Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Салом Муҳаммад
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-5990-8-6
Скачать книгу
Тасаввур қилинг: маҳв йўқолди, дунёга келишу ўсиш кучайди. Бордию аксинчаси юз берса… Энди униси қандоқ бўлади?.. Ягона, Қудратли ва Доно Оллоҳ бунинг ҳисоб-китобини тўла ҳал қилиб қўйган. Буни яхши англаймиз, албатта. Унда нечун дод-вой қиламиз, нечун Яратганга қарши исён кўтарамиз!..

      Ана, осмон наъра тортди, замину само ларзага келди. Ўтакаси ёрилган булутлар дув-дув ёш тўкдилар, зир титраган ернинг ҳам лабларига учуқлар тошди – ҳа демай, яшиллик олами ҳамма ёққа поёндоз тўшайди, гуркираш – яшариш бошланади, қаердадир эса тупроқ бир томчи оби ҳаётга зор – қовжираш, ўлиш. Одамлар орасида ҳам чақалоқ ингаси эшитиляпти, аллакимлар ҳаёт билан видолашяпти. Бу ҳолатлардан коинот гоҳ қаҳқаҳа ураётганга ўхшайди, гоҳо эса миз-миз йиғлаётгандай туюлади.

      Жонажон Еримиз – бош хонадоннинг ажиб бир маконида – катта бир хонадонда ҳам шу ҳол кўзга ташланади. Бу жараённи биз жиддийроқ кузатишга қарор қилдик.

      Ҳа-я, хонадон тепасида чақмоқ чақаяпти, момоқалдироқ гулдираяпти…

      БИРИНЧИ ҚИСМ

      ЯШАШ ЯХШИ–Я…

      1. КЎНГИЛДА БИР ҒУБОР

      Ҳилола эшикни очиб, ичкари кирдию даҳлизда анқайиб, тўхтаб қолди: шундоққина рўпарада сафар халталари, кичикроқ чамадон йўлга шайлаб қўйилибди. Аллақачон кийинган акасининг бесаранжомроқ, сал мунглироқ кўзларига, ичкаридан чиққан, у ҳам кийинган янгасига кўзларини катта очганча саволомуз қаради: “Йўл бўлсин? Тўсатдан?”.

      – Янганг билан қишлоққа биир бориб келайлик, – деди унсиз саволга жавобан бепарвороқ оҳангда акаси.

      – Нимага? – кўнгли ниманидир сезгандай, овози титраб сўради Ҳилола. – Бунақа гап йўғиди-ку, тинчликми ўзи?

      – Тинчлик, тинчлик, шунчаки ўзимиз биир айланиб келайлик. Ўйлаб қарасак, бормаганимизгаям анча бўлиб қолибди.

      – Акажон, ростини айтинг, бирор киши сим қоқдими?

      Акасининг сўроқни жавобсиз қолдириши ва кейинги сўзларида қандайдир дард борлиги сингилнинг хавотирини янада кучайтирдию у қатъий овозда сўради:

      – Мениям олиб кетасизми?

      Акаси четга хаёлчан қаради. Ҳилола рад жавоби кутиб, безовталанди. Худди шу аснода кўз ўнгида бошқа бир қиёфа жонландию шашти пасайди: “Эртага Дониёр учрашувга таклиф этган-а… Дониёр…”

      – Ёмон бўлмасди… Лекин ўқишингдан, ишхонангдан жавоб сўрамагансан.

      – Э, ўқиш, иш… – Ҳилола беихтиёр қўл силтадию бу борада жуда қаттиққўл акасининг тезда ён бергани уни ҳайратлантирди. – Онам тузукмиканлар ўзи?

      – Ту-тузук… Сал мазалари қочибди… – акаси яна четга қараганча ғудранди. Сўнг ўзини ўнглаб, қўшиб қўйди. – Майли, овқатингни егин-да, дарҳол кийинақол.

      – Мендан яшираёпсиз: онамга нимадир бўлган, очиқ айтмаёпсиз, ака, – у энди янгасига нажоткорона боқди. – Ахир бу пайтда йўлга чиқиш ноқулай, поезд жўнаб кетган…

      Янгаси нима деярини билмай, талмовсираб, эрига қаради.

      – Соат ўнда автобус жўнаркан… – акаси изоҳ берди. – Шу