҳам учрамайди. Бу, ўз навбатида, Амир Алишер ўз замондошларига ота-боболари ҳақида ёзишга рухсат бермаган деган фикрга олиб боради. Алишер Навоийнинг ўзи ҳам ота-боболари ҳақида деярли маълумот қолдирмаган. Бир-икки умумий маълумотларни ҳисобга олмаганда, албатта. “Бадоеъ ул-бидоя” девонининг муқаддимасида “ота-отадин етти пуштға дегинча бу рафиъ дудмоннинг (Ҳусайн Бойқаро сулоласининг) бойири бандаси (синалган қадимий қули) ва бу васиъ остоннинг (даргоҳ, эшикнинг) мавруси туғмаси (сулолавий туғишгани), яъни бу хоназоданинг (Ҳусан Бойқаронинг) хонаводаси (ичкиси, оила аъзоси), бу хонаводанинг (сулоланинг) хоназодаси (уйида туғилган қули)” деб ўзи ва ота-боболарининг темурийлар хонадонига қариндошлик даражасида яқин бўлганини таъкидлаб ўтган6. Шунингдек, “Вақфия” асарида “бу хоксорнинг ота-обоси ул ҳазратнинг (Султон Ҳусайн Бойқаронинг – Ш.С.) або ва аждоди хизматларидаким ҳар бири салтанат конининг гавҳари ва шужоат бешасининг ғазанфари эрдилар-улуғ маротибға сазовор ва бийик маносибға комгор бўлғон эрдилар”, дея7 ўзининг насл-насабига ишора этган. Отаси ҳақида эса мавзу талаб қилган жойда бироз сўз юритишга мажбур бўлган жойлари мавжуд. Масалан, “Мажолис”да Мир Шоҳий номли шоир жасади Астрободдан ватани Сабзаворга олиб келинган пайтда унинг отаси бу ерда ҳукумат ишларига бошчилик қилиб турганлигини айтиб ўтади8. Унинг қанча пайт ҳокимлик қилгани ва Сабзавордаги ҳаёти ҳақида бошқа маълумот келтирмаган. Аммо негадир бирон-бир асарида ота-онаси исмларини тилга олмайди. Фақат тоғалари Мир Саид Кобулий ва Муҳаммад Али Ғарибий ҳамда укаси Дарвишали ҳақида “Мажолис ун-нафоис” тазкирасида бир оз тўхталади, у ҳам бўлса тазкира талаби нуқтаи назардан жуда қисқа берилган9.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Амир Алишернинг ота-боболари билан боғлиқ маълумотлар фақат шоир вафотидан кейин ёзилган асарларда учрайди. Масалан, Навоий давридаги манбаларда бир овоздан Амир Алишернинг ота-боболари олий амирлар қаторида бўлганлари таъкидланган бўлса-да, Мирзо Ҳайдар Дўғлотнинг ҳижрий 951 (мил. 1544–1545) йил ёзилган “Тарихи Рашидий” асарида унинг келиб чиқиши ҳақида бошқача маълумот берилган. Жумладан, унда “Навоий асли уйғур бахшиларидан эди” деб таъкидланган10.

Семенов Навоий ва Ҳусайн Бойқаро муносабатларига доир мақоласида “бахшилар-девон, маҳкама ходимлари” деб қуруққина тушунтириш билан чекланса,

5

Давлатшоҳ Самарқандий, 370.

6

Бадоеъ ул-бидоя,17.

7

Вақфия,166.

8

Мажолис, 27.

9

Мажолис, 66-120.

10

Тарихи Рашидий,121б.