АМИР ТЕМУР ВА УНИНГ УЗТОЗЛАРИ
Биринчи устози Мулла алибек 7-ёшигача тарбия берган.
Иккинчи устози Шайих Шамсиддин кулол Қурони Каримсураларини ўргатган .
Учинчи устози Абдулла қутубга борганда 14 ёшда бўлган. Жанг санъатини ўргатган
Тўртинчи устози Самар Тархон исмли қиличбоз устани чорлаб мени унга шогиртликка берган
Менинг биринчи ўқитувчим мулло Алибек исмли киши бўлиб, мактабимиз маҳалламиз масжидида жойлашган эди. Машғулотлар пешинга бориб тугар, ўша пайт одамлар на- моз ўқиш учун масжидда тўплана бошлар эдилар. Биз бола- лар эса ўйинқароқ эдик – катталарнинг ибодат амалларини бажаришлари, диққатларини бир нуқтага қаратишларига халақит берган бўлсак керакки, намоз арафасида бизга уй- уйимизга тарқалишимиз учун рухсат бериларди. Ёшим ки- чик бўлгани туфайли ўзим уйимни топиб бора олмасдим, шунинг учун ҳам маҳалламиздаги каттароқ ёшли болалар- дан бири менга етакчилик қилар эди: у менинг қўлимдан тутиб, гавжум бозор майдонларини кесиб ўтиб, бир неча бор уйимга кузатиб қўйган. Ҳозир улуғворлик касб этиб, бутун жаҳон ҳукмдори бўлган чоғимда ҳам, мен ўша маҳал- ладошимга нисбатан қалбимда чуқур миннатдорчилик туй- ғусини ҳис этаман. У ҳозир ҳам ҳаёт – Кешда яшайди.
Устозимиз мулло Алибек хийла кексайиб қолган киши эди. У таълимнинг самарали воситаси – таёҳ, деб ҳисоблар, шунинг учун ҳам ўқувчилар онгига илк алифбо сабоқлари- ни тўқмоқ ёрдамнда сингдирарди. Мен унинг таёқ зарбала- рига дучор бўлмаган ягона ўқувчи эдим. Чунки менда фав- қулодда бир қобилият бор эдики, унинг кўмагида устоз берган топшириқларни тез ва осонгина ўзлаштирардим: ҳус- нихатда ҳам, талаффузда ҳам, ёд олишда ҳам бенуқсон эдим. Бир куни мулло Алибек мени отамга алқаб: «Ўғлингни қадрла – унинг идроки ва қувваи ҳофизаси бетакрор; шунинг ба- робарида у ҳар иккала қўли билан бирдек ёза олади. Бундай кишилар улғайиб икки дунёда ҳам ном қолдирар», – деган екан.
Мактабнинг бошқа ўқувчиларидан фарқли ўлароқ мен мажбурият юзасидан ўқиб, ўрганмас эдим. Аксинча, менинг ўзимда нлм олишга иштиёқ зўр эди. Шундан, уйга келга- нимдан кейин ҳам асосан даре билан машғул бўлар эдим.
Етти ёшга тўлганимда мулло Алибек мактабини тарк эт- дим. Ўқишимни