Ортда қолган йўл. Санобар Нишонова. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Санобар Нишонова
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-489-2
Скачать книгу
йўқ бўлиб қолди. Мураббийларнинг қидирмаган жойи қолмади. Ерга кирдими, шамолга учдими номаълум. Аста-секин эсдан чиққанда тўсатдан бир кеч ҳовлининг хилват жойида Турсунбой рўпарасида пайдо бўлди.

      – Юр, олиб кетгани келдим сени.

      – Қаёққа кетаман? – деди илгариги қийин кунларини эслаб Турсунбой.

      – Қаёққа бўлса ҳам мен билан кетасан-ку, нима эди сенга! – жеркиди акаси.

      Турсунбой қўрққанидан деворга қисилди.

      – Бормайман ҳеч қаёққа, ўзингиз кетаверинг.

      – Бормайсанми? Мана сенга, мана сенга!

      Кетма-кет зарб билан тушган бир неча мушт Турсунбойни ерга ағдарди. Унинг чинқириғига болалар етиб келгунча Турғунбой яна зим-зиё бўлди.

      Шундан сўнг шўрлик Турсунбой ёлғиз бир қадам ҳам жилмайдиган бўлиб қолди. Ҳатто тўлиқсиз маълумотни олиб, педагогика билим юртига киргандан кейин ҳам шанба, дам олиш кунларини болалар уйида мураббийлари ёнида ўтказар эди.

      Акаси яна унинг ёнига, билим юртига бир неча марта келиб кетди. Энди йигитча бўлиб қолган Турғунбой яхши гапирар, Турсунбой ҳам жигар эмасми, акасининг илгариги озорларини унутиб, уни илиқ қарши олар эди. Санғиб юриш жонига текканиданми ёки яхши кишиларга ёндашибми, у-бу ерда ишлай ҳам бошлабди. Ҳатто қайси бир техникумга сиртдан ўқишга ҳам кирибди. Турсунбой билим юртини тугатаётганида ҳам акаси келиб қолди. Укасини ўзи ишга кетаётган туманга боришга кўндирди. У ҳам рози бўлди, бирга кетдилар.

      Шундай қилиб, улар Соҳиб акалар қишлоғига келиб қолган эдилар.

      Чақириқ

      Уруш урушлигини қилди. Кишиларнинг лабидан кулгисини, хонадонидан азиз кишисини юлиб кетди. Қизлар ва келинлар ҳижронда қийналган қалб куйларини ҳазин куйлар, оналар узоқдаги меҳрибон боласини дуои жонини қилар, лекин бир зум бўлсин қўллар ишдан, қалб фашистни қарғашдан тўхтамас эди.

      Холида опа ҳам болалари билан яна ўз қишлоғига қайтиб келган. Ранглари заъфарон Моҳира ҳам унинг ёнида.

      Холида опа олти ой қизи ва куёви ёнида бўлди. Ўша пайтлар ўзи халқ судида адвокат бўлиб ишлаётган Турғунбой уйда хотини ва қайнонасининг ҳимоячиси эмас, қийновчиси бўлиб қолган эди.

      Ҳар кеч ишдан кайфи тароқ бўлиб қайтар, эшикдан кириши биланоқ чўзилиб қолар: “Моҳи, сув!”, “Моҳи оёғимни уқала!”, “Қайт қиламан тоғора келтир!”, “Ҳей сенлар! Нега жим ўтирибсанлар!” деб Холида опа ва Саодатлар олдига эмаклаб борар, уларга қараб ҳар хил ишоралар қилар, уни ўрнига ётқизишга уринаётган хотинининг юзига “шарақ” этиб шапалоқ тушар, беҳисоб тепкилар инъом қилар эди.

      Содда хотинлар “ҳаёт шу экан”, деб уйдан чиқмас, бировга арз-додини айтмас, ҳар кеч янги-янги қилиқларнинг гувоҳи бўлар эдилар.

      Шоҳида ва Саодатнинг ҳам ранглари сўлди. Холида опа яна ички бир дард билан ёнар: Соҳиб ака кетганидан буён дом-дараксиз, на хат бор, на хабар.

      “Не-не йигитлар қон кечиб юрибди. Барзангидай бўлса ҳам бу ўлгирни нега чақирмайдилар-а?” деб ич-ичидан куюнарди Холида опа.

      Сал ўтмай унга ҳам чақириқ қоғози келди.

      – Мана