Қазои Қадар. Аббос Саид. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Аббос Саид
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
‒ Чакки иш қиптилар-да, яхши бўмапти! Эшитган қулоққа яхши бўмапти! ‒ дейиш билан чегараланди.

      ‒ Яхши шу куни Абдуҳамид опоқдадангиз келиб қолди, ‒ Кариманинг қайнотасидан кейинги иккинчи ўғлини назарда тутди Риҳси кампир. ‒ Шу машинасида Эски Жўвадаги мошпурашга ‒ моштабибни айтаман-да, ўшанга обориб солдириб келди. Раънойимнинг Қурбатига айтмаганимдай, унгаям тўғрисини айтмадим ‒ анави кичкина уйга чиқаётганимда қоқилиб кетдим, ҳассам палоснинг тагига кириб қолганидан тойиб кетдим, яхши чалқанчасига йиқилиб тушмадим, унда томошани кўрардинглар деб қўя қолдим. Мана шу тирсагим бундан каттароқ фалокатдан сақлаб қолди деб ёлғон гапиришгача бордим-да, айланай! Уларга бор гапни айтгудай бўлсам, биласизми нима бўлишини? Ҳар икковининг жаҳлини биламан-ку! Агар Тоҳира қилганини, ана шу сатанг келиним туфайли шу кўйга тушганимни билишса борми, дунёга ўт кетди деяверинг! Ана унда кўринг томошани ‒ ё ака-ука, ё бўлмаса тоға-жиян қирпичоқ бўлиши ҳеч гапмас-да!

      Кампирнинг сўнгги сўзларидан Кариманинг вужудига ҳам қўрқув оралади. Бир томондан қайнонаси чақириб қолишидан чўчиса, иккинчи томондан Тоҳира сатангнинг келиб қолишидан қўрқди. Келиб қолиб: “Ҳа-аа, келин, қайнонамнинг мен ҳақимдаги достонларини тинглаб ўтирибсизми? Нима, шундан бошқа ишингиз йўқ эдими?”, деб қогудай бўлса нима деган одам бўлишини ўйлаб ташвишга тушди. Юраги ҳам безовта ура бошлади. Аммо бу ҳолатини ҳам, пайтавасига қурт тушаётганини ҳам кампир сезишини истамаганидан:

      ‒ Дадамлар ҳам билмагандирлар? Уларга ҳам айтмагандирсиз?! ‒ деб қайнотаси Абдурасул акани назарда тутди.

      ‒ Гўрни айтаманми, айланай! Униям жаҳлини ўзингиз яхши биласиз, болаларни уришаётганини унда-бунда эшитиб қоламан, униям юраги тор! Айтгудай бўлсам уям “пов” этиб ёниб кетиши маълум-ку! Шунинг учун, Худо кечирсин-ку, унгаям анавиларга айтган ёлғонни ишлатишга мажбур бўлдим-да!

      ‒ Бу гапингиз тўғри. Дадамлар ҳам қариб қолдилар, айтмай тўғри иш қипсиз бувижон, уларам ёмо-он сиқилган бўлардилар-да!

      ‒Ҳаа-а, биларкансиз қайнатангизнинг аҳволини!.. ‒ деди Риҳси кампир, шу дамда катта келини Собира ҳам фаришта эмаслигини, унинг ҳам айби мана бу сатанг Тоҳирадан қолишмасини “дастурхон қилиб ёймоқчи” бўлди-ю, аммо неваракелинидан андиша қилди, “Катта бувим кенжа келини қолиб энди менинг қайнонамга ёпиша кетди-ку!”, деган ўй-мулоҳазаларага бориб ўтирмасин деган хаёлга боргани учун бу шахтидан қайтиб, яна игнанинг устида тургандайин безовталанаётган Карима томон энгашаркан, баайни ҳовлида чуғурлашаётган болалар эшитиб қоладигандай ‒ улар томон бир қараб олиб, анчайин паст овозда сўзида давом этиб: ‒ Бу Сассиқховузнинг қизларидан яхшилик чиқмас экан болам, ҳа, ҳа, бунинг келиб чиқиши Чорсудан икки-уч бекатча наридаги Сассиқховуз деган жойдан-да! Маҳалласининг номиям Сассиқховуз дейиларкан ‒ уни қаранг, номиям келинимнинг бадфеъл ва бадбўйлигига мутаносиблигини айтаман-да!.. ‒ деб пиқиллаб қулди Риҳси кампир, ўзининг