СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-08-676-0
Скачать книгу
– дедилар. Подшо элчиларни масжиди жомеъга жам қилиб: «Ушбу йил туўилган болаларни ичидан соҳибқирон чиқади. Биз ўша болани саройда олиб қолиб ўз тарбиямизга оламиз. Шунга кўра ушбу йилда туўилган болаларни масжиди жомеъга олиб келинглар», – деб Бухорога жар солдирди. Бухоро шаҳридаги барча гўдакларни назардан ўтказдилар, қуръада кўринган нишона чиқмади. Ҳар бир болага бир сиқимдан олтин бердилар. Элчилар подшоҳга: «Буларнинг ичида у бола йўқ. Лекин бизга маълумки, у бола сизнинг қаламравингизда, яъни сизнинг мамлакатингиздадур», – дедилар. Подшонинг Сирож Қамарий деган вазири бор эди. Шу вазирни элчиларга қўшиб: «Буларга мамлакатнинг барча жойини кўрсат», – деди. Элчилар Самарқанд, Хўжанд, Ҳисор ва Шаҳрисабзни тафтишдан ўткардилар, боланинг нишонаси чиқмади. Элчилар яна қуръа ташлаб боланинг нишонасини Амир Жоку барлоснинг юртидан топдилар. Улар Амир Жоку барлоснинг юртига келдилар. Амир Жоку барлос уларни кўп зиёфат қилиб эъзозлади. Сўнгра элчилар мақсадни тушунтирдилар. Амири Жоку барлос: «Ман аввал аҳли аёлимни сизларнинг назарларингиздан ўткарай», – деди. Чиқиб элчиларнинг мақсадини Тегина бегимга айтди. Тегина бегим билдики, элчилар унинг боласини излаб келишган. Тегина бегим шу кеча тушида бухоролик шайхул аъламни кўрган эди. Шайхул аълам унга «Тургин, болангни олиб Бухорога боргин, бўлмаса болага қазои муаллақ рўй бериши мумкин», – дедилар. Тегина бегим бечора боласини қўлига олиб кечаси Бухорога қараб равона бўлди. Аллоҳи Таолонинг қудрати ва ҳазрати шайхнинг кароматлари билан бир нафасда Бухорога етиб келди. Бориб ҳазрати шайхнинг хонақоларига кирди. У ерда бир сандиқ бор эди. Тегина бегим сандиқнинг орқасига яширинди.

      Элчилар: «Амир Жоку барлос бу болани қочирди», – деб ўйлаб ундан «Нега болани қочирдинг?», – деб сўрадилар. Амир Жоку барлос қасам ичиб: «У бир бегона заифа эди. Менинг уйимда яшаб турган эди. Қочиб кетибди», – деди.

      Элчилар яна қуръа ташлаб Бухородан нишона топдилар. Бухородаги ҳазрати шайхнинг мозорларига келдилар. Тегина бегимнинг ушбу хонақода эканлигини билдилар. Саким бечора йиўлаб: «Эй, Аллоҳ, бу гўдакни ўзинг асрагин», – деб нола қилар эди. Элчилар Баёни Қулихонга хабар бердилар. Подшо келди. Ҳукамолар заифа боласи билан хонақода эканлигини айтдилар. Сўнгра Тегина бегимга: «Хонақодан чиқ, биз сенга тегмаймиз, бизга фақат бола керак», – дедилар. Тегина бегим чиқмади. Ҳука-молар ўзлари киришга аҳд қилдилар. Аввал Эрон ҳакими кирди. Яқин бориб болани онасининг қўлидан оламан деганида, осмондан тиў пайдо бўлиб, ҳакимнинг бошини кесиб ташлади. Ироқ ҳакими кирди. Яна ўша тиў пайдо бўлиб, унинг ҳам боши кесилди. Ўрис ҳакими кирди. Унинг ҳам боши кесилди. Фаранг ҳакими кириб, болага яқин бормасдан қайтиб чиқди. Ҳинду ҳакими унга таъна қилиб, уни қўрқоқликда айблади. Сўнгра ўзи кирди, унинг ҳам бошини тиў кесди. Туркиядан келган ҳаким кирди, яна тиў пайдо бўлиб, унинг бошини танидан жудо қилди. Хитой ҳакими ўлимдан қўрқиб кирмади. У: «Ман кофир бўлсам ҳам, сезиб турибманки, бу авлиёнинг қабри тепасида малоикалар бор. Бу тиў малоикаларнинг