СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-27-052-7
Скачать книгу
балки сиёсий ташкилотлар воситасида давлат фаолиятига таъсир қила оладиган кишиларга айлантирди. Ҳокимият давлат монополияси сифатидаги даврини тугатди, ҳокимиятга доир муносабатлар мураккаб тус ола бошлади, унда энди фаол фуқаролар, ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат ташкилотлар ҳам иштирок эта бошлади. Институтционал ва бихевиориал ёндашувлар пайдо бўлган даврга келиб ҳокимият муносабатларининг тобора мураккаблашиб боришига боғлиқ равишда сиёсатни талқин этишни қайтадан кўриб чиқишга зарурият туғилди. Энди сиёсат мураккаб масалаларни ечиши лозим эди: нобоп ташқи муҳит шароитларида жамият барқарорлиги ва яшовчанлигини таъминлашга қодир бўлган универсал қонуниятлар ва механизмларни излаб топишга эҳтиёжлар пайдо бўлди.

      ХХ асрнинг 20-йилларида бу соҳа ривожланишига туртки бўладиган ҳодиса юз берди: биология фани соҳасида тизимлар назарияси яратилди. “Тизим” тушунчасини илмий муомалага биринчи бўлиб немис биолог олими Л. Фон Берталанфи (1901–1972 йй.) киритди. У ташқи муҳитга боғланган тизимни кашф этиш мақсадида ҳужайрани “ўзаро бир-бирларига боғлиқ бўлган йиғинди” сифатида тадқиқ этди. Ундаги унсурлар бир-бирлари билан шундай тарзда ўзаро боғланган эдики, ҳаттоки тизимнинг битта унсури ўзгариши натижасида барча унсурлар, бутун бир йиғинди ўзгариб кетар эди. Тизим ташқаридан бўлган сигналларни ҳам, ўз ички унсурлари талабларини ҳам ҳис қилар, уларга акс-садо берар эди88 .

      Бу ҳолатдан руҳланган сиёсий фанлар соҳасидаги олимлар ҳам янги кашфиётлар сари юзлана бошлади. Л.Фон Берталанфи ишлаб чиққан тизимларнинг умумий назариясига таянган ҳолда АҚШ олими Т.Парсонс жамиятда ниҳоятда мураккаб бошқарувдан иборат нисбатан автоном (иқтисодий, сиёсий ва маънавий) тизимлар мавжуд эканлигига эътибор қаратди. Бу тизимларнинг ҳар бири ўзининг алоҳида функциясига эга бўлиб, улардан бири – сиёсий тизим Т.Парсонснинг фикрича, умумий мақсадларни ишлаб чиқиш, интеграциялаш ва амалга оширишни таъминлаб беради. Т.Парсонснинг сиёсий тизимга доир ғояларини яна бир АҚШ сиёсатшуноси Д.Истон ҳар томонлама чуқурлаштирди ва ривожлантирди. Шунинг учун ҳам у тарихда сиёсий тизим назарияси асосчиси, деган номга эга бўлди. Д.Истон ўзининг «Сиёсий тизим» (1953 й.) ва «Сиёсий таҳлил меъёри» (1965 й.) асарларида сиёсий тизимни «ташқаридан келадиган импульсларга – буйруқларга фаол акс-садо берадиган, ривожланувчан ва ўзини ўзи мувофиқлаштирувчи организм» сифатида таърифлади.

      Сиёсий тизимни бихевиорал ёндашув асосида тизимли ва тизимли-мақсадли таҳлил этиш усулларининг ривожланиши натижасида Т.Парсонс тизимли таҳлилнинг биологик назариясига асосланган ҳолда ижтимоий тизимлар назариясини ривожлантириши туфайли сиёсатшунослик фанида сиёсий тизимлар назариясини ўрганиш одатга кирди. Т.Парсонснинг тизимли тадқиқ этиш усулининг пойдевори – бу ҳар қандай тизимнинг яшаши ва сақланишини таъминловчи тўртта асосий қоидасининг мавжудлигидир: 1) адаптация, 2) мақсадга эришиш, 3) интеграция,

      4) моделни