СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-27-052-7
Скачать книгу
маълум ижтимоий қатламлари сиёсий манфаатларини мувофиқлаштириш масалаларини таҳлил этишдан иборатдир. Ёки мамлакатлар президентлигига ва ҳукуматига бўлган сайловлар кампаниясида номзодларнинг пухта ишлаб чиққан ва фуқаролар учун истиқболга эга бўлган иқтисодий дастурлари уларни сиёсий ҳокимиятни эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратади. Шу билан бирга, сиёсатшунослик фани иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, иқтисодий жараёнларни давлат томонидан мувофиқлаштириш принципларини илмий асослаб беришда муҳим рол ўйнайди.

      3. Сиёсатшунослик фанининг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги

      Жамият сиёсий тизимини ривожлантириш масалаларини нафақат сиёсий фанлар, балки сиёсий тарих, социология, ҳуқуқ каби бошқа ижтимоий фанлар томонидан ҳам тадқиқ этиш тақозо этилади. Лекин, шуни эсда тутиш лозимки, мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлган жамият сиёсий тизимини ўрганишдаги бош рол сиёсатшунослик фанига тегишлидир. Яна шуни қайд этиш зарурки, барча ижтимоий фанлар ҳам ўз соҳалари бўйича асосий ролни бажаради.

      Таниқли АҚШ сиёсатшуноси Ч.Мерриам сиёсатшунослик фанининг бошқа ижтимоий ва табиий фанлар билан ўзаро алоқадорлигини қуйидагича ифодалаган эди: “Сиёсат тадқиқотчиси учун ижтимоий фанларни табиий фанлар ютуқлари билан интеграциялаш (табиий ва “нотабиий” фанларни бирлаштириш) янада муҳимроқ аҳамият касб этиб бормоқда. Шу нарса янада аниқлашиб бормоқдаки, инсон хулқида рўй берадиган ҳодисаларнинг ижтимоий ва сиёсий оқибатлари тўғрисида сўнгги сўзни айтишда табиий билимларни қўллаш ниҳоятда муҳимдир. Вақтлар ўтиб, инсон хулқини илмий ижтимоий назорат қилиш эҳтимоли жуда ҳам кам эканлигини жамиятшуносларга нисбатан табиий фанлар олимлари яхшироқ ўзлаштиргани маълум бўлмоқда. Биология, психология, антропология, психопатология, тиббиёт, ер ҳақидаги фанлар ўз тадқиқотлари натижаларини ижтимоий вазиятларда фойдаланиш йўлида илгарилаб бормоқда. Уларнинг вакилларини ҳамма ёқда – Конгрессда, марказларда, судларда, бошқарув таркибида учратиш мумкин. Бу янги йўналишларга ўзининг барча даъволари билан сиёсатшунослик фани қандай муносабатда бўлиши мумкин?.. Бошқарув тизимлари ва психологик ҳамда биологик фарқлар ўртасида қандайдир алоқалар мавжудлиги тўғрисидаги масалалардан ҳам қочиб бўлмайди. Табиат ва инсонлар тенглигининг тақсимланиши ҳозирги даврда психологлар томонидан тадқиқ этилмоқда ва шу нарса аниқки, сиёсатшунослик психологиянинг бу каби ривожланиш имкониятларини ўрганишдан ўзини четга торта олмайди”8 .

      Шу тариқа, сиёсий фанларни бошқа фанлар билан ўзаро алоқалари шунда намоён бўладики, аксарият сиёсий жараёнларни нафақат сиёсий фанлар, балки бошқа фанлар томонидан ҳам ўрганишга зарурият сезилади. Сиёсатшунослик фанининг бошқа ижтимоий фанлар билан туташуви унинг илмий ишланмалар ишлаб чиқишда фаол таянч вазифасини бажаришидир. Масалан, сиёсатшунослик фани назариялари ва қонуниятлари ҳуқуқий фанларнинг қуйидаги