СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-27-052-7
Скачать книгу
этиш қобилияти ёки имкониятидир. Ижтимоий фанлар нуқтаи назарига биноан одамларга субъектлар ва объектлар сифатида қаралади. Ҳокимият субъектнинг ҳукмронлик қилишга маълум ирода ёки хоҳиш (ният) билдиришини назарда тутади ва объектни (бошқа одамни) маълум муносабатни қабул қилишини ва уни ўзи хоҳламаган хулққа эргашишини талаб қилади. Бунда объект бу вазиятни англаши шарт бўлмайди, яъни у ўзини мажбурланганлигини англамаган ҳолда муайян белгиланган йўлни давом эттиради. Бошқача айтганда, ижтимоий фанлар нуқтаи назаридан қараганда ҳокимият – бу (субъект ва объектларнинг ўзаро) “ҳокимиятлилик муносабати”дир”73 .

      Ҳокимият тузилиши (структураси) – бу унинг уларсиз мавжуд бўла олмайдиган таркибий қисмларидир. Ёки улар ҳокимиятнинг субъекти, манбалари ва ресурсларидир. Ҳокимият фақат ҳокимият субъекти ва объекти ўзаро хатти-ҳаракати натижасидагина амалга ошади. Субъект ўз иродасини объектга нисбатан амалга оширилмай қолишини санкциялар бериш хавфига дучор бўладиган буйруқлар, топшириқлар, фармойишлар бериш воситасида ифодалайди.

      Ҳокимият субъекти манбаси (бошланғич ҳокимият) субъектнинг кучи, жозибаси, бойлиги, авторитети воситасида намоён бўлиши мумкин. Ва ниҳоят, ҳокимият субъект учун турли ресурсларни талаб этиш ва улардан фойдаланиш ҳодисалари анъаналар (болалар устидан ота-она ҳокимияти, оқсоқоллар ҳокимияти ва бошқ.) натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Ҳокимиятнинг ўзига хос бўлган манбалари сифатида билимлар, қандайдир ахборотларга эга бўлишни келтириш мумкин. Масалан, қадимги Миср коҳинлари қуёш тутилишидан ўз ҳокимиятларини мустаҳкамлашда фойдаланганлар. Илгари афсунгар ва шомонлар бу каби ҳокимиятларга эга бўлган бўлса, ҳозирги даврда олимлар, сиёсатчилар ва бошқа илму фан вакиллари ҳокимият манбалари сифатида намоён бўлмоқда.

      ХХ асрга келиб ҳаётнинг маълум бир соҳасида ноёб билимларга эга бўлган экспертларнинг ҳокимият манбаси сифатида намоён бўлиши, уларнинг ҳокимиятга таъсири ошиб бориши натижасида ҳокимиятнинг экспертократия ва меритократия деган янги шакллари пайдо бўлди. Таниқли олим Э.Канеттининг фикрича, ҳозирги даврда ахборотлар ва махфий билимларни монополия қилиб олиш мутлақ ҳокимиятнинг асосига айланиши мумкин. Чунки ўтган аср тарихи кўрсатдики, махфийлик ва унга сиғиниш тоталитар ҳокимиятларни қўллаб-қувватлаши мумкин. Э.Канеттининг кўрсатишича, диктатураларни бўшаштириш ва демократияни ривожлантиришда махфий ахборотларни кўпчилик ўртасида тарқатиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳокимият билан билим ўртасидаги ўзаро муносабатлар масалалари олим М.Фуко томонидан ҳам чуқур ўрганилган. Унинг фикрича, ҳокимият билимларни ишлаб чиқаради, билимлар эса янада кўпроқ ҳокимиятга эга бўлишни таъминлайди.

      Ҳокимиятнинг асосий таркибий қисмларидан бири – субъект ҳокимиятнинг фаол ва йўналтирувчи қисми ҳисобланади. Субъект алоҳида олинган инсон, ташкилот, кишилар бирлиги, халқ, халқаро ташкилот кабилар бўлиши мумкин.

      Инсоният жамияти тарихи шуни кўрсатдики,