Моррининг сешанба дарслари. Митч Элбом. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Митч Элбом
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7083-1-0
Скачать книгу
менга кўпроқ қизиқиш билдириб қолди.

      – Сиз ҳар доим қизиқарли инсон бўлгансиз.

      – О, – жилмайди Морри. – Жуда илтифотлисан.

      “Ҳечам илтифотли эмасман”, хаёлимдан ўтказдим.

      – Гап шундаки, – давом этди Морри, – одамлар менга кўприк сифатида қарашади. Ҳозирги аҳволимда мени тирик деб аташ қийин, лекин ҳали ўлганим ҳам йўқ. На у ёқлик ва на бу ёқликман.

      Уни йўтал тутди, сўнг яна юзига табассум югурди.

      – Мен буюк сафарга отландим, одамлар эса сўнгги йўлга нималарни ҳозирлаш зарурлигини айтиб кетишимни кутишяпти.

      Яна телефон жиринглади.

      – Морри, гаплаша оласизми, – сўради Конни.

      – Бандман, эски қадрдоним мени кўргани келган, – таъкидлади у, – кейинроқ қўнғироқ қилишсин.

      У мени бунчалик илиқ кутиб олганининг сабаби менга қоронғи. Уни ўн олти йил олдин тарк этган истиқболи порлоқ талабадан асар ҳам қолмаган. “Тунги хабарлар” кўрсатуви бўлмаганида Морри мен билан қайта кўришмасдан ўлиб кетган бўлармиди? Ўзимни оқлаш учун замонамизнинг барча вакиллари келтириши мумкин бўлган ягона баҳона бор эди: ўзимнинг ҳам ташвишларим бошимдан ошиб-тошиб ётганди. Жуда банд эдим.

      “Менга нима бўлди?”, дея савол бердим ўзимга. Моррининг баланд ва бўғиқ овози мени бойлар – золим, кўйлак ва бўйинбоғ – қамоқхона либослари, тонгда ўрнингдан тургач мотоциклда юзингни шамолга тутиб, Париж кўчалари бўйлаб учиш ёки Тибетга йўл олиш эркинлигидан мосуво ҳаёт ҳаёт эмас, деб юрган талабалик йилларимга қайтарди. Менга нима бўлди?

      Саксонинчи йиллар келди. Кейин тўқсонинчи йиллар. Ўлим ва хасталик нималигини кўрдим, семирдим, сочларим тўкила бошлади. Саноқсиз орзуларимни каттароқ маошга алмашдим, қизиғи, нималардан воз кечаётганимни англаб етганим ҳам йўқ. Ёнимда ўтирган Морри эса гўёки мен узоқ таътилдан қайтгандек, ҳали ҳам университет йилларидагидек дунёга ҳайрат билан боқарди.

      – Қалбингни тортиқ қилишга арзирли инсонни топдингми? – сўради у. – Одамларга яхшилик қиляпсанми? Қалбинг хотиржамми? Қўлингдан келганича инсонийликка интиляпсанми?

      Йиллар давомида ўзимни айнан шу саволлар устида чуқур бош қотиргандек кўрсатишга уриниб, ёлғон кетидан ёлғон қалаштирдим. Менга нима бўлди? Ҳеч қачон пул учун ишламайман, Тинчлик Корпусига қўшиламан, дунёнинг гўзал ва илҳомбахш ерларида ҳаёт кечираман, деб ўзимга ваъда бергандим-ку.

      Аслида эса, мана ўн йилдирки, фақат бир жойда – Детройтда ишлайман, фақат битта банк хизматларидан фойдаланаман ва фақат битта сартарошга қатнайман. Ёшим ўттиз еттида; компьютер, модем ва мобил телефонлар асирига айланганман, меҳнат самарадорлигим университет давридагидан кўра анча юқори. Мен каби кишиларни назарига ҳам илмайдиган бадавлат спортчилар ҳақида мақолалар ёзаман. Энди ёшим атрофимдагилардан кичик ҳам эмас, ортиқ кулранг жемферлар кийиб олиб, ёқилмаган сигаретни лабимга қистириш орқали каттароқ кўринишга уринмайман ҳам. Тухум салатли сендвич танаввул қилиш баҳонасида ҳаёт мазмуни ҳақида охири йўқ муҳокамаларга