Худоёрхоннинг сўнгги кунлари. Алишер Ибодинов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Алишер Ибодинов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-6611-1-0
Скачать книгу
давлат сирини душманга сотган хоинми, шундай жазоланиши керак, деб ўйлашган, қатл майдонига ўзларининг фуқаролик бурчларини адо этгани келишган. Камдан-кам киши бу қон тўкиш, аслида, саройдаги фитна-фасод натижаси, тожу тахт, бойлик учун кураш эканлигини билган, аммо овоз чиқармаган. Қатлнинг миллий анъанага айланиши шу эмасми?! Шарқда эса, ҳар гал, саройда фитна уюштирилиб, кимнингдир боши кесилганида, яна бир муттаҳамдан, фирибгардан, сотқиндан, туллакдан қутулдик, энди бу ёғига хотиржам яшаймиз, деб ўйлашган. Тожу тахт бор экан, бу биродаркушлик ҳеч қачон барҳам топмаслиги тўғрисида ўйлашган ҳам эмас. Ухлаб ётган Мўмин Мирзони ширакайф бобосининг фатвосига биноан қатл этиш учун қўлига кишан солиб олиб кетишаётганида, у мулозимларга “Мени қаёққа олиб кетаяпсизлар, нима қилмоқчисизлар ўзи?” деб эмас, “Мен шаҳзодаман, бобомнинг суюкли набирасиман, шунга яраша ҳурмат қилишингизни талаб қиламан”, дейди. Жаллодлар унга: “Шаҳзодам, хотиржам бўлинг, қўлингизга авомнинг қўлига солинадиган темир эмас, тоза кумушдан ясалган кишан солдик, бу ҳурмат эмасми?” деб жавоб беришади.

      Бу келтирилганлар адолатсизлик, қонхўрлик, биродаркушлик узоқ давом этса, инсоннинг қон-қонига сингиб кетиши мумкинлигидан далолат беради. Тахт бор экан, адолатсизлик бўлади, деган гап рост. Иброҳим Адҳамга нисбат берилган ривоятдаги туякашни эслайлик. У подшонинг томига чиқиб, кеча чўлда йўқотган туяларини излаб юрган бўлади. Подшонинг: “Чўлда йўқотган туяларингни менинг томимдан ахтаришингда не маъно бор?” деган саволига у бамайлихотир: “Сизнинг тахтда ўтириб, Аллоҳни излашингизда не маъно бор?” деб жавоб қайтаради.

      Яқинда Алоуддин Атомалик Жувайнийнинг “Жаҳон фотиҳи тарихи” асарини Назарбек Раҳим таржимасида ўқиб чиқдим. Бу асар Марказий Осиё ва Эрон, Мўғулистон ва Хитойнинг ХIII асрдаги ижтимоий-сиёсий тарихини акс эттирган эътиборга молик манбалардан бири ҳисобланар экан. Муаллиф бу даврни “ҳур кишилар озиқсиз, йигитлар сургунда, ҳисоблилар ҳисобидан адашган, ақллилар фалокат ҳудудига тушиб қолган, тадқиқотчилар ўз мавзуларининг асири бўлиб қолган, билимдонлар жоҳилнинг хизматига кирган, етук баркамол кишилар разиллик касалига дучор бўлган, мақом соҳиблари ғафлатда қолиб, залолат йўлига кирган, яхшини ёмондан фарқлай оладиган кишилар виждонсиз, разиллар қўлига асир бўлиб тушган давр эди”, дея тарифлайди. Китобда ҳикоя қилинган баъзи воқеаларни ўз кўзи билан кўрганини, баъзиларини гап-сўзлари ишончли бўлган кишилардан эшитганини, яна бир қисмини эса эътиборга молик манбалардан олганини айтади. Мирзо Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Қазвиний 1916 йили ўзи нашр эттирган “Тарихи Жаҳонгушо”нинг иккинчи жилдига ёзган махсус муқаддимасида Алоуддин Атомалик Жувайнийнинг боболари, отаси Баҳоуддин ва акаси вазир Шамсиддин обрўли, илмли давлат кишилари бўлганини, Алоуддин ўн беш йил муддат мўғуллар томонидан Эрон волийлигига тайинланган амир Арғун ёнида бўлиб, котиблик, дафтардорлик ва элчилик вазифаларида ишлаганини уқтиради,