Сармоядор. Теодор Драйзер. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Теодор Драйзер
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-6132-9-4
Скачать книгу
йигит эса энди ўн тўққизга кирганди. Бироқ аёл ҳам сиртдан, ҳам руҳан йигит каби ёш ва дилдош кўринарди. Баланд бўйли, ҳатто ундан баландроқ (бу пайтга келиб Фрэнкнинг бўйи беш фут ва ўн ярим дюймга етганди), жуда нозик эди. Ундан вазминлик уфуриб турар, бу аёл табиатининг кучлилигидан эмас, балки ҳамма нарсани юзаки қабул қилишидан шундай кўринарди. Лилианнинг кулранг сочлари қалин ва доим ҳурпайган бўлиб, ингичка юзи оппоқ мум каби, чиройли лаблари эса нозик пуштиранг, бурни қиррабурун эди. Унинг кулранг кўзлари ёруғлик тушишидан келиб чиқиб, гоҳ ҳаворанг кўринса, гоҳ тимқора тус оларди. Қўллари ҳам нозик ва чиройлилиги билан одамни ҳайратга соларди. Аёл чаққонлиги ва ўткир идроки билан ажралиб турмас, аксинча, ҳаракатлари вазмин бўлиб, ўзи билмаган ҳолда нафис ва гўзал эди. Каупервудга унинг ташқи кўриниши ёқиб кетаётганди. Бу кўриниш йигитнинг ўша пайтдаги гўзаллик идеалига тўғри келарди. “Бу аёл қандай чиройли, қандай ёқимли, – ўйларди йигит, – қандай назокатли!..” Агар танлашга тўғри келса, у ўзига, албатта, айнан шундай рафиқа танлаган бўларди.

      Аёллар тўғрисида фикр юритишда йигит ақлдан кўра кўпроқ ҳиссиётларига суянарди. У бойликка, обрў ва эътиборга эришишга интиларкан, албатта, аёлнинг келиб чиқиши, жамиятдаги ўрни ва яна бошқа кўпгина нарсаларга ҳам эътибор берарди. Бироқ хунук аёллар ҳеч қачон уни жалб қила олмас, уни гўзалларгина қизиқтирарди. У оиласида аёлларнинг, шу жумладан, эркакларнинг ҳам фидойиликлари, эри ёки фарзандларига қулдек вафодор бўлган меҳнаткаш аёллар тўғрисида, қийин пайтларда яқинлари ва дўстлари учун ҳамма нарсаларини қурбон қилган аёллар ҳақида кўп эшитганди. Бироқ бу воқеалар негадир Фрэнкка таъсир қилмасди. У ҳаммани, ҳатто аёлларни ҳам очиқчасига худбин деб аташни афзал кўрарди. Негалигини унинг ўзи ҳам тушунтириб бера олмасди. Ўзини ҳимоя қила олмайдиган, ҳар қандай шароитдан чиқиб кета олмайдиган одамларни у тентак, жуда бўлмаганда бахтсиз деб биларди. Атроф-теваракда юксак маънавият ҳақида шунчалик кўп гапирилар, виждонлилик ва яхши фазилатлар кўкларга кўтарилар, Муқаддас китобда ёзилган қоидаларни бузганлар ва ҳатто бузган деб шубҳа қилинганлар тўғрисида эшитганда, даҳшатга тушишарди! Фрэнк бундай гапларни жиддий қабул қилмасди. Унинг ўзи ҳам кўп бора зинога қўл урди. Бошқа ёш йигитлар ҳам шундай қилишган. Тўғри, у кўча аёлларидан жирканарди. Уларга тегинишда ифлос бир нарсани қучгандай ҳис қиларди. Аввалига “ишратхоналар”нинг ясама дабдабаси унга ёқаётганди. Бу муҳташамлик кенг қулоч ёйган: қизил бахмал қопланган жиҳозлар, ажойиб қизил дарпардалар, дидсиз бўлса ҳам, қимматбаҳо рамкалардаги расмлар ва ҳаммадан ҳам олдин бу ерда яшайдиганларнинг ўзлари – онасининг сўзи билан айтганда, “эркакларнинг ҳавасини келтирадиган” соғлом ва кучли, эҳтиросли ҳамда лоқайд аёллар. Улар таналарининг чидамлилиги ва руҳининг шаҳвонийлиги, ясама эркаланиб тавозе билан бир эркакнинг ортидан бошқасини қабул қилишлари аввалига Фрэнкни ҳайратга солаётганди, бироқ сал ўтиб у бундай аёллардан нафратлана