СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-27-052-7
Скачать книгу
шарт қилиб қўяди: биринчидан, қулларга нисбатан хўжайин ҳокимияти (биз бу ҳақда юқорида гапирган эдик) ; иккинчидан, отанинг болаларга муносабати; учинчидан, эрнинг хотинга муносабати. Дарҳақиқат, хотин устидан, болалар устидан ҳокимият эркин мавжудотлар сифатида юритилиб, бу ҳокимият бир хил тарзда амалга оширилмайди. 2.Хотин устидан эр ҳокимиятини сиёсий арбоб ҳокимияти билан, отанинг болалар устидан ҳокимиятини эса подшоҳ ҳокимияти билан тенглаш мумкин. Эркак ўз табиатига кўра, унинг фақат у ёки бу расо бўлмаган четга чиқишларини мустасно қилганда, хотинларга нисбатан кўпроқ раҳбарлик қилишга мойилдир. Ахир, катта ва етук инсон ёш ва етук бўлмаган одамга нисбатан яхши раҳбарлик қила олади-ку”4 . Мазкур таърифда Аристотель сиёсий муносабатларни фақат тенг ва эркин одамлар ўртасида бўлиши мумкинлигини қайд этар экан, давлатнинг моҳияти тўғрисида қуйидаги фикрни илгари суради: “…давлат эркин одамларнинг муносабатидир”5 . Шу билан бирга, мутафаккир “…инсон ўз табиатига биноан сиёсий мавжудот эканлигини” очиб беради. Албатта, Аристотелнинг бу фикрларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, кўз олдимизда сиёсатшунослик фанининг аҳамияти янада кенгроқ ва чуқурроқ намоён бўлади.

      Аристотель сиёсат мавзусини ниҳоятда чуқур таҳлил этиш асносида қуйидаги фикрни илгари суради: “Агар барча фанлар ва санъатларнинг охирги мақсади фаровонлик бўлса, барча фанлар ва санъатларнинг, айниқса, сиёсатнинг энг бош ва устувор мақсади олий фаровонликдир”6 . Мутафаккир бу фикри билан сиёсатни жамият фаровонлигини оширишдаги аҳамиятини очиб бериш баробарида, унинг бошқа фанлар ва санъат билан ўзаро уйғун ҳолдаги мақсадини ҳам аниқлаштириб берди. Шу билан бирга, Аристотель сиёсатни фан сифатида барча фанлар қаторида қайд этиш баробарида унинг асосий бош мақсадига алоҳида урғу беради. Бу ҳолат сиёсатга оид фанларни қадимги даврда ҳам юқори мақомга эга эканлигини англатади.

      Сиёсатшунослик энг қадимги даврда шаклланган фан бўлиши билан бирга ёш фандир. Чунки бу фанга бир бутун ҳолда, тизимли таълимот сифатида қарашлар фақат бундан юз йилдан олдинроқ давр ичида пайдо бўлди. Кейинги 1-1,5 аср ичида жамиятда сиёсатшуносликни ўрганишга зарурат жуда ҳам кучайди. Илгариги пайтларда “бу фан билан фақат юқори элита қатламлари шуғулланишлари лозим” деган қарашлар ҳукмрон бўлса, кейинги даврга келиб инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳокимиятни учга бўлиниш принципини амалга ошириш, кўппартиявийликни ривожлантириш, муқобил сайловларни ташкил этиш, фуқароларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокларини таъминлаш каби заруриятлар ҳар бир фуқарони сиёсатшунослик фани асосларини чуқур билишини тақозо эта бошлади.

      Шу билан бирга, ўтиш даврини ўз бошидан кечираётган мамлакатларда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш ислоҳотларини бошланиши ҳам бу фанни ўрганишни долзарб вазифа сифатидаги аҳамиятини ошира бошлади. Зеро, сиёсатшунослик фани асосан демократик сиёсий тизимлар, давлат ва жамиятни ривожлантириш қонуниятларини