Ўзим билан ўзим. Аъзам Аҳмад. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Аъзам Аҳмад
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-110-5
Скачать книгу
хотини Кароматга худо юракдан берган: елкасидан ҳам келмайдиган (тақдир экан-да!), увоққина эри олдида қалтираб туради. Шерқўзи жаҳли чиққан пайтларда бақирмайди, сўкмайди, «Хоним!» деб сизлайди, «Кароматхон!», дейди – узиб олади. Унинг эшикдан: «Каром, чой-пойинг борми? Ўзбекнинг рўзғори қурсин, бирин битирсанг, бири тайёр туради-я», деб ҳорғин кириб келишига, оҳ, Каромат жони-жаҳонини беришга тайёр – Шерқўзининг эркалатгани шу-да!

      Аслида-ку, Шерқўзи рўзғори, хўжалигидан нолимаса ҳам бўлади – жойида. Эшик олди бир текис ваиш, ҳусайни, кейин яна бир қатор қора кишмиш, мускат… энг охири – эртаги даройи. Ундан сўнг худди шундай тартиб билан помидор, бодринг, картошка, ловия, булғори қалампир, аччиқ жайдари қалампир экилган. Уйнинг орқасида эса беда, маккажўхори, пиёз, озгина саримсоқпиёз, сабзи, яна уруғини Шерқўзи қайдандир топиб келган «суданка» деган емиш ўт. Ён томонда чоғроққина боғ, у ерда мевали дарахтнинг ёнғоқ билан шафтолидан бошқа қарийб ҳаммаси бор. Шерқўзи бу иккала дарахтнинг мевасини яхши кўрса ҳам, ўзини хушламайди: ёнғоқ кўп жойни эгаллайди, томорқанинг анча жойига соя ташлаб, бошқа экинларни сиқиб қўяди, шафтоли эса уч-тўрт йилдан сўнг қариб қолади. Ҳовлининг чор-атрофи бир текис бўй тортган мирзатераклар билан ўралган. Ҳар биридан иккита болор чиқади. Агар қирқ сўмдан (Шерқўзи ошиқча сўрамайди – инсофи бор) пулласа, ўзича ўсадиган, ош-нон сўрамайдиган шу теракларнинг ўзи икки ярим-уч минг туради. Бу ҳам бир давлат-да, пул топиш осон эмас, лекин йўлини билиш керак.

      Шерқўзи пулга муҳтож эмас. Уч говмиш сигири (биттаси яқинда туғиб беради), икки зотли бузоғи, бир новвоси бор; буқаси эса боқувда, бурнига ўтказилган халқани силкитиб, пишқириб ётибди. Беш-олтита қўйи даштда – чўпонда. Ҳар йили ё биронтаси йўқолади, ё ҳаром ўлади, бироқ Шерқўзи қўли очиқ, бағри кенг одам – куйиниб ўтирмайди, «Садақа-да, келган бало-қазо шунга урсин», деб қўя қолади. Негаки, Шерқўзи пулнинг изидан қувган одам эмас, аксинча, пулнинг ўзи уни қувлаб юради. Тўғри, Шерқўзи тинмайди, эртаю кеч меҳнат қилади, кўпинча тез-тез мол алмаштириб сотади. Ҳар биридан икки юз-уч юз ёнга қолади, лекин ҳеч ким буни айб санамайди – бозор-да, йўлини билган одамники ҳалол.

      Ўтган йили Шерқўзи ўғли ухлагандан сўнг хотинига аччиқ чой дамлатиб, ўзича хомчўт қилиб кўрса, жамғармаси битта енгил машинага бемалол етиб, ҳатто ошиб ҳам қолибди. Кейин ўйлаб қараса, Яламанинг энг олд одамларида машина бор. Шерқўзининг улардан ҳеч бир камчилик жойи йўқ. Шерқўзи эртаси куни яқин-яқин оғайниларидан шунчаки номига икки минг қарз кўтарди; қишлоқда ҳар хил одам бор, ўзи сувчи, топгани мунча, шунча пулни қайдан олди, деб устингдан ёзишдан ҳам тоймайди булар. У пулни костюмининг астарига тикди-да, тўғри марказга – райижроқўм раисининг қабулига жўнади. Гапни қисқа қилди: «Бизни, мана, яқин ўн йилдан бери яхши биласиз. Пахтани кечалари қулоқ бошида қолиб суғориш ташаббусига қўшилганимиз учун раҳматномани ўз қўлингиз билан топширгансиз. Аммо шу патгача уним кам, буним кам, деб сизни безовта қилганим йўқ. Энди бир илтимос бор. Тўғрисини айтганда, сиз учун оғзингизнинг бир четидан