Ҳаёт қайиғи (3 китоб). Тохир Хабилов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-897-5
Скачать книгу
оқлаши мумкин: “Тоҳирбек! Тақдирни унинг йўлида учраган одамлар ҳал қилади. Ушбу китобнинг тақдиридаги яхшилик шуки, у Сизга учраган. Зоҳир. 4.01.82.”

      Каминани “б.б.” туркумидаги ҳажми ёстиқдай келадиган романлар қийнарди. Азамат устозлар кичик ҳажмда ёзишмасди. Романлари 40-50 босма табоқ атрофида бўларди. Аввал танишиш учун ўқиб чиқардим ва таҳрирга қабул қилиб олиш учун тақриз ёзиб берардим. Ёзувчига фикрларимни баён қилардим. Айримлари тўғри гапимни ҳам қабул қилишмасди, баъзилари таҳрирдан кейин кўриб чиқишлари шартлигини айтишарди. Таҳрирдан кейин, рози бўлмаган жойларини тиклаб чиқардим. Сўнг машинкада кўчиришга топширардим. Кўчириб бўлингач, яна бир марта ўқиб чиқардим. Кейин мусаҳҳиҳлар ўқишарди. Улар кўрсатган хатоларни бирма-бир тўғрилаб чиқардим. Асар босмахонада териб келингач, яна ўқирдим. Хатолар тўғрилаб келингач, иккинчи марта ўқирдим. Китобнинг намуна нусхаси берилгач, яна ўқиларди. Тасаввур қиляпсизми, ўзингизга ёқмаган асарни камида беш марта ўқишга тоқатингиз етадими? Таъбир жоиз бўлса, тузи паст бемаза бўтқани кунда беш маҳал танаввул қила оласизми? Начора, мен бу азобни ўзимга ўзим сотиб олгандим. Бу тақдирдан қочиб қутилишни ўйламасдим.

      Нашриёт тартиб-интизомига кўра, ҳар бир муҳаррир зиммасида бажарилиши шарт бўлган режа-вазифалар (норма) бўларди. Катта ҳажмдаги китоб таҳрирга олинса, бу режанинг ошиғи билан бажарилишига имкон туғиларди. Шу сабабли камина “норма” – режани ҳамиша 150–200 фоиз атрофида адо этардим. Мендан олдин бу вазифада ишлаган акалар ҳам шундай илғор бўлишган.

      Дастлаб Иброҳим Раҳимнинг “Оқибат” романларини нашрга тайёрладим. Баёнимнинг аввалги бобларидан бирида Матёқуб Қўшжоновнинг Иброҳим Раҳим ижодини танқид қилганларини ёзиб эдим. Танқид тўғри, фақат вақти нобоп бўлганди. Ўша танқиднинг нечоғли асосли эканини “Оқибат”нинг қўлёзмасини ўқишни бошлабоқ англадим. Агар бу қўлёзма Матёқуб акага тақриз учун берилса, шубҳасиз, ўша танқидларини давом эттириб, “бу асар нашрга нолойиқ” деган хулосани ёзиб берган бўлардилар. Лекин Матёқуб акага ўхшаган ўнта холис олим салбий баҳо берса ҳам, бу китоб барибир нашр этиларди. “Замон, замон, бизнинг замон!” деган ашулалар бекорга тўқилмаган-да! Иброҳим Раҳим комфирқанинг севимли адиби эдилар. “Оқибат” ўзбекистонликларнинг Россиядаги унумсиз ерларни партия қарорлари асосида обод қилишдаги фидокорликлари ҳақида эди. У киши бадиий асар ёзишга ўзларини уринтирмай публицистика билан шуғулланиб юраверсалар яхшироқ бўлармиди. Чунки бадиий асар талабларига жавоб бергувчи қобилиятлари асарларида сезилмасди. Тўғри, асарда қизиқарли воқеалар, кутилмаган қаҳрамонлар учрарди. Бироқ булар бадиий бўёқларда эмас, публицистик баёнларда бериларди. Фикримни аниқроқ ифода этиш учун гўзал табиат манзарасини рангли бўёқларда чизган моҳир рассом асарини мисолга келтираман. Бу асарда фақат табиат манзараси эмас, табиат фалсафаси муҳрланган бўлади. Расмга ўн марта қараган одам бу фалсафани бирин-сирин ўқигандай бўлаверади.