Қазои Қадар. Аббос Саид. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Аббос Саид
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
ана шу Сарсон жипириқдек бир нокасни “одам қилиш” фикридан қайтмаганди. “ Бориб-бориб ота-онасидан бешбаттар кўйга тушиб қолмасин, ҳар қалай буларга қўшниман-ку! Битта-яримта: “Сен қўшни бўлиб туриб ҳам бунинг одоб-ахлоқига таъсир ўтказмадингми, йўлдан қайтармадингми, бу ишни қилма демадингми? Ҳайф сендек қўшнига! Яна буёқ одамларга ақл ўргатиб китоб ёзадилар!..”, деб юзимга солиб ўтирмасин, ҳалиги, қўлингдан келса душманинга ҳам яхшилик қил деган гап бор-ку! Балки шу сафар уринишим ижобий натижа бериб, яхши томонга ўзгартиролсам! “ , деб ҳали-ҳануз юрагининг бир чеккасида ана шу разил кимсаларга ҳам эзгулик қилиш истагидан воз кечмаган, ҳечқурса зурёдларини ёмонликдан қайтариш, унинг хулқу атворини ўзгартиришга, ижобий томонга ўзгартиришга уриниш керакдек кўринаверар, ана шу туйғу дилида сақланаётган , ана шу туйғу ҳали унда яшашда давом этаётганди.

      ‒ Биз тушиб борамиз деяпман-ку! Вой-бўў, шунақа экан-да, а Анвар ака? – деб тағин-да тантиқланиб, тағин-да доғулилик билан ундан норозиланган бўлди Фаросат.

      Аммо Анвар Шокир яна уларга, тепасидаги учинчи қаватдан қараб турганларга сўзланиб:

      ‒ Сарсонни тушириб юборсанглар бўлди! – дейишини қўймади.

      Бир маҳал пастга опа-сингил ёхуд қизи Сапира эмас, балки Сарсон жипириқ отаси Тиркаш тирсак билан олдинма-кетин ҳовлиқиб тушиб:

      ‒ Ҳа, нима демоқчисиз?! – деб иккови Анвар Шокирга дағдаға қила бошлашди.

      Анвар Шокир ота-болалар ичиб олганларини, шу боис уларга чиқиндилар ташлаб булғатган ерларини супуртириш амримаҳол эканини фаҳмлаб, бошқа тарафдан эса паст келишни ҳам истамай:

      ‒ Ҳа-аа, жаа… мен билан муштлашгани тушдингларми? Важоҳатларинг шундан далолат беряпти?! – дея баланддан келган бўлди. У дам ҳеч бир тайинли ишда ишламайдиган, дурадгорликдан унча-бунча хабари борлиги туфайлигина учраган битта-яримта мижозининг эшик-ромини, уйининг полини, стол-стулларини, шунга ўхшаш нарсаларни тузатиб берадиган, бошқа майда-чуйда қурилиш ишларини ҳам ўргамчик тарзда қўлидан келганча пала-партиш бажариб уч-тўрт танга топиб юрадиган Тиркаш тирсакка, дам эса қурт еган қуриган таёқдай қилтиллаб турган, қотма, паст бўйли эса-да, “ваҳимаси оламни бузадиган” ‒ ўзини ҳамиша катта олиб қора чигирткадай чирсиллайдиган, бу катта олишда ўзига, кучига эмас, онаси Фаросатнинг ҳимоясига, бировга уни “хафа қилдириб қўймаслигига” орқа қиладиган, айни дамда ҳам ана шу нарсадан кўнгли тўқ бўлгани учун ўзини авзойи бузуқ қилиб кўрсатаётган, иложи бўлса отасининг олдига ўтиб олиб кеккайишга тайёр турган ўғли Сарсон жипириққа аланг-жаланг боқди.

      Ўз навбатида бу такасалтанг ўғил ҳам ҳеч қаерда ишламас, “онасининг эркатойи” бўлиб олиб эр-хотиннинг ҳар-хил йўллар билан топиб келтирганларини еб-ичиш, совуришдан бошқага ярамас, ҳатто сўнгги пайтларда ёшгина хотинини ҳам тинч қўймай “яримта” топиб келишни талаб қилавергач, паймонаси тўлган хотини ҳадеб кўзининг ёшини оқизиб онасига боравергач, тоқати тоқ