болам бор, унинг гуноҳи нима бўлади?» – деди. Ўулом: «Ўша боланг сабаби билан сани ўлдираман, чунки у жаҳонгир бўлади», – деди. Ўулом шамширини қўлига олиб Тегина бегимни ўлдираман деганда Тегина бегим ўзини чоҳга ташлади. Ўулом чоҳнинг лабида турган эди, ҳаводан яшин олов пайдо бўлиб ўуломни куйдириб кетди. Тегина бегим унинг ўазабидан омон топди, аммо чоҳдан чиқа олмади. Чоҳда сув йўқ эди. Бир чўпон келиб сув оламан деб чоҳга арқон ташлади, Тегина бегим арқонга осилиб чиқди. Чўпон қараса, бир чиройлик хуштарҳ аёл чоҳдан ипга осилиб чиқди. Чўпон Тегина бегимдан кимлигини сўради. Тегина бегим: «Ман имоқия аҳлидан бўламан
1. Кечаси бу ердан ўтиб борар эдим, билмасдан чоҳга тушиб кетдим», – деди. Шунда чўпон куйиб ётган ўуломнинг жасадини сўради. Тегина бегим: «Бу мани эрим эди, яшин уриб ўлди» деди. Аёлнинг ҳуснини кўрган чўпоннинг шаҳвати ғалаба қилиб, Тегина бегимга қўл узатди. Тегина бегим Аллоҳи Таолога бир неча бор муножот қилди. Муножоти Аллоҳга етиб, араб шаклли одам пайдо бўлди, воқеани сўради, Тегина бегим воқеани баён қилди. Араб шаклли одам чўпонга дўқ қилди. У: «Эй, малика, сен менинг ҳамширам қаторидасан. Мани Амири Жоку барлос дейдилар. Бу чўпон менинг чўпоним. Сен мени фарзандларим қаторидасан, мени уйимга боргин, сани фарзандларим иззат-икром билан қабул қилсин. Ундан кейин сенинг хешу ақраболарингни топиб бераман», – деди. Амири Жоку барлос Тегина бегимни олиб келиб хотинига топшир-ди. Ул вақтда Тегина бегимни тўлўоқ тутиш вақти яқин эди. Чор-
1шанба оқшоми шаъбон ойининг 25 куни сичқон йили 735 санада Амир Темур туўилди. Саратон қуёши биринчи даражада эди.
Ровийларнинг ривоятига кўра, тўртинчи осмонда етти юлдуз бор, қачонки бу етти юлдуз саратон ойида Жадий буржига кириб бир жойга тўпланса ва ўша вақтда фарзанд туўилса, унга то ўлгунича ҳеч қандай хавф-хатар йўқ, чунки шу вақтда Аллоҳи Таоло дунёни офарида қилган. Соҳиби тарихи Амир Темур Шарифи Яздий айтадики: «Уч фарзанд шу вақтларда туўилган. Биринчиси, ҳазрати Искандар, иккинчиси Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.), учинчиси ҳазрати Амир Темур Соҳибқирон».
Темур туўилгач Амири Жоку барлос унинг тарбиясига машўул бўлди.
Амир Темур олти ойлик бўлганда Соҳибқирон туўилгани барча иқлимларга овоза бўлди. Бир куни Туркия подшоси овга чиқди. Тоғда бир ўор кўринди. Ўша ўорга кириб кўрса, шу ўор ҳазрати Искандарнинг туўилган жойи экан. Ўша ўорда бир лавҳ бор экан. Унда: «Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) туўилганларидан 800 йил ўтгандан сўнг бир бола дунёга келади ва у етти иқлимни олади, Туркия подшоси ҳам унинг қўлига асир тушади. Бу лавҳ Арасту ҳакимнинг хатидур», – деб ёзилган экан.
Туркия подшосининг хизматида Абу Мафохир номли ҳаким бор эди. У: «Мен бу йил қуръа ташлаб билдимки, Мовароуннаҳр мамлакатида бир бола дунёга келади. Унинг лақабини Искандари соний дейдилар» – деди. Бу сўзни Рум подшоҳи эшитиб, Бухоро подшоҳи Баёни Қулихонга нома ёзиб, Абу Мафохир ҳакимни кўп туҳфа ва ҳадя билан жўнатди. Ўша болани топиб ўлдиришни унга тайинлади.
Чақмиз номли ҳаким бор эди. У ўз вилоятидан Баўдод шаҳрига борди. Баўдод мамлакатининг подшоҳи