СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-08-676-0
Скачать книгу
баҳс ва суҳбатларга киришарди. Амир Темурнинг бу одатини ўша давр тарихчилари кўпинча, «Соҳибқирон кўп ҳолларда мамлакат ишларидан бўш вақт топган пайтларида, яъни амирлар ва вазирлар билан муҳим масалаларни муҳокама қилиб, қарорлар қабул этгандан ёки уларга керакли буйруқлар бергандан сўнг шарафли мажлисларда қатнашиш, шариатга алоқадор масалаларни ўртага қўйиш, илмнинг шарофатидан баҳраманд бўлиш учун атрофдаги фозил ва оқил олимларни бир жойга йиўарди» шаклида изоҳлайдилар.10

      Амир Темурнинг илмий суҳбат ва мажлислари фақат Самарқанддаги уламо билан биргаликда ўтказилиб қолмасдан, Соҳибқироннинг ҳарбий сафарлари асносида тўхтаб ўтган жойларида ёки янги қўлга киритилган шаҳарларда доимий равишда ўтказиб туриларди. Сафар пайтида амалга оширилган шундай илмий мажлисларнинг энг ёрқин намунаси Амир Темурнинг Сурияга юриши пайтида Дамашқ ва Ҳалаб уламоси билан ўтказган йиўилиш мисолида ўз аксини топган. Анадўлу сафаридан қайтганда, Баўдоддан Табризга томон йўл олган пайтда Яйлоқ-и Оқда ўз қўшини билан ҳордиқ чиқараётган маҳалда эса Эроннинг қадимий шаҳарларидан, хусусан, Табриздан Соҳибқиронни зиёрат қилиш учун Саййидлар, уламо ва шайхлар келиб, орада илмий ва шаръий билимлар ҳақида катта баҳс-мунозаралар бўлиб ўтгани ҳам мисоллардан биридир. Ҳаётининг катта қисми узоқ ҳарбий юришларда ўтган Амир Темур бир неча йиллаб давом этган сафаридан Самарқандга қайтар-қайтмас ҳеч бир вақт йўқотмасдан олимларни йиўиб, илмий мажлисларни бошлаб юборганлиги11 унинг илм-фанга қанчалик эътибор берганини кўрсатиб турибди.

      АМИР ТЕМУР ТАРАФИДАН САМАРҚАНДГА ЧОРЛАНГАН ДИН ПЕШВОЛАРИ

      Ўз ҳукми остига олинган шаҳарлардаги уламолар, илм одамлари ва усталарни Самарқандга олиб келишни одат қилган Амир Темур пойтахтга келтирилган ушбу шахслар орасидан диний уламолар ҳам кўпчиликни ташкил этарди. Темур Самарқандда йиққан дин пешволари таркибига назар ташланса, икки хусусият кўзга ташланади: улар миқдорининг кўплиги ва ҳар қайсисининг ҳақиқатдан ҳам махсус танлаб олинган муҳим шахслар эканлиги. Улар орасида айниқса уч нафари мусулмон дунёсининг ҳаммасида мақбул кўрилган кишилар бўлиб, Темурийлар маънавий ҳаётида муҳим роль ўйнаган шахслар сифатида эътироф этилади. Ушбу олимлардан биринчиси тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, фалсафа, мантиқ, араб тили ва бошқа илмлар соҳасида машҳур бўлиб, асарлари узоқ вақтлар давомида мадрасаларда ўқитилган Саададдин ибн Умар ибн Абдуллоҳ ат-Тафтазоний (1322-1390) ҳисобланади. Тафтазоний Амир Темур 1379 йилда Хоразмни қўлга киритган пайтда бу ерда истиқомат қилаётган бўлиб, Муизиддин Картнинг ўўли бўлмиш Сарахс ҳокими Малик Муҳаммаднинг истаги билан Соҳибқирон дастлаб унинг Сарахсга кетишига рухсат беради. Самарқандга қайтгандан сўнг, Хоразмнинг эгалланишини табриклаш учун келган олимлар ва шайхлар «Темур ҳазратлари Хоразмни фатҳ қилди, аммо бу фатҳнинг асл ҳосилини Малик Муҳаммад Сарахсий олди» дегач, Соҳибқирон бу сўзларнинг қай маънода айтилганини