СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-08-676-0
Скачать книгу
ўтган илмий баҳсда ғолиб чиққач, уламо орасидаги шон-шуҳрати янада ортади ва Темурнинг илмий мажлисларида энг етук олимга айланади. Шунингдек, Журжоний Саййид ва шариф эканлиги ҳам унинг Темур олдида обрў-эътибори янада юқори бўлишини таъминлайди. Ҳатто, Соҳибқироннинг Тафтазоний ва Журжоний ҳақида шундай деганлиги ўз даври манбаларида сақланиб қолган: «Бу икки олим фазилат ва ирфонда тенг эканлигини билсак ҳам, Журжонийнинг насаб жиҳатдан устунлиги бор. Яъни, у ҳам Саййид, ҳам шарифдир, Тафтазоний эса бизлар кабидир». Журжоний Амир Темур вафотидан кейин Шерозга қайтади ва ўз фаолиятини бу ерда давом эттириб, 1413 йилда вафот этади.

      Амир Темур томонидан Самарқандга олиб келинган олимлардан учинчиси эса 80 дан ортиқ асар ёзган, ўз даврининг машҳур қироат ва ҳадис олими Шамсиддин Муҳаммад ал-Жазарий (1350-1429) бўлиб, Соҳибқирон у билан Анадўлу (Туркия) сафарида танишади ва уни ўз пойтахтига келтиради. Қисқа вақт ичида Амир Темурнинг эътиборини қозонган бўлса керак, Соҳибқирон Анадўлу сафаридан қайтгач, Самарқандда невараларидан бирини уйлантириш тўйида никоҳ хутбасини ўқиш вазифаси ал-Жазарийга топширади. Темур ал-Жазарийга бўлган юксак ҳурмати туфайли Кешда қурилган мадрасага мударрис қилиб тайинлайди ва у Соҳибқирон вафот этгунга қадар бу ерда мударрислик қилади.

      АМИР ТЕМУР ВА ТАСАВВУФ АҲЛИ

      Соҳибқироннинг тасаввуф аҳлига кўрсатган эътиборининг мазмун-моҳиятига назар ташлайдиган бўлсак, унинг сиёсатда қўлга киритган муваффақиятларида сўфийлар дуосининг муҳим ўрин тутганига ишонгани ва уларнинг баъзи сўзлари ҳамда хатти-ҳаракатларидан келажакдаги воқеа-ҳодисалар масаласида керакли ҳукмлар чиқаргани аён бўлади. Тасаввуф аҳлининг каромат йўли билан бўлўуси воқеаларга доир баъзи маълумотларга эга бўлишларига ишонган Соҳибқирон улар билан доимий равишда яхши алоқада бўлишга интилган ва улардан айримларини маънавий устоз ва ҳомий сифатида билган. Амир Темур сиёсий ва ҳарбий муваффақиятларининг орқасида маънавий ҳомийлари турганлиги хусусидаги ишончини «Қанча мамлакатларни қўл остимга олган бўлсам, қанча қалъаларни фатҳ қилган бўлсам, ҳаммаси Шайх Шамсиддин Кулолнинг тасаввуфи ва Шайх Зайниддин Абу Бакрнинг ҳимояти соясидадир. Саййид Бараканинг кўмаги бўлмаганда эса ҳеч қандай муваффақиятга эришмасдим» шаклида эътироф этганлиги манбаларда ўз аксини топган.13

      Амир Темурга маънавий устозлик қилган ёки маслаҳатлар бериб турган сўфийларнинг асосийлар қуйидагилардир:

      1. Шамсиддин Кулол

      2. Амир Кулол (ваф.1370)

      3. Баҳоуддин Нақшбанд (ваф.1389)

      4. Саййид Барака (ваф.1404)

      5. Зайниддин Абу Бакр ат-Тайободий (ваф.1388)

      6. Бобо Сангу (ваф.1384)

      7. Хожа Боязид

      8. Шоҳ Неъматуллоҳ валий Кирмоний (ваф.1431)

      9. Хожа Исҳоқ Хутталоний (ваф.1424)

      10. Мавлоно Туркий-и Тусий

      11. Фазлуллоҳ Хуруфий (ваф.1394)

      АМИР ТЕМУР ФАОЛИЯТИНИНГ ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИГА ТАЪСИРИ

      Амир