Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Эркин Рахмонов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
санъаткор буюклиги ва маҳсулдорлигига кўра бадиий санъатлар саноғи ҳам, миқёси ҳам, таснифи жиҳатидан ҳам кўпайиб, бойиб кетаверади. Анъанавийлик ва таждид маъносида қарайдиган бўлсак, улкан истеъдодларда ҳар бир санъат қўллашда таждид кучли бўлса, айни пайтда анъанавийлик давом этса, истеъдодлари ўртача ёки пастроқ нозимларда бадиий санъатларнинг анъанавийлик хусусияти устунлик қилади.

      Тадқиқотимизнинг фарқли томони шундаки, тадқиқ усулимиз танланган мавзуга бўйсундирилгандир: асосий диққат эътиборимиз ҳар бир санъат амалиёти таснифи ҳамда анъанавийлик ва таждид муаммоси атрофида кечади. Ҳар бир санъатнинг пайдо бўлиши, ким томонидан киритилгани, қачондан жорий этилгани, форс олимими, араб олимими каби масалани асосан четлаб ўтамиз. Чунки мавзу икки йирик нарсани кўзда тутади. Бу икки муаммо: биринчиси – тасниф. Аслида мавзуни шу билан ҳам чеклаш мумкин эди, чунки тасниф муайян бадиий санъат амалиёти кўлами кенглиги ёки торлиги ҳақида тасаввур берадики, бу илмдаги икки нарсани: миқёслилик ва теранликни ўзида ифодалай олади. Олимнинг вазифаси ана шу икки ютуққа эришишга уринишдир. Шунинг учун тадқиқотда тасниф устунлиги мутахассисларни ҳайрон қолдирмаслиги керак. Чунки ҳар бир санъатдан албатта анъана ва албатта таждид ходисасини топишга зўрма-зўраки уринишдан фойда йўқ. Биз бақадри имкон, асосан, мумтоз адабиёт миқёсида шу муаммоларимизни ҳал қилишга уринамиз ва шу санъатларнинг яшовчанлигини, тасниф бойлигини қайд этиш учунгина аҳён-аҳёнда ҳозирги замон адабиётига ҳам мурожаат этамиз, холос.

      Бунинг боиси шундаки, айримлар, бадиий санъатлар мумтоз адабиётда анъанавий эди, новаторлик замонавий адабиётда бўлган, деган қарашдан ҳам озод эмаслар. Шунинг учун биз юқоридагича иш тутамиз. Адабиётнинг, муайян асарнинг бадиий кучлилиги қайси давр адабиётига тааллуқлилиги билан эмас, балки муаллифнинг истеъдоди қудрати билан белгиланади. Оддий бир мисол: шеър бўйлаб талмеҳ санъатидан фойдаланиш масаласи кўриладиган бўлса, бирорта мумтоз шоирда Ҳалима Худойбердиеванинг “Бегим” шеъричалик юксак муваффақиятни топа олмаймиз. Ҳолбуки, умуман олганда, ҳозирги замон адабиёти бадииятда мумтоз адабиётдан кейин туради, деган умумий даъводамиз. Бунинг боиси шўролар даврида “Илми саноеъ”нинг тан олинмагани ва шоирларимиз бадиий санъатлардай маҳорат мактабидан баҳраманд бўлмаганликлари билан изоҳланади. Кейинги даврларда шарт-шароит ўзгарди, бироқ осонга ўрганган замонавий шоир ўзгармади. Унга рус тили орқали жаҳон адабиёти ютуқларини эгаллаш, ўз мумтоз адабиётини ўрганишдан ўн чандон осонроқ туюлмоқда ёки асосан амалиёт шуни тасдиқламоқда.

      Бунинг иккинчи сабабини ҳам унутмаслик лозим: замондошларимиз мумтоз адабиётни ёшини яшаб бўлган адабиёт ҳисоблашади ва бугунги кун учун ҳам кераклигига шубҳа қилишади. Адабий иштаҳаларнинг ўзгаргани билан ҳам ҳисоблашиш керак, начора.

      Биз маънавий санъатларнинг матнга берадиган фазилатлари ҳисобини қисқартириб бердик. Бироқ бизнинг рўйхат уларнинг хизматининг номини ифодалади-ю, фаолият моҳиятини ифодаламади. Бу иш, яъни ҳар бир санъатнинг фаолият моҳиятини ёритиш – тадқиқот