Амир Темурнинг диний уламоларга нечоўлик аҳамият бергани-дан дарак берувчи қуйидаги маълумотлар тарихий асарларидан ўрин олган: 1367-68 йилда Темур Амир Ҳусайн билан ёвлашиб қолган пайтда Амир Ҳусайн Хўжанд ва Тошкентдаги уламо ва шайхларга «Амир Темурнинг ҳузурига бориб, орамиздаги ушбу хусуматни бартараф қилинг», дея илтимос қилади. Ушбу мўътабар кишилар Соҳибқироннинг олдига бориб, дуо ва ҳамду санолар айтгач, «Қўшинни жанг учун сафарбар этиш халқ ва мамлакатнинг паришон ва хароб бўлишига сабаб бўлади. Сизнинг эзгу ниятингиз ва эътиқодингиз сулҳ тузишга мойилдир. Сулҳ бўлса мамлакат обод бўлади, халқ ором топади. Бинобарин, Аллоҳ «Сулҳ хайрдан-дир», дея буюрган» деб айтадилар. Ўша фурсатда Темурнинг анча олдин кўрган бир туши ёдига тушади: Бир кун Хўжанд дарёсида қайиқ ва соллар тўпланган, ўзи эса тахтанинг устига ўтирган бир аҳволда эмиш. Бу ҳолатдан унга ёрдам берадиган ва қутқарадиган Аллоҳдан бошқа ҳеч кимса йўқлигини билганидан тахтанинг усти-га сажда қилган ҳолда Аллоҳга ёлвораётганмиш. Шундай бир аҳво-лда уйғонган Соҳибқирон тушидаги сувни қўшинга йўйган эди. Ушбу тушни эслаган Темур уламо ва шайхларнинг истаги бўйича жанг қилишдан воз кечади ва Амир Ҳусайн билан сулҳ тузади87 .
1372-73 йилда эса Амир Темур Хоразм ҳокими Ҳусайн Сўфига элчи юбориб, Хоразмнинг Чингизхон давридан бери Чиўатой улусига қарашли бўлгани сабабли унга тегишли эканлигини айтган пайтда Ҳусайн Сўфи «Мен бу мамлакатни қилич билан олдим, фақат қилич билан топшираман» дея жавоб бергач, катта қўшин билан сафарга чиқади. Фақат Мавлоно Жалолиддин Кеший ва Хожа Исомуддин Мозий каби Мовароуннаҳрнинг обрў-эътиборли уламолари Хоразмнинг «қуббатул ислом (ислом динининг қуббаси)» эканлигини айтган ҳолда «Ер юзида мусулмонларнинг фахри, улуғ уламо ва шайхларнинг умргузаронлик қилган жойи бўлмиш Хоразм бир кишининг ўарази юзидан катта бир қўшиннинг оёқлар остида ҳалок бўлмаслиги керак» дейишади ва Темурга «Агар мақбул кўрсангиз улуғлардан бири воситачи бўлсин, Аллоҳнинг ҳукми билан икки томонни яраштириб қўйсин ва қон тўкилмасин» тарзида маслаҳат беришади. Темур уларнинг насиҳатига қулоқ осиб, Мавлоно Жалолиддин Кешийни орада сулҳ тузсин, дея Ҳусайн