«Назарий жиҳатдан сен ҳақсан. Тўғри таъкидладинг, – дея мени маъқуллади устоз, – «син» ҳарфи бошқа ҳарфлар сингари бир трвуш, у алоҳида ҳолда маъно моҳиятига эга эмас. Бироқ бу ҳарф «Сирра» маъносинии беради. Кўрдинг- ми, Аллоҳ ўз Расулини шу қадар севадики, унга «Эй Рай- ҳон!» деб мурожаат қилмоқда».
Мен ўша кезлари араб.тилини у қадар мукаммал билмас эдим. Шунинг учун ҳам устоз «Ёсин» сурасининг ҳар бир сўзидан англашиладиган маънолар усгида узоқ тўхталмади, фақат оятларнинг қисқача мазмунини таништириб ўтди.
Шундай қилиб устоз менга «Ёсин» сурасини бир марта ўқиб кўрсатиб бергач, мен ўзимдаги нусхани олиб уни такрорлашга киришдим. Бир неча маротаба такрорлаганим- дан сўнг уни батамом ёд оддим.
Ўша кезлари менинг кун тартибим қуйидагича эди. Эр- талабги нонуштадан сўнг мактабга, тушгача таҳсил олгач, шайх Шамсиддин ортидан пешин намозига сафда туриб, ибодат амалини бажариб бўлгач чўлга чиқиб кетар эдим.
Отам Тўрғай ҳамиша бир гапни такрорлар эди: яъни биз ҳарбий санъат билан шуҳрат қозонган аждодларнинг авло- ди эканмиз, шунинг учун ҳам болаликдан ҳарб санъатини ўрганишга бурчли эканман. Мана шундай даъватлар таъси- ридами ёки қонимда борлиги учунми илм олишга канчалик иштиёҳманд бўлсам, ҳарб ишига бўлган қизиқишим ҳам ун- дан кам эмасди. Кешга ёндош минтақаларда жуда катта яй- ловлар бўлиб, унда йилҳи уюрлари, ёввойи хачирлар тўда- си ўтлаб юрар эди. Шуларнинг сафида отамга тегишли бўлган, унча катта бўлмаган уюр ҳам бор эди.
Мен дарсдан кейин отминишниўрганиш иштиёҳида шу ерга келардим. Аввалига катта ёшдаги бирор киши минил- маган, ярим ёввойи бу отларии бўйсундириш йўлларини менга ўргатиб борди. Мен шу ишга оид барча қоидаларни бекаму кўст ўзлаштира бордим. Кейинчалик бу борада анча- йин малакага эга бўлдим. Ярим ёввойи отнинг ҳеч қачон олдидан ёндошмаслик лозим, чунки тишлаши мумкин. Ор- тидан яқинлашсанг – тепади. Унга ўнг ёки чап томондан ёндошиб мингач, ўнг ёки чап қўл билан ёлидан маҳкам тут- санг, у