Моррининг сешанба дарслари. Митч Элбом. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Митч Элбом
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7083-1-0
Скачать книгу
шабада эсиб турарди. У уфққа термилганча бўғиқ овозда кейинги йил фарзандларининг мактабга чиқишини кўра олмаслигини айтди. Мендан болаларига кўз-қулоқ бўлиб туришимни сўради. Мен унга бундай тушкун гапларни гапирмаслигини айтдим. У эса ғамгин тикилиб қолди.

      Бир неча ҳафтадан кейин тоғам оламдан ўтди. Дафн маросимидан сўнг ҳаётим бутунлай ўзгарди. Бирданига вақт жўмракдан оқиб тушаётган сув каби бебаҳо неъматга айланган, мен эса уни исроф қилмасликка жон-жаҳдим билан ҳаракат қилишим кераклигини англаб етгандим. Ярими бўш тунги клубларда мусиқа чалишни тўхтатдим. Барибир ҳеч ким эшитмайдиган қўшиқларни ёзишни йиғиштирдим. Журналистика соҳасида магистрлик даражасини қўлга киритишим билан илк иш таклифини қабул қилиб, спорт мухбири сифатида фаолият юрита бошладим. Машҳурликка интилишдан воз кечиб, шоншуҳрат ортидан қувиб юрган спортчилар ҳаётини ёритардим. Бир пайтнинг ўзида ҳам газеталарда ишлардим, ҳам журналлар учун мақолалар ёзиб турардим. Вақт ва меъёрни унутиб, ақлга сиғмас шиддат билан меҳнат қилардим. Тонгда уйғонишим билан тишимни ювар ва кийимларимни ҳам алмаштирмасдан ёзув машинкаси олдига ўтирардим. Тоғам умр бўйи бир корпорацияда ишлаган ва кунлари бир хил ўтгани учун ишидан нафратланарди. Менинг қисматим уникидек якун топмайди, дея аҳд қилгандим.

      Нью-Йорк ва Флорида ўртасида саргардон юришдан чарчаб, Детройтга кўчиб ўтдим ва “Детройт Фреэ Пресс” нашрида колумнист сифатида ишлай бошладим. Шаҳарнинг спортга бўлган қизиқиши чексиз эди. У ерда профессионал футбол, баскетбол, бейзбол ва хоккей жамоалари борлиги шуҳратпарастликка бўлган чанқоғимни бемалол қондирарди. Бир неча йилдан кейин мен нафақат газетага мақола ёзаётгандим, балки бир нечта спортга оид китоблар ва радиоэшиттиришлар муаллифига айлангандим ҳамда телевидениедаги мунтазам чиқишларимда бой футболчилар ва иккиюзламачи университет спорт дастурлари ҳақидаги фикрларимни билдириб борардим. Мен ҳозирда мамлакатни қамраб олган оммавий ахборот воситалари бўронининг бир қисмига айлангандим. Ижодимга талаб юқори эди.

      Ижарама-ижара юришларим ниҳоясига етди. Орқаолдимга қарамай ҳамма нарсани сотиб ола бошладим. Тепаликда жойлашган уй олдим. Машиналар харид қилдим. Биржа акцияларига сармоя киритиб, қимматли қоғозлар эгасига айландим. Энг юқори тезликни ёқиб олгандим, қиладиган ишларимнинг барчаси учун муддат белгилар ва шу муддат ичида тугатардим. Телбаларча жисмоний машқлар билан шуғулланар, машинани учириб ҳайдардим. Бунча кўп пул топишим тушимга ҳам кирмаган. Жанин исмли қора соч аёлни учратдим, у тиғиз кун тартибим ва деярли уйда бўлмаслигимга қарамасдан, негадир мени севарди. Етти йил учрашиб юрганимиздан кейин турмуш қурдик. Тўйдан бир ҳафта ўтиб ишга қайтдим. Мен Жанинни, шу билан бирга, ўзимни ҳам куни келиб у орзу қилган фарзандларни дунёга келтиришимиз ва рисоладагидек оила қуришимизга ишонтирдим. Аммо бу кун ҳеч келай демасди.

      Юқорироқ марраларни забт этиш учун яна ишга шўнғидим. Эришган ютуқларим менга ҳамма нарсани