Одамлар манфаатларини эътиборга олган ҳолда амалга ошириладиган ҳокимият нисбатан барқарорликка эга бўлади. Шунингдек, ҳокимиятга бўйсунишдан шахсий манфаатдор бўлишга асосланган фармойишларни бўйсунувчилар ихтиёрий равишда бажаради. Шунингдек, уларга нисбатан ортиқча назоратлар ва нохуш санкциялар қўллашнинг ҳожати бўлмайди. Бу каби ҳокимият кишиларда эътиқод, авторитет, айнанлашиш асосидаги бўйсуниш мотивлари турларини ривожлантиришга шарт-шароитлар яратади.
Ҳокимиятга эътиқод асосида бўйсуниш ижтимоий-сиёсий онгнинг чуқур қатламларига нисбатан мотивлашган таъсирларга боғлиқдир: менталитет, муҳим ва аҳамиятли йўналишларни мўлжал қилиб олган йўл-йўриқлар каби шахснинг “иккиламчи табиати”ни ташкил этувчи (шахснинг “бирламчи табиати” асосан биологик эҳтиёжлар ва унинг кундалик ҳаётий манфаатлари асосида шаклланади) омилларга боғлиқдир. Кишиларнинг давлатга ва бошқа ҳокимият институтларига ўз шаклланган эътиқодларига биноан бўйсуниш зарурияти бошқа муҳим – бевосита индивидуал манфаатлар ва мақсадларга нисбатан юқори бўлган олий мақсадлар (ватанпарварлик, ахлоқий, диний ва бошқа) учун бўйсунишлари – ҳокимият кучини оширишнинг муҳим манбаидир.
Ҳокимият учун учун қулай ва жозибали кўринишга эришиш мотивацияси – бу авторитетдир. У ҳокимият объектлари ва субъектларининг умумий манфаатдорлиги мавжудлигига ва раҳбарнинг алоҳида шахсий сифатларга эга бўлишига нисбатан бўйсунувчиларнинг ишончи ва эҳтиёжлари пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолда шаклланади. Шунингдек, авторитет субъект билан объектларнинг муроса қилишларига ҳам асосланади. Авторитет кўпинча ҳокимият объектларининг раҳбар шахсига (ёки ҳокимият институтига) ҳурмат ва ишончини пайдо бўлиши натижасида ҳам туғилиши мумкин79 . Бундай ҳолатда, ҳокимият ўзининг яшовчанлиги ва самарадорлигини ошириш учун янги шарт-шароитлар яратилишига эришади.
5. Сиёсий ҳокимиятнинг ўзига хос хусусиятлари
Сиёсий ҳокимиятнинг ўзига хос хусусияти индивидлар, гуруҳлар ва улар ташкилотларининг ўз манфаатлари ва иродаларини сиёсий-давлат бошқаруви ва назорати воситасида амалга ошириш қобилияти билан узвий равишда боғлиқдир. Сиёсий ҳокимият давлат ва ижтимоий ҳокимиятларга бўлиниб, улар давлат органлари, сиёсий партиялар, ижтимоий ташкилотлар, ОАВ кабилар