Худоёрхоннинг сўнгги кунлари. Алишер Ибодинов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Алишер Ибодинов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-6611-1-0
Скачать книгу
“Чор Россияси ҳукмрон доиралари,– деб ёзади устоз,– бу хонликларга савдогар, сайёҳ ниқобида кетма-кет жосуслар йўллаб, хонлик-лардаги ҳақиқий аҳволдан пухта хабардор бўлгач, уларнинг босқинчилик режаларида алдам-қалдам дипломатияси тобора кўпроқ ўрин эгаллай бошлайди. Бунда улар, бир томондан, Қўқон, Бухоро ва Хивадан Россияга юборилган элчилардан ўз ёвуз мақсадларини яшириб, хонликларга яқин ҳудудларда ҳарбий истеҳкомлар қуриш, дарё портларини келажакдаги ҳужумлари учун мувофиқлаштириш каби номатлуб ишларини гўё хонликлар манфаати йўлида қилинаётган ишлар сифатида кўрсатмоқчи бўладилар. Иккинчи томондан, Туронзаминга босқин онлари яқинлашгани сари бу ердаги хонлар орасидаги низони атайлаб кучайтиришга қаратилган манфур дипломатияни император ва унинг энг яқин аъёнлари иштирокида амалга оширишга эришадилар”

      Алишер, сиз ҳам шу фикрдасиз. Шариф Юсупов, Хива хонлари тарихини ўрганган Эркин Самандаров, Комил Аваз, Оллоқулихон даврини ўрганиб, илм қилган Омонулла Муталов, бошқа кўплаб тадқиқотчилар ҳам шу фикрда. Яқин ўтмишнинг адолатсиз, ақл-идрок билан англаб бўлмайдиган хунрезликлари тўғрисидаги куюнчак мулоҳазаларингизга қўшиламан. Сабоқларимда талабаларга Шарқни неча асрлар давомида қонга ботириб келган, юртни вайрон, халқни бенаво қилган уч мудҳиш қусур ҳақида сўзлаб бераман. Билсангиз, бу жуда оғир иш. Улар – кўпхотинлик, бойликка, айш-ишратга берилишдир. Шу уч қусур эмасми не-не салтанатларни инқироз кўчасига бурган, тагига сув қуйган, шулар эмасми отани болага, болани отага қарши қўйиб, мамлакатни, саройларни қонга ботирган?! Ҳали соҳибқирон Амир Темурнинг муборак жасади тупроққа қўйилмай туриб, тахт атрофида қонли можаролар бошланиб кетгани хусусида ёзар экансиз, “Агар Темурнинг ворислари, саркардалари унинг васиятига сўзсиз амал қилиб, жон диллари билан Пирмуҳаммадга бўйсунганида, уни батамом қўллаб-қувватлаб, чин садоқат билан хизмат қилишганида қандай тарихий вазият вужудга келарди?” деган фикрни ўртага ташлайсиз.

      Шу жойда ич-ичимдан ўкинчли бир изтироб келади: омонат, қон ҳиди анқиб турган тахт учун курашларда миллатнинг қанчадан-қанча бўлғувси сардорлари, донишманд даҳоларининг ҳам бошлари кесилиб кетган бўлиши мумкин-ку? Бу хунрезлик илм-маърифат бобида олис юлдузлар қадар баландликка кўтарилган бобомиз Мирзо Улуғбек пайтида ҳам давом этганини қандай изоҳлаш мумкин? Амир Темур ва темурий шаҳзодалар, Бобур ва бобурийзодалар саройларида, кейинчалик хонликларда юз берган жиноятлардан чиқарган хулосангиз ғоят ўринли: “Ҳақиқий тахт эгасини хиёнат йўли билан ўлдириб, унинг мамлакатини қонунсиз эгаллаб олиш қонуний ҳол, нақд бўлмаса миллий анъанага айлангани, аслида, давлатчилигимиз асосларини емиргани, буюк бир миллатни мустамлака занжиридаги ғариб ва хокисор халққа айлантириб, дунё сиёсати тўридан остонага улоқтиргани ҳақиқат”. Бу хусусда асарда келтирилган факт ва рақамларнинг ўзи ўқувчини ларзага солади. Биргина Қўқон хонлигини олайлик: милодий