Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Салом Муҳаммад
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-5990-8-6
Скачать книгу
асарнинг бирор ўрнида тахмин ё таваккалга йўл қўймайди, ҳар бир персонаж фақат ўз табиатидан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилади. Катта хонадонга Карамгулнинг келин бўлиб тушиши ва Ҳилоланинг гиёҳвандга турмушга чиқиши каби мутлақо кутилмаган тасвирларда ҳам атайинлик, ясамалик йўқ. Асарда ҳар бир тимсол жорий вазиятнинг ўз табиатидаги аксига, жилвасига қараб иш тутиши ишонарли акс этган. Шу боис ҳар бир персонажнинг ўхшаш вазиятларда ноўхшаш йўллардан юриши кўрсатилади.

      Муҳаммад Салом романда инсоннинг тинимсиз ўзгариб турадиган табиатини жуда ишонарли очиб берган. Ёзувчи одамнинг то бевосита ўз ҳаётига тегиб кетмагунича жамиятдаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга астойдил қизиқмаслигини ҳаққоний кўрсатади. Чиндан ҳам одам ўзига дахлдор бўлмагунча фаоллашмайди. Айнан фаол бўлмаган одам ўзига муносиб ижтимоий вазиятни ярата олмагани учун деярли ҳамиша жамиятдаги тартиблар қурбони бўлади. “Катта хонадон…” романи ва ундаги тимсоллар ўқирманда инсон нафақат атрофидагилар, балки ўзига-да турли ракурслардан қарай билиши керак деган фикрни уйғотади. Бу ҳол одам деб аталмиш яратиқнинг руҳий-ҳиссий олами нақадар серқирра ва омонатлигини, уни ўзгармас турғун сабаб-оқибат тизими нуқтаи назаридан изоҳлаш ўта мушкул эканини англатиши билан ҳам аҳамиятлидир.

      Оддий одамларнинг жўнгина турмуш йўсини тўғрисидаги асарнинг кўп ўринларида ёзувчининг тасвир маҳорати яққол кўринади. Чунончи, табиатнинг гўзал манзараси: “Ана, осмон наъра тортди, замину само ларзага келди. Ўтакаси ёрилган булутлар дув-дув ёш тўкдилар, зир титраган ернинг ҳам лабларига учуқлар тошди…” тарзида санъаткорлик билан чизилади. Ўз ҳолича ҳам жуда дилбар бу тасвир шунчаки табиатдаги ўзгаришлар кўриниши эмас, балки қаҳрамон руҳиятидаги товланишларнинг воситали ифодасидир. Муаллиф ҳамиша табиат ва нарса-ҳодисалар тасвирига қўшимча маъно юклаб, уларни персонажлар руҳиятидаги жилваларни бўрттириб кўрсатиш қуролига айлантиришга уринади. Жумладан, “Автобус ҳамон шошиб олға интилар, гўё ичидаги одамларнинг ташвишу ўйларини ҳам ортмоқлаб олгандай зўриқиб, зирилларди” тасвири автобуснинг ҳолатидан кўра кўпроқ узоқ Бухоронинг бир қишлоғида қаттиқ оғриб қолган онаси дийдорига шошилаётган фарзанд руҳиятини билдиради.

      Романда ҳар бир тимсолнинг руҳий ҳолати ва фақат унгагина хос қандайдир ички оҳанг билиниб туради. Образларнинг визуал ва аудиал ўзига хосликка эгалиги асарнинг ўқишлилигини таъминлаган. Муаллиф персонажларнинг ҳар бир ҳолат, ҳаракат ёки юз ифодасини бутун тафсилоти, энг майда икир-чикиригача тасвирлайди. Маълумки, бир вақтнинг ўзида битта нарса ҳақида бир неча хил хаёлга бориш – деярли барча одамга хос универсал хусусият. Лекин бу ҳолатни адабиётга олиб кириб, ундан бадиий маъно чиқара билиш ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас. Бу усулдан ўринли фойдалангани учун ҳам Муҳаммад Салом асарида ҳар бир образни ўз табиий ҳолатида кўрсатишга эришган.

      Романнинг