СЎЗ. Одил Ёқубов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Одил Ёқубов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-623-0
Скачать книгу
кўк гиламлар билан безалган-да, ҳар тарафни бинафша чечаклари босган, қушлар уя қайғусини чекканда биз ҳам тўй қилармиз, чимилдиқда бахт созини тинглаб, истиқбол куйини куйлармиз… Шундайми, Раъно?

      – Шундай…

      – Ундан сўнг менинг оғушимда шунинг сингари даданг келиб қолишидан қўрқиб, киши қўлига тушган қуш боласидек типирчиламассан. Шу ҳуснинг, шу малоҳатинг ва шу латофатинг билан тамом меники бўларсан, шундайми?»

      Албатта мен, оддий китобхон, ўша оқшом Раънодан илк бўса олган Анварнинг ҳолатига тушуниб турибман. Бу масъуд дамларда унинг кўнглидан худди шу гаплар ўтганига, дилида худди шу туйғулар жўш урганига ишонаман, лекин буни Раънога айтиши, айниқса, шундай ширин-шакар сўзлар, чиройли иборалар билан ифода қилиши… менга сал «ғалатироқ» туюлади… Лекин қизиқ: бу саҳналарда жиндек сентименталликка йўл қўйган ёзувчи Анвар-Раъно фожиаси тасвирланган саҳифаларда, сарой ҳаётига бағишланган бобларда шафқатсиз реалистик услуби билан ҳайратга солади кишини!

      Раънога фотиҳа ўқилиб, Махдум буни «ис тиқболнинг хайрли фоли, файзи илоҳий», деб қувонган куннинг эртасига Анвар бу мудҳиш хабарни эшитади ва сўнгга марта Раъноларникига боради.

      «Вақт намозшомдан оққан… Шом намозини ўқиб қайтган Махдум меҳмонхонанинг эшигини очиқ кўради. Анварнинг келганини фаҳмлаб, у билан кўришишни истамай ё истаса ҳам нимадандир ҳадиксираб, тўғри ичкарига ўтади. Йиғидан киприклари терилиб, чуқур андиша ичида бошини қуйи солган Нигор ойим ош кўтариб меҳмонхонага киради ва Анварнинг:

      – Нега йиғлайсиз?.. Сиз шундай бўлсин деганмидингиз? – деган гапларига жавоб бермай, йиғлаган кўйи меҳмонхонадан чиқиб кетади…»

      «…Анвар ошдан бир-икки луқма олиб, қўлини артди, сандал кўрпасини бағрига тортиб, кучли ва узун тин олди.

      Чироғпоядаги шам бедиллар юрагидек титраб, меҳмонхонани аранг ёритар, шамнинг титроғи билан кўзини бир нуқтага тиккан Анварнинг ҳозирги хаёлчан юзи ҳам қалтирагандай кўринар эди. Меҳмонхона тип-тинч, фақат бу тинчликни ташқаридан ёққан ёмғирнинг кучсиз шитирлаши, ўқтин-ўқтин қўзғалиб қўйган шамолнинг даричага келиб урилиши ва аллақайси том бошидаги бир мушукнинг мовлаган товуши бузар эди…»

      Бу ердаги ҳар бир сўз, ҳар бир деталь – ярим қоронғи меҳмонхонадаги ўлик сукунат, ёмғирнинг шитирлаши, томдаги мушукнинг мовлаши, ҳаммаси Анварнинг юрагидаги туғённи ифода қилади, ёзувчи унинг руҳий ҳолатини тасвирлаб ўтирмайди, чунки бу ҳолатни битта гап билан: «Чироғпоядаги бедиллар юрагидек титраган шам ёруғида Анварнинг хаёлчан юзи ҳам қалтирагандай кўринар эди», деган биттагина жумлада ифода қила олган… Орадан бир пиёла чой ичиш фурсати кечганда… Меҳмонхонанинг даҳлизида қўлида чойдиш, Раъно кўринди. «Икки кўзи қипқизариб, қовоқлари шишиб, кўпчиган, юзида ҳам зўриқиш аломати бор эди. Ерга қараган ҳолда оқ чойдишни Анварнинг ёнига келтириб қўйди, токчадаги пиёлани олиб чойдишдаги чой билан чайқади, пиёлани сочиқлагач, яна чайиб, иккисини Анварнинг ёнига сурди ва бирдан ўкраб юзини танча устига қўйди…»

      Тасвирнинг шафқатсизлигини сезяпсизми? Ёзувчи