Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-59-860-7
Скачать книгу
Турон давлати Чин, Ҳинд, Форс мамлакатлари билан чегарадош бўлган. Асрлар мобайнида атрофимиздаги давлатларнинг ҳудуди ҳам, номи ҳам ўзгара борган, янги давлатлар ҳам вужудга келган.

      Амир Темур бобомиз ер юзидаги 27 та мамлакатни яхши ният билан, адолат ўрнатиш мақсадида ўз туғи остида бирлаштиришга эришган.

      Темурийлардан кейин вужудга келган Шайбонийлар давлати, жанубда сафавийлар Эрони, бобурийлар Ҳиндистони, шимоли-шарқда Мўғулистон ва Хитой, шимоли-ғарбда Русия, Каспий денгизи оша ширвоншоҳлар Озарбайжони билан чегарадош эди.

      1740 йили Аҳмадшоҳ Дурроний томонидан Афғонистон амирлигига асос солинади ва шу тариқа бобурийлар Ҳиндистони билан Аштархонийларнинг Бухоро хонлиги ўртасида янги давлат пайдо бўлди, демакким, жануби-шарқдаги ён қўшнимизнинг номи ўзгарди.

      Уч хонлик замонлари деб аталган XVII–XIX асрларда ҳам бу давлатларнинг қўшнилари илгаригидай эди. Шу билан бирга бу даврларда жанубимизда ҳозирги Афғонистоннинг шимолида – Жанубий Туркистонда ўзбекларнинг Қундуз хонлиги, Балх хонлиги вужудга келгани ҳақида ҳам тарихий маълумотлар мавжуд.

      Юртимиз чоризм истилосига учрагач, Қўқон хонлиги империя таркибига қўшиб юборилди, Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги вассал давлатларга айлантирилди, Бухоро амирлиги ўшанда шимолда Русия (Туркистон генерал губернаторлиги), ғарбда Хива хонлиги, жанубда қожорлар Эрони, Афғонистон билан, инглизларга тобе Ҳиндистон билан, Шарқда Хитой билан чегарадош эди.

      1924 йили Туркистонда миллий-давлат чегараланиши ўтказилгач, бу ерда иккита «мустақил» давлат – иттифоқдош республика мақомидаги Ўзбекистон ССР ва Туркманистон ССР ташкил топди. Ҳозирги Қозоғистон Қирғизистон (!) номи билан автоном республика сифатида, ҳозирги Қирғизистон эса Қорақирғизистон (!) номи билан автоном вилоят сифатида Россия Федерацияси таркибига киритилди. Тожикистон эса автоном республика сифатида Ўзбекистон таркибида эди. Тожик сўзи илгари ҳам қўлланилган бўлса-да, Тожикистон атамаси ҳудуд маъносида 1924 йилнинг октябрь ойида Туркистонда миллий-давлат чегараланиши ўтказилганидан кейин пайдо бўлди. То унгача ҳозирги Тожикистоннинг жануби амирлик замонида Ҳисор, Қоратегин, Балжувон, Кўлоб бекликлари сифатида Бухоро давлатига, 1920 йилдан 1924 йилгача Бухоро Жумҳуриятига қараган, Бадахшон ўлкаси 1920–1924 йилларда Туркистон Мухтор Жумғурияти таркибида эди. Ҳозирги Тожикистоннинг шимолий қисми хонлик замонида Қўқон хонлигига, чоризм даврида Туркистон генерал губернаторлигига, 1920–1924 йилларда Туркистон Мухтор Жумҳуриятига қараган, 1924–1929 йилларда Хўжанд уезди сифатида Ўзбекистон таркибида эди. 1929 йили ана шу ҳудудлар бирлаштирилиб, Тожикистон тузилган.

      Демак, биз ўша кезлари Россия Федерацияси, Туркманистон ССР, Афғонистон, Ҳиндистон ва Хитой билан чегарадош эдик. Марказ томонидан 1929 йили Тожикистонга, 1936 йилнинг 5 декабрида Қозоғистон билан Қирғизистонга иттифоқдош республика мақоми берилди. Шу куни Қорақалпоғистон Ўзбекистонга қўшилди. Қорақалпоқлар 1811 йили Хива