СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-27-052-7
Скачать книгу
кенг майдони сифатида қараганлиги ҳам бу фикрнинг тўғрилигини исботлайди;

      –қадимдан бошлаб давлатни ўрганишдаги асосий йўналишлар – бу давлат тузумини энг яхши шаклини (деспотия, демократия, олигархия ва бошқа) яратиш масаласини ҳал этишга қаратилган эди. Демак, қадимги даврлардаёқ сиёсий ҳаётнинг муҳим соҳаси сиёсат оламининг ўзагини ташкил этувчи ва алоҳида таснифларга эга бўлган ҳокимият ҳақидаги масала эканлиги аниқланиб бўлган эди. Шунинг учун ҳам сиёсатшуносларнинг асосий вазифаси – нафақат ҳуқуқий фанлар предмети бўлган давлатнинг ҳуқуқий жиҳатларини таҳлил этиш, балки умумий манфаатларни амалга оширишни бош мақсад қилиб олган давлат ва ҳокимиятга оид муносабатларни жамият сиёсий институтлари сифатида тадқиқ этишдан иборатдир. Шу муносабат билан сиёсатшунослик фанининг ўрганиш предмети – бу сиёсий ҳокимият, унинг моҳияти ва тузилмалари, бу ҳокимиятни амалга ошириш ва унинг тақсимланиш механизмлари, ҳокимиятнинг ўзини жамият аъзоларининг кўпчилик қисми томонидан қўллаб-қувватлашига эришишини таъминлаш қобилияти, сиёсий ҳокимиятнинг жамият фаолиятини назорат қила олиш қобилияти кабилардир;

      –XIX асрга келиб узоқ даврлар мобайнида шаклланган сиёсий қарашлар тубдан ўзгарди: сиёсий ҳаётга нисбатан ўз шахсий ёки тор гуруҳий манфаатлари йўлида сиёсий муносабатлар ва жараёнларда иштирок этаётган алоҳида индивиднинг эмас, балки ижтимоий бирликларга (ижтимоий гуруҳлар, табақалар, синфлар, миллатлар ва ҳ.к.) уюшган индивидларнинг ўзаро хатти-ҳаракати сифатида қарала бошланди. Ҳар бир ижтимоий бирлик ўзининг ижтимоий манфаатларига эгадир, деган қарашлар русумга кирди. Ижтимоий манфаатлар – бу инсонларнинг ва ижтимоий бирликларнинг англанган ёки англанмаган ҳолатдаги ўз хатти-ҳаракатларида амал қиладиган, шу билан бирга, аниқ рўй берадиган ҳаётий интилишлари бўлиб, улар бу билан жамиятдаги ўз объектив ўрнини аниқлаштириб олади. Мазкур жараёнларда манфаатларнинг ўзаро келишуви рўй беради, шу асосда жамиятда ҳокимиятларнинг бўлинишини амалга ошириш учун шарт-шароитлар етилади;

      –жамиятдаги ижтимоий гуруҳлар ва қатламлар ўз ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўзларининг сиёсий ва ижтимоий ташкилотлари – партиялар, касаба уюшмалари, ҳаракатлар, нодавлат ташкилотлар кабиларни тузади. Бу ташкилотлар ва бирлашмалар ўзларининг мафкуравий тизимларини ишлаб чиқади, уларни тарғибот воситасида ўзига тегишли бўлган ижтимоий қатламлар ва гуруҳларга тегишли бўлган кишилар ижтимоий фикрларини шакллантиради. Мафкура ўз ўрнида институционал муносабатларда (турли жамият институтлари вакиллари ўзаро муносабатларида) аҳамият касб эта бошлайди, муайян ижтимоий-тарихий шарт-шароитларда яшаётган одамлар ўртасида сиёсий воқеликни далиллайди, асослайди, оқлайди ёки рад этади. Амалда сиёсат турли мафкуралар ва ғоявий-сиёсий оқимлар илгари сураётган кучлар ўзаро тўқнашувлари майдонига айланади. Шунинг учун ҳам сиёсий ташкилотлар, манфаатлар гуруҳлари, мафкуравий таълимотлар