Қазои Қадар. Аббос Саид. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Аббос Саид
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
азалдан ана шу нарсага ўрганиб қолганлар! Шунинг учун булардан нари юрганинг дуруст, ҳўпми ўғлим? ‒ деди, ўзининг бу ҳитобнамо ўгитларини, панд-насиҳатларини шундоқ ҳам авзойи бузилиб турган ўғлига иложи борича юмшоқ оҳангда тушунтирди.

      ‒ Нари юрганинг дуруст дейсиз-ку, дада, лекин тепангда яшаганларидан кейин қаёққаям қочиб бўларди?! ‒ отасининг фикрига қўшилмагандай оҳангда сўзлади Анвар Шокир, шунинг баробарида отасидаги аввалги довюраклик, чўрткесарлик ва тўғрилик қайгадир ғойиб бўлиб, ўрнини муросасозлик ва қўрқоқлик эгаллагандай кўринди ‒ ундаги ана шу қусур билан      ичдан келишиолмади.

      Абдурасул отага ўғлининг билағонлик қилиши маҳмадоналик бўлиб кўрингани важидан ёқмади, шу боис унга қовоғини уюб қараб:

      ‒ Отанинг сўзига кирадилар! Мен бир нарсани билмасдан гапирмайман!.. ‒ деди, пича тек тургач, изоҳ бергандай йўсинда сўзида давом этди: ‒ Шунча йиллар шу ва шунинг “устозлари” билан келишолмай бир нарсага эга бўлдингми? Бир нарсага эришдингми?! ‒ у ана шулардан ҳам хабардорлигини, ўғлининг ўзи ана шулар ҳақида сўзлаб бериб бундай тоифалардан нафақат эҳтиёт бўлиш, балки нари юриш, булар билан баробар олишиш ҳеч бир фойда бермаслигини, фақат обрў-эътиборга футур етказишини; бундайлар илгарилари ҳам, ҳозирда ҳам кўплаб учрашини унга нолигандай тарзида ёзғирганларини эслатди, ана шу эслатиши баробарида мавзуга ҳам якун ясаган бўлди.

      Анвар Шокир отаси нозик еридан олганини, унга Маркс Темирович ва унинг шогирдларидан саналган Шариф Юнусов, Фотиҳ Бобохон, яна бошқа уларнинг тарафдорлари, гумашталари қанчалаб эзгу-мақсадли, илғор фикрли зиёлиларга қарши турган, улар йўлига тўғаноқ бўлган ана шундай кимсалар ҳақида илгарилари ҳам сўзлаб берганларини; ҳозир отаси ўшалардан хулоса чиқариб юқоридаги сўзларни айтаётганини фаҳмлаб тилини тийиб, тишлашга мажбур бўлди. Чор-ночор унинг сўзларини маъқуллагандай бош чайқатиб, қариянинг хаёлини чалғитиш мазмунида сўради:

      ‒ Ўзинигиз қаердан келяпсиз, дада?!

      Абдурасул ота яна соатига қараб оларкан:

      ‒ Диний идорага бордик. Муфтий қоғозимизга птичка қўйиб берди. Масжидимизни рўйҳатга олинишига қаршилиги йўқлигини тасдиқловчи маълумотномани назарда тутяпман-да! Ҳамма гап Адлияда қолди. У ерга анави ўрис кампирни бошлаб бормоқчимиз!

      ‒ Қайси кампир? Анави, йўлнинг нариги бетидаги тўққиз қаватлида яшайдиган Кутепованими?!

      ‒ Ҳа-да, бу атрофда ундан бошқа закончи йўқлигини биласан-ку! Қонун-қоидани яхши билади, шунинг учун биз билан боришликка розилик берди…

      Анвар Шокир ҳозир бўлиб ўтган машмашани пича унутиш, шу баҳонада отасининг ҳам кайфиятига таъсир ўтказиш мақсадида унинг сўзларини бўлиб, ярим жилмайиб туриб:

      ‒ Илҳом закун бор-ку, дада! ‒ деди.

      Абдурасул ота ҳам ғайришуурий тарзда кулиб юбориб:

      ‒ Ўшани қандай қилиб масжиддан қувиб юборганимни сенга айтиб берибмидим? ‒ деб сўради, айни паллада ўғлининг ҳам ҳолати ўзгарганидан, юзига қон югуриб бўлак нарсалар ҳақида