Лўли. Амина Шенликўғли. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Амина Шенликўғли
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-20-900-8
Скачать книгу
ҳаётни ўз истакларига боғлиқ деб ўйлашади. Энг оддий ташвишлардан кейин ҳам тасодифий ёки бошқа биров тарафидан эмас, ўзлари учун берилган ҳаётни тарк этишга қарор қилишарди.

      Меҳметга тасалли бергач, Само кўз ёшларини оқизиб, уйига қайтди. Ўзининг ҳам тасаллига эҳтиёжи борлигини унутиб, Меҳметнинг ташвишларига ўралашиб қолганини англаганидан сўнг ўзига раҳми келди. Яхшиямки, у бир қанча китобларни ўқиганди. Инсон ўз-ўзини бошқара олмаса, изтироб тўла ҳаётида жаҳаннам азобини чекишга мажбур бўлади.

* * *

      Воситачилик учун борган Садо ҳам бу ҳолатдан қаттиқ афсусда эди. Ўзи севгилисига етишганди. Бошқалар ҳам ўз муродига етишини истарди у. Самодан ҳамдардлик ила сўради:

      – Нега ноумид бўляпсан, Само! Ўзингни қўлга ол. Бардам бўл. Кечадан бери худди ўн ёшга улғайгандек чўкиб қолибсан. Сенга нима бўлди?

      – Нима бўларди? Лўли қизига уйланиб бўлмасмиш, сен буни билармидинг? Никоҳ ўқилмас экан. Ахир мен никоҳсиз, ўйнаш бўлиб яшайманми? Менинг ҳам диним, иймоним, ор-номусум бор. Буларни орзу ва истакларим йўлида ёки бир йигит учун қурбон қилолмайман.

      Само кўз ёшларини тиёлмай, давом этди:

      – Гапни қара, Садо, бизга уйланиб бўлмасмиш. Биз лаънатга учраган. Қарғалган қавм эканмиз.

      Садо ҳам хийла ўзини йўқотиб қўйганди:

      – Қанақасига? Нима учун лаънатга учрарканмиз? Ўғрилик, талончилик туфайлими? Бошқа миллатда ўғри ва қароқчилар йўқ эканми?

      Само энди очиқ-ойдин йиғлашга тушди:

      – Лекин, Садо, сен ҳеч нарсани билмайсан-да! Лў билан Ли исмли ака-сингил оила қуришади. Лўлилар ўшалардан тарқаганмиш. Фақат шуми? Лўлилар яҳудий бўлиб, битта ғишт парчаланиб кетадиган даражада ювинмагунча мусулмон бўлмас эмиш. Сен буларни эшитмагансан. – Само ўйловли қиз эди. Исёни ҳам мантиққа асосланган эди. Ўзининг саволига ўзи жавоб бермоқда эди. – Бунақаси кетмайди. Бизни ҳам Аллоҳ яратган-ку? Аллоҳ ҳеч қачон айирмачилик қилмайди.

      Самонинг кўзларидан шашқатор бўлиб ёш оқарди.

      – Ҳамма муаллимлар шунақа дейишади. Биз билан оила қуриш мумкин эмас экан. Ақлдан озишим ҳеч гап эмас.

      Улар ана шу кунларни бошдан кечираётган пайтда икки-уч калимани ёд билиб, диний қўшиқлар айтиб юрадиганларни ҳам домла дейишарди.

      Қиз ҳамон ҳўнграб йиғлаганча, давом этарди:

      – Мен ўзим истаб лўли бўлиб туғилмадим-ку? Нима қилай? Йиллар давомида ҳатто лўли эканимни айтишга жасоратим етмади. Ниҳоят, куч топиб, гапирганимда, мана, нима бўлди. Бунақа бўлишини қаердан билай? – Кўзларини артиб давом этди. – Бир неча марта синаб кўрдим, бўлмади. Охири кеча хат ёздим. Биламан, у ҳам қийин аҳволда. Аммо нима қилай? Қўлимиздан ҳеч нарса келмаса…

      Само бирдан болалик даврини эслади. Ҳар гал тасбеҳ ёки жойнамозга кўзи тушса, ичи жиз этарди. Қаердаки, «Ҳазрати Муҳаммад» деган ёзувга кўзи тушса, кўзига сургиси келарди. Мавлуд кечаларида, таробеҳ намозларида такрорланадиган «Аллоҳумма солли ъала, саййидина, Муҳаммаддин набиййин уммиййин ва ъала аълиҳи ва соҳбиҳи вас саллим» саловоти ўқилганда, Само бениҳоя