Амир Алишер. Шуҳрат Сирожиддинов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Шуҳрат Сирожиддинов
Издательство: Adabiyot
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-3836-3-8
Скачать книгу
ҳ. 795 (мил.1392) йилда музаффарийларни мағлуб этиб, Форс (пойтахти Исфаҳон) мамлакатини эгаллайди. Форс мамлакати шаҳзода Умаршайх Мирзо бошқарувига топширилади23. Шу пайтдан бошлаб темурийлар ҳозирги Афғонистон ва Эрон ҳудудларида мустаҳкам ўрнашадилар. Умаршайх Шерозни ўзининг пойтахтига айлантиради. Умаршайх шундан сўнг оиласи ва ёш болаларини олиб келиш учун ўз одамларини Андижонга юборади24. Амир Темурнинг Яқин Шарқдаги навбатдаги 5 йиллик уруши ҳижрий 794 (мил.1392) йилда бошланганлиги25 инобатга олинса, Умаршайхнинг оиласи ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидан Эрон ерларига кўчганда Искандар Мирзо тахминан 9-10 ёшлигида, Бойқаро Мирзо эса эмизикли ёшда бўлган, дейиш мумкин.

Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, Умаршайх Шерозда бир йил турган ва кейин Амир Темур томонидан Сурия йўлидаги Диёрбакирга кўмак учун чақиртирилган26. Умаршайх тўнғич ўғли Пирмуҳаммад билан отасининг ёнига жўнаб кетади, ҳокимиятни эса иккинчи хотини Мулкат Оқодан туғилган ўғли Искандар Мирзога топширади. Бу пайтга келиб, 40 ёшда бўлган Умаршайх ҳижрий 796 (мил.1394) йилнинг рабиъ ул-аввал ойида тўсатдан Курдистондаги Мухтасрий қалъаси деворлари ёнида минорадан отилган ўқдан ҳалок бўлади27. Соҳибқирон фармонига биноан у Шероздаги Аряти қабристонига дафн қилинади, кейинчалик эса жасади асл ватани Шаҳрисабзга кўчирилади. Яздийнинг ёзишича, унинг аёллари Севинч Қутлуғ, Мулкат Оқо ва Бека Мулк Оқо ҳамда унинг фарзандлари, жумладан, Искандар Шерозда қолдирилади28.

Форс мамлакатини бошқариш Умаршайхнинг катта ўғли 24 яшар Пирмуҳаммадга топширилади29. Унинг укаси Рустам Мирзога Ажам Ироқи (пойтахти Исфаҳон) топширилади. Мулкат Оқодан туғилган Искандар Ҳамадоннинг ҳукмдори этиб тайинланади. Табиийки, ўша йиллар қоидасига кўра, Мулкат Оқо кичик ўғли Бойқаро билан Искандар ҳомийлиги остида яшайди. Орадан кўп ўтмай, Амир Темур келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган сиёсий бўлинишнинг олдини олиш мақсадида бева Мулкат Оқони кичик ўғли Шоҳрух Мирзога никоҳлашга қарор қилади30. Бойқаро Искандарнинг ёнида қолади, онаси эса Ҳиротга кўчиб ўтади. Тез орада, яъни 1395 йилда Мулкат Оға ўғил туғади, унга Суюрғатмиш Мирзо деб ном қўйилади.

… Амир Темур вафотидан сўнг шаҳзодаларнинг тахт учун курашлари бошланиб кетади. Амир Темурнинг ўғли Мироншоҳ 1408 йилда Қора Қўюнлу туркманлар билан тўқнашувда ҳалок бўлади. Озарбайжон ва Ажам Ироқи ерлари туркманлар қўлига ўтади. 1410 йилда суиқасд натижасида Умаршайхнинг катта ўғли Пирмуҳаммад ҳам вафот этади. Шероз Искандар тасарруфига ўтади. У укаси Бойқаро билан бирга Ҳамадондан Шерозга кўчиб ўтади. Сал ўтмай, Искандар Озарбайжон ва Ироқни қайтариб олишга муваффақ бўлади. Искандар Мирзо Форс ва Ажам Ироқини мустақил бошқара бошлайди. Шоҳрух Мирзо фармони билан (эҳтимол Мулкат Оқо ташаббуси биландир) 1412 йилда Бойқаро Ажам Ироқига ҳукмдор этиб тайинланади. Унга Ҳамадон, Вуружу, Нахованд ва Луристон ерлари топширилади. Навоийнинг бобоси Абу Саъид Бойқаро хонадонида Амир ул-умаро лавозимида фаолият

23

Зафарнома, 234б ; 239б

24

Натанзий, 199.

25

Зафарнома, 224б

26

Зафарнома, 253а

27

Зафарнома, 253б

28

Зафарнома, 254б

29

Шу манба, 254а

30

Матлаи саъдайн (2), 2-қисм,104.